А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К


File  файллар билан ишлаш менюси


Download 392.5 Kb.
bet14/39
Sana20.12.2022
Hajmi392.5 Kb.
#1034416
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма

3.1. File  файллар билан ишлаш менюси.
Файллар билан ишлаш менюси файллар билан боғлиқ бўлган асосий амалларни бажаради. У қуйидаги қисм менюларни ўз ичига олади:
New  янги ойна очиш мазмунини билдиради. Бу ҳолда дисплей ойнасида бўш ойна ҳосил бўлади, янги очилган ойнага «nonameXX.pas» номи берилади.Бундай файлларни очилиши 00 дан 99 тагача етказилиши мумкин. Файлларни ёпишда ёки дискка ёзишда янги ҳақиқий ном берилиши сўралади. Бериладиган ном кенгайтмасиз берилиши мумкин. Бундай ҳолда унга автоматик равишда .pas кенгайтмаси берилади.
Open…  мавжуд файлни очиш (қидириш) мазмунини билдиради. Бу ҳолда мулоқот ойнаси ёрдамида юкланиши керак бўлган файл номини ёзиш керак бўлади. Юкланиши керак бўлган файлни қидириш ва юклаш учун tab тугмачаси ёрдамида жорий каталогдаги файллар жойлашган қисмига ўтиб, керакли файл номи устига курсорни жойлаштириб, Enter тугмасини босиш кифоя. Ушбу ишни F3 тугмасини босиш ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.
Save  дастур матнини дискка ёзиш мазмунини билдиради. Бу ҳолда фаол ойнадаги тахрирланган файл дискка ёзилади. Агар ойна янги ташкил қилиниб, файл номи хали киритилмаган бўлса у ҳолда янги файл номи киритиш талаб қилинади. Ушбу ишни F2 тугмаси билан ҳам амалга ошириш мумкин.
Save as …  дастур матнини дискка янги ном билан ёзиш мазмунини билдиради. Агар янги ном олдин берилмаган бўлса, у ҳолда файл берилган янги ном билан сақланади. Агар файл олдин номланган бўлса, у ҳолда унга янги ном берилади ва олидинги номдаги файл ҳам оҳирги сақланган бўйича сақланиб қолади.
Save all  барча ўзгартирилган файлларни дискда сақлаб қолидириш мазмунини билдиради.
Change dir…  жорий каталогни ўзгартириш мазмунини билдиради.
Print  фаол ойнадаги дастур матнининг чоп этиш мазмунини билдиради. Агар дастурнинг бирор қисмини чоп этиш керак бўлса, бу қисмни блокка олиш (Crtl+K,P тугмалар комбинациясидан фойдаланиб) ва чоп этиш буйруғини бериш кифоя. Чоп этишни бекор қилиш учун Esc тугмасидан фойдаланилади.
Printer setup…  Чоп этиш қурилмасининг параметрларини ўрнатиш мазмунини билдиради.
DOS shell  ИМ дан вақтинчалик ОС га чиқиш мазмунини билдиради. Қайта ИМ га кириш учун Exit буйруғи терилади.
Exit  ИМ даги ишни тугаганлигини билдириб, Turbo Pascal муҳитидан ОС га чиқиш мазмунини билдиради. Бу ишни Alt+X тугмалар комбинациясини босиш ёрдамида ҳам бажариш мумкин.
3.2. Run  бажариш. Дастур компиляция қилингандан сўнг дастурни ишга тушириш учун бош менюдан Run га кириш ёки Ctrl+F9 тугмалар комбинациясидан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади.
3.3. Compile  компиляция. Бу меню дастурни бажармаган ҳолда компиляция қилиш имконини беради. Ушбу амални Alt+F9 тугмалар комбинацияси орқали ҳам амалга ошириш мумкин.Агар дастурда синтактик хатоларга йўл қўйилмаган бўлса, компиляция мувафақиятли чиққанлиги ҳақидаги маълумот берилади, акс ҳолда хатолик хақидаги маълумот экранда кўринади.

Download 392.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling