б) Ажратиш белгилари.
Ажратиш белгилари идентификаторларни, сонларни, ҳизматчи сўзларни бир-биридан ажратиб туриш учун ҳизмат қилади. Бу белгиларга пробел, коди 0 дан 31 гача бўлган бошқариш, “{”, ва “}” белгилари киради.
в) Махсус белгилар.
Махсус белгиларни урғу (пунктуация) ва амал белгиларига ажратиш мумкин.
Урғу (пунктуация) белгилари:
“{” ва “}”, “(*” ва “*)” – изоҳ,
[, ] – жадвал индексининг сатр узунлиги,
(, ) – арифметик ифодани, параметр рўйҳатини ажратиш,
“ ' ” – апостроф белгиси, яъни сатр константани ажратиш,
“:=” – идентификаторларга қиймат бериш,
“#” – белги коди орқали ифодалаш,
“$” – компиллятор директивасини ифодалаш,
“^” – белги типини аниқлаш ва бошқа белгилар киради.
Амал белгилари:
“+, –, *, /” – мос ҳолда қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш;
mod – иҳтиёрий a ва b бутун сонлари учун a ни b га бўлгандаги қолдиқ;
div – иҳтиёрий a ва b бутун сонлари учун a ни b га бўлгандаги тўлиқсиз бўлинма;
not – мантиқий инкор амали;
and – мантиқий кўпайтириш (“ва”) амали;
or – мантиқий қўшиш (“ёки”) амали;
xor – мантиқий эквивалентлик (“истисноли ёки”) амали;
shl – i shl j – i даги қийматни j бит чапга суриш;
shr – i shr j – i даги қийматни j бит ўнгга суриш;
Мустахкамлаш учун саволлар
1. Паскаль тили қачон ва ким томонидан яратилган?
2. Паскал тилида қандай белгилар ишлатилади?
3. Махсус белгилар деганда нималарни тушунасиз?
Таянч тушунчалар: белги, идентификатор, амал белгилари, mod, div, not, and, or, xor, shl, shr.
Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10]
Дастурнинг умумий кўриниши. Катталиклар ва уларнинг турлари
Режа:
1. Дастурнинг умумий кўриниши.
2. Ўзлаштириш оператори.
3. Ўқиш (киритиш) процедураси.
4. Чиқариш процедураси.
5. Катталиклар ва уларнинг турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |