А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К
Download 392.5 Kb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Паскаль тили алфавити.
Паскаль дастурлаш тили
Режа: 1. Кириш. 2. Паскаль тили алфавити. 1. Кириш Паскаль дастурлаш тили 1968-1970 йиллари Швецария федерал технология институти профессори Н.Вирт томонидан ишлаб чиқилган. Турбо Паскаль дастурлаш тили 1980 йилларнинг бошларига келиб MS-Pascal, Turbo Pascal трансляторларининг ишлаб чиқилиши билан тил сифатида ўзининг мавқеини мустаҳкамлаб олди. Ҳозирги вақтда Паскаль тилининг бир қанча лаҳжалари мавжуд бўлиб, уларнинг сўнгги лаҳжалари қаторига Turbo Pascal 7.0 пакети ва Windows бошқаруви остида ишлашга мўлжалланган Borland Pascal 7.0 пакет дастурларини киритиш мумкин. Шунингдек, ҳозирги кунга келиб Windows мухитида Паскаль дастурлаш тили асосида қурилган кенг имкониятли, объектлар билан ишловчи Delphi тили кенг тарқалди. 2. Паскаль тили алфавити. Turbo Pascal тили алфавитида ASCII даги 0…255 гача кодлнган барча белгилар ишлатилади. Бунда лотин ва кирилл алифбосидаги ҳарфлар, 0 дан 9 гача ёки 16 асосли саноқ системасида эса қўшимча равишда A, B, C, D, E, F рақамлар ва бошқа махсус белгилар ишлатилади. Паскаль тилида берилганлар ва натижаларни ифодалаш учун ўзгарувчилар ишлатилади. Айрим ахборотни сақлаш учун керак бўлган хотирадаги жой номи ўзгарувчининг номи дейилади, яъни дастурнинг иҳтиёрий элементи номи “ўзгарувчи номи” (идентификатор) дейилади. Идентификаторлар дастур бошида эълон қилиниши шарт. Паскаль тили алфавитини шартли равишда идентификатор (ўзгарувчи номи) лар учун ишлатиладиган белгиларга, ажратиш белгиларига, махсус белгиларга ва изоҳ ва сатр учун ишлатиладиган белгиларга ажратиш мумкин. а) Ўзгарувчилар учун ишлатиладиган белгилар Ўзгарувчини ифодалашда ҳарфлардан, рақамлардан ва бошқа белгилардан фойдаланиши мумкин. Ўзгарувчиларнинг биринчи белгиси лотин алифбосининг ҳарфи, кейинги белгилар эса ҳарфлардан, рақамлардан ва “_” белгисидан иборат бўлиши мумкин. Ўзгарувчилар учун бўш жой белгисидан фойдаланиш мумкин эмас. Ўзгарувчиларнинг узунликларини 63 тагача бўлган белгилар орқали ифодалаш мумкин. Ундан ортиғини ёзиш мумкин бўлсада, Turbo Pascal тили транслятори уларни бир биридан фарқламайди. Ўзгарувчиларнинг номи сифатида лотин харфларидан фойдаланилганда катта ва кичик ҳарфлар фарқланмайди. Ўзгарувчилар иҳтиёрий дастурда ишлатилади. Қисм дастурда эълон қилинган ўзгарувчи локал ўзгарувчи, асосий дастурда эълон қилинган ўзгарувчи глобал ўзгарувчи деб юритилади. Download 392.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling