А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банк кредит сиёсатининг элементлари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

15.3.Банк кредит сиёсатининг элементлари 
 
Тижорат банкининг кредит сиёсати, кредит бозорини таҳлил қилиш ва энг 
кичик кредит рискка эга бўлган бозорларни аниқлаш, маблағларни депозитга 
жалб қилиш, кредитлаш жараёнида юқори самарадорликка эришиш, банкнинг 
депозит ва кредит портфелини бошқаришни оптималлаштириш, муаммоли 
кредитлар салмоғини камайтириш, банкнинг ликвидлилиги ва тўловга 
лаёқатлилигини таъминлаш каби масалаларни ўз ичига олиши лозим. 
Банкнинг кредит сиёсатини олиб бориш, кредит портфелининг самарали 
натижасини таъминлашни кўзда тутганлиги учун банкларнинг кредит 
портфелини ташкил қилишга таъсир қилувчи омиллар ичида банклар хизмат 
кўрсатиш бозорининг ўзига хослилиги билан ажралиб туради. Шу жиҳатдан 
ҳар бир банк ўзи танлаган бозор секторидаги асосий мижозларнинг қарз 
маблағига бўлган талабини ҳисобга олиши керак.
57
57
The Business of Banking. American Bankers Association. Washington, D.C.2014. 
Henny van Greuning,Sonia Brajovich Bratanovich. The Analysis of banking risks. THE WOLD BANK 
Washington,D.C. 
William Gould, Michael Higgins: Banking:Strategic leadership. United States Agency for international Devolopment 
(USAID) 2012. 23-46 p. 
Philip Kotler. Marketing Essentials. Prentice- Hall, Inc.,2010. 525-529 p.


176 
Банкнинг фоиз сиёсати кредит сиёсатининг асосий бўлими ҳисобланади. 
Бу сиёсат турли кредитлар ва қарздорлар бўйича белгиланувчи фоиз 
ставкаларини аниқлашда фойдаланиладиган қуйидаги 3 омилни ўз ичига олади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш 
ставкаси. 
2. Кредит ресурслари (ўз ва жалб қилинган маблағлари) баҳоси, муддати ва 
манбалари. 
3. Кредитлаш ва қарздорлар турлари ва йўналишлари. 
Жалб қилинган кредит ресурсларини бошқа тижорат банклари ҳамда 
марказлаштирилган фондларидан сотиб олинган ҳолда кредитлардан 
фойдаланиш учун фоизлар жалб қилинган ресурслар суммасига банк 
(даромади) маржаси қўшиш орқали аниқланади. Бу 3% дан 7% миқдоргача 
бўлиши лозим. 
Гаров таъминоти бўйича талаблар аниқ ва сифатли таснифга эга бўлиши 
керак, яъни гаровнинг ликвидлилиги, узоқ муддат сақлашнинг мумкинлиги; 
нархларнинг нисбатан барқарорлиги, гаровга қўйиладиган мулк, мулкнинг 
бозор талабларига мос келиши в.б. 
Фавқулодда ҳолатлар юз берадиган бўлса, гаров эгаси гаров мулкини ўз 
ҳисобидан унинг тўлиқ қийматини суғурта қилиши керак. 
Гаровга олинган мулк қиймати кредит суммасига нисбатан 20% юқорироқ 
бўлиши мақсадга мувофиқ.
Тижорат банкларининг кредит тақдим этишдаги асосий вазифаси – 
омонатчиларнинг пулларини кимга ишониб топшириш мумкинлигини ҳал 
этишдан иборат. Бу фаолият ўта муҳим ва ўта таъсирчан жараён бўлиб, уни 
муваффақиятли амалга ошириш сармоя тузилмасидаги леверажни жиддий 
ошириш имконини беради. Банк кредитларни қачон, кимга ва қандай 
шартларда беришни аниқ белгилаб олиши шарт. 
Банк фаолияти доимо турли рисклар билан боғлиқ. Шунинг учун 
кредитлар, депозитлар ва бошқа мажбуриятлар билан ўз маблағлари ўртасида 
мақбул мувозанатни сақлаш банкнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. 
Оқилона кредит сиёсати банк кредит портфелини сифат жиҳатдан тартибга 
солиш кўламини, маблағ олиш имконияти, энг юқори риск даражаси, ссуда 
портфели манбалари ва муддатлари бўйича мутаносиблигини, банк 
мажбуриятлари ва активлари тузилмасининг мослигини ҳисобга олиши керак.
Кредит сиёсати банкнинг ўзига хос «Кредит тили» ни яратади. Бу сиёсат 
банк фаолияти ёмонлашганда ҳамда кредит ваколатлари ва мажбуриятлари 
ўзгарганда ҳуқуқни сақлаб қолиш учун катта аҳамият касб этади. Кредит 
сиёсатидаги ҳар қандай чеклаш тўлиқ ҳужжатлаштирилиши, асосланиши ва 
истиснолар кўрсатилиши керак. 
Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкининг кредит сиёсати банкнинг 
кредитлашни амалга оширишдаги мақсади ва стратегиясини, кредит бериш 
жараёнида банк ходимларининг ваколат даражаси ва масъулиятини, тижорат 
банки томонидан бериладиган кредитларнинг турлари ва тоифаси, банк кредити 
йўналтириладиган иқтисодиёт соҳаларини белгилаб олиш, кредитлаш усуллари, 


177 
кредитлаш кўрсаткичлари, кредитларни қайтариб тўлаш шартлари ва 
қоидалари, кредитнинг муддати, қарздорликни ундириб олиш бўйича чора-
тадбирлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий ҳисоботларига 
қўйиладиган талаблар, мижознинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари 
тўғрисидаги маълумотларни ўзида ифода қилувчи қарздорларнинг фаолиятига 
оид молиявий ахборотлар, гаров таъминотига ва кредит мониторингига 
қўйиладиган талаблар, фоиз ставкалари бўйича бажариладиган операциялар, 
кўзда тутилмаган ҳолатлар, кредит портфелини аудит қилиш бўйича талаблар 
банк бошқаруви ва кенгашига тақдим қилинадиган ҳисоботлар бўйича 
талабларни ўзида ифодалаш лозим. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling