А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кредит рискларини
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
22.4. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кредит рискларини бошқариш усуллари Мамлакатимизда мустақиллик йилларида миллий молия-банк тизимини яратиш бўйича бир неча босқичдан иборат ислоҳотлар амалга оширилган. Натижада ҳозирги кунда юртимизда халқаро андозаларга мос келадиган кредит тизими шаклланган ва уни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш ишлари давом еттирилмоқда. Республикамизда фаолият юритаётган тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари кредит портфелининг йилдан-йилга ортиши, кредит бозорининг ривожланиши, ўз навбатида, кредитлаш жараёни инфратузилмасини такомиллаштиришни ҳам тақозо этади. Маълумки, бугунги кунда мазкур инфратузилманинг асосий бўғини ҳисобланган кредит ахбороти алмашинуви тизими йўлга қўйилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти ҳамда Ўзбекистон банклари ассоциацияси ҳузуридаги Банклараро кредит бюроси фаол иш олиб бормоқда. Бироқ амалиётда кредит ахбороти алмашинуви тизимидан фақат тижорат банклари фойдаланиш имконига эга бўлиб, молия-банк тизимининг бошқа субъектлари, хусусан, микромолиявий хизматлар кўрсатувчилар, лизинг ташкилотлари, суғурталовчилар ҳамда бошқа кредиторларнинг фойдаланишини таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар мавжуд эмас. Шу билан бирга, қарз олувчилар тўғрисида ишончли ва тезкор ахборотни етказиб бериш лозимлиги, кредит олиш учун мурожаат этган шахслар ҳақида тўлақонли ахборот йиғиш борасида кредит ташкилотларининг имкониятлари чекланганлиги тадбиркорлик хатарларининг ошишига, тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш муддатларининг чўзилишига ва кредит ажратувчиларнинг операцион харажатлари ошиб боришига олиб келиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кредит ахбороти олиш тизими ривожланмас екан, кредит бозорининг йирик субъектларига айланиб бораётган нобанк кредит ташкилотларининг кредит хатарларини тўғри баҳолаш, қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилиги, молиявий аҳволи ва уларнинг ишбилармонлик қобилиятини таҳлил қилиш имкониятлари чекланиб қолаверади. Халқаро тажриба ҳам шуни кўрсатмоқдаки, кредит ахбороти алмашинуви, одатда, давлат реестри ёки нодавлат кредит бюролари томонидан олиб борилади. Чунончи, айрим мамлакатларда бу марказлашган ягона поғонали кредит ахбороти алмашинуви тизими ҳисобланади. Бунда кредит ахбороти алмашинуви давлат томонидан амалга оширилган ҳолда, кредит 312 ахборотлари ягона давлат реестри томонидан юритилади. Баъзи мамлакатларда эса марказлашмаган кўп поғонали кредит ахбороти тизими фаолият юритади. Бунда кредит ахбороти алмашинуви кредит бюролари ва давлат томонидан амалга оширилади. Қонунга асосан, кредит ахбороти алмашинуви кредит бюролари томонидан тегишли лицензия олиниши орқали йўлга қўйилиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳамда Кредит ахбороти ягона давлат реестрини олиб бориш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади. Қонунга мувофиқ, кредит бюроси қарз олувчилар тўғрисида кенг қамровли ахборотларни, хусусан, кредитлар бўйича тўловлар, нокредит мажбуриятлари, иш тажрибаси, ишбилармонлик обрўси ва бошқа маълумотларни жамлайди. Бунда бюро ишончли манбалардан ахборот олиб, манфаатдор кредиторларга кредит ҳисоботларини тақдим этади. Айни вақтда Қонун билан кредит ахборотини тақдим этишга ва унинг алмашинувига доир чеклашлар ўрнатилмоқда. Яъни, кредит ахборотини тақдим қилиш ва унинг алмашинуви кредит битимини тўзишда таваккалчиликни баҳолаш, кредит битими ижроси мониторинги, кредит ахбороти субъектларини рейтинг асосида баҳолаш, ахборотнинг холислиги ва тўғрилигини таъминлаш мақсадларида амалга оширилади. Дарҳақиқат, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонун кредит ахбороти алмашинуви соҳасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий базасини шакллантирган ҳолда, кредиторлар ва қарздорларнинг кредит ахбороти алмашинувида иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратади. Қарз олувчиларнинг кредит тарихини тегишли давлат ташкилотлари ва бошқа кредит ахбороти етказиб берувчилар маълумотлари ҳисобига кенгайтиради ҳамда қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар базасини бойитади. Қонун, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кредит аризаларини қисқа муддатларда кўриб чиқиш имкониятини вужудга келтиради, қисқа муддатларда кредит ажратиш ҳамда кредит бўйича сарф- харажатларни камайтиришга олиб келади, банк операцион харажатлари ҳамда таваккалчиликларини камайтириб, тўлов интизомининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Шунингдек, 1. Кредит ахбороти алмашинуви кичик бизнесни кредитлашни кенгайтириш, банклар микрокредит ташкилотларга кредит буюртмаларини қайта ишлаш муддатларини қисқартириш ва кредитларнинг қайтмаслик холатларини олдини олиш имкониятини бериши зарур. 2.Самарали кредит ахбороти алмашинуви тизими яратилиши натижасида кредитлар хажмининг ошишига ва ишончли мижозларга минимал талаблар асосида кредит берилишига, кредит бозорида рақобатнинг ошишига ва фоиз ставкаларининг пасайишига эришиш мумкин. 3. Кредит ахбороти алмашуви, қонунчиликда талаб этилганидек, кредит ахборотини етказиб берувчилардан уларни махсус институтларга ўзатиш ва улардан шундай ахборотни олиш бўйича комплекс ҳаракатларни амалга 313 оширишни кўзда тутади. Банк соҳасида бунинг аҳамияти – кредит беришда уни қайтармаслик хавфининг олдини олиш, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш, бизнес субектларининг ўз мавқени ҳимоя қилишдан манфаатдорлигини ошириш, кредиторларни қарз олувчилар ҳамда мижозлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш орқали белгиланишидадир. 4. Кредит ахбороти алмашинуви жараёнида кредит ахборотини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни тегишли давлат ташкилотларидан олиш тизимининг жорий этилиши алоҳида эътиборга моликдир. Ушбу идоралар томонидан кредит ахбороти алмашинуви учун зарур ахборотларнинг тақдим этилиши тезкор, ишончли ва тўлақонли кредит тарихини шакллантиришга хизмат қилиши орқали муаммоли кредитларни юзага келишини олдини олиш зарур. 5. Кредит ахбороти алмашинуви қонунчиликда талаб этилганидек кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар базасини бойитиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кредит аризаларини қисқа муддатларда кўриб чиқиш имкониятини вужудга келтириши, қисқа муддатларда кредит ажратиш ҳамда кредит бўйича сарф-харажатларни камайтиришга олиб келиб, банк операцион харажатлар ҳамда таваккалчиликларни камайтириб, тўлов интизомининг мустаҳкамланишига хизмат қилиши лозим. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling