А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К
Download 392.5 Kb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар : Кўрсаткичлар, Freemem, Getmem, Mark, Release.
Турбо паскаль воситалари.
Режа: 1. Кўрсатгич типидаги ўзгарувчилар ҳақида 2. Кўрсатгич типидаги ўзгарувчилар турлари 3. Кўрсатгич типидаги ўзгарувчилардан фойдаланиш Программа объектлари икки хил кўринишда бўлиши мумкин: статик ва динамик. Статик обектлар бу дастур бажарилишидан олдин яратилиб, дастурни бажарилиш жараёнида мавжуд бўлади ва машина хотирасидаги ўлчами ўзгармайдиган объектлар. Динамик объектлар дастур бажарилиш жараёнида яратилиб, уларнинг машина хотирасидаги ўлчами ўзгарувчан бўлади ва у дастур бажарилиш жараёнида аниқланади. Динамик объектлар билан ишлашда махсус турдаги қийматлар - кўрсатгич турлар ишлатилади. Бу турнинг қиймати бирор бир программ объектга кўрсатгич бўлади. Машина тилида бундай мурожаат берилган объектнинг хотирадаги кўрсаткичи (манзили) бўлиб хизмат қилади. Кўрсатгич турнинг синтаксиси қуйидагича аниқланган: <кўрсатгич турнинг берилиши>:= ^<турнинг номи> Кўрсатгич турнинг қиймати унинг берилишида кўрсатилган турга мос келувчи объектга мурожаат ҳисобланади. Кўрсатгич турдаги ўзгарувчилар одатдагидек турлар ёки ўзгарувчилар бўлимида эълон қилинади: tyрe din=^integer; var x:din; y:^real; бу ерда x ва y ўзгарувчилар статик ўзгарувчилар бўлиб, улар мос равишда динамик объектларнинг хотирадаги жойини кўрсатади, шунинг учун улар кўрсаткич деб номланади. Динамик объектларни ўзи new(x) стандарт процедураси орқали яратилади, бу ерда x – кўрсаткич ҳисобланади. Бунда динамик объектга хеч қанақа қиймат берилмайди, балки хотирадан жой ажратади. Динамик объект билан ишлаш учун кўрсаткичли ўзгарувчидан фойдаланиш керак: <кўрсаткичли ўзгарувчи> := <мурожаат қилувчи ўзгарувчи>^ Кўрсаткич ўзгарувчидан фойдаланиб динамик объектга қиймат бериш, қиймат ўқиш мумкин: x^ := 3; readln(x^); writeln(x^); y^ := x^; Мурожаат қилувчи турнинг қийматлар тўплами устида қиймат бериш амали, <> - таққослаш амаллари аниқланган. Мурожаат қилувчи ўзгарувчига nil қийматини бериш мумкин бўлиб у бўш мурожаат, яъни объектга мурожаат йўқлигини билдиради; Мурожаат қилувчи ўзгарувчини ёки мурожаат қилувчи функцияларда а турлар мослиги сақланиши керак. Барча ўзгарувчилар ва константалар қийматлари фақат битта сегментга ёзилади, сегмент ўлчови 64 килобайт. Кўп сондаги ўзгарувчилар билан ишлаганимизда бу ўлчов кичиклик қилиши, яъни ўзгарувчиларга битта сегментда жой етмай қолиши мумкин. Бу ҳолда хотиранинг бошқа бўш қисмларидан фойдаланиш имкониятларини кўриш керак. Кўрсатгич типидаги ўзгарувчилар хотиранинг деярли барча бўш қисмларидан фойдаланишга имкон беради. кўрсатгич типидаги ўзгарувчилар ёрдамида фойдаланиладиган хотиранинг қисми хотиранинг динамик сохаси дейилади, негаки, бундай ўзгарувчи учун жой дастур иши давомида ажратилади ва керак бўлмаса жой бўшатилади. бошқа типдаги ўзгарувчилар учун эса хотирадан жой дастур бошида var калит сўзи орқали ажратилар эди. Кўрсатгич типидаги ўзгарувчилар икки хил бўлади: типлашган ва типлашмаган кўрсатгичлар. Типлашмаган кўрсатгичларни таьрифлаш учун pointer калит сўзи ишлатилади, типлашган кўрсатгичларни таърифлаш учун эса тип номидан олдин <^> белгиси қуйилади. Масалан P:pointer; D,R:^integer; Кўрсатгичдан дастур ичида фойдаланилганда ўзгарувчи номидан сўнг <^> ,белги қуйилади. Масалан P^:=2; DDP^:=10; Бунда ўзгарувчига бериладиган қиймат типига мос келиши шарт. Кўрсатгич типидаги ўзгарувчидан фойдаланишда жуда эхтиёт бўлиш керак, негаки улар хотиранинг бўш бўлмаган жойларига ҳам маълумот ёзаверади. Айнан бўш жойни топиб ёзиши учун махсус процедуралар бор, булар GetMem(varP: pointer; n;word);- типлашмаган кўрсатгичлар учун хотиранинг бўш жойини кўрсатиш, P-типлашмаган кўрсатгич, n-хотирадан эгаллайдиган жой ўлчови(байтларда). New(var P:^тип)-типлашган кўрсатгичлар учун хотиранинг бўш жойини кўрсатиш. Кўрсатгичлар жойини улардан фойдаланиб бўлгандан сўнг бўшатиб қўйиш керак. Бу қуйидаги процедуралар орқали бажарилади: Dispose(var p:^тип)-типлашган кўрсатгич ўрнини бўшатади. FreeMem(varP: pointer; n;word) - типлашмаган кўрсатгич ўрнини бўшатади. Кўрсатгич айни вақтда хеч нарсани кўрсатмай туриши учун Nil -калит сўзидан фойдаланилади. Mark(var p:pointer) - процедураси хотиранинг динамик сохасининг жорий ҳолатини P кўрсатгич кўрсатаётган адресга ёзади. Release(var p:pointer) -P кўрсатгич билан аниқланган адресгача хотиранинг динамик сохасини ўчиради. Мустахкамлаш учун саволлар: 1. Кўрсаткич нима. 2. Кўрсаткич турлари. 3. Кўрсаткичга мисол келтиринг. Таянч тушунчалар: Кўрсаткичлар, Freemem, Getmem, Mark, Release.Адабиётлар [1],[2],[6]. Download 392.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling