А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К
Download 392.5 Kb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Стандарт функциялар.
- 5.1. Арифметик функциялар.
- 5.2. Катталиклар типини ўзгартирувчи функциялар.
4. Тўплам константалар.
Тўплам константаларда тупламнинг маълум сондаги элементлари берилган бўлса, уларни ўрта қавс оралиғида апостроф белгиси ичига, бирбиридан вергул билан ажратиб ёзилади. Масалан, const a=[‘a’, ‘b’, ‘c’]. Агар тўплам элементлари тартибланган элементлардан иборат бўлса, масалан, саноқ сонлар, алфавит ва ҳ.к., у ҳолда тўплам элементларини ўрта қавсда энг кичик элементи билан энг катта элементи ўртасида «..» белгисини қўйиб ёзиш мумкин. Масалан, n=[0..9]. 5. Стандарт функциялар. Турбо Паскалда ҳам бошқа дастурлаш тиллари акби кўп ишлатиладиган функциялар бевосита фойдаланиш учун стандарт кўринишда ишлаб чиқилган. Стандарт функциялар қисм дастур кўринишида тузилган бўлиб, бу қисм дастрлардан дастурнинг иҳтиёрий қисмида фойдаланиш мумкин. Стандар функцияларни бир неча қисмга ажратиш мумкин. 5.1. Арифметик функциялар. Арифметик функциялардан бутун ва ҳақиқий типли катталиклар билан ишлаш жараёнида фойдаланилади. Бунда функция аргументи қавслар ичига олиб ёзилади. abs(x) x нинг модули, sqrt(x) x нинг квадрат илдизи, sqr(x) x сонини кавдрат даражага кўтариш, ln(x) x нинг натурал логарифми, exp(x) e сонини x даражага кўтариш (ex функциянинг қиймати), sin(x) x нинг синуси, cos(x) x нинг косинуси, arctan(x) x нинг арктангенси, frac(x) x сонининг каср қисми, pi сонининг вергулдан кейин 10 хона аниқликдаги қиймати 5.2. Катталиклар типини ўзгартирувчи функциялар. chr(x) ўнли коди 0 ва 255 оралиғида бўлган сонларнинг ASCII жадвалидаги мос белгисига айлантирувчи функция, high(x) катталикнинг максимал қийматини аниқловчи функция, low(x) катталикнинг минимал қийматини аниқловчи функция, ord(x) ҳар қандай тартибланган типни бутун типга айлантирувчи функция. Бунда функция аргументи мантиқий, белгили, саноқли типда бўлиши мумкин. Натижа longint типида бўлади, round(x) ҳақиқий сонни ўзига энг яқин бўлган бутун сонга айлантирувчи функция. Бунда x ҳақиқий типли, натижа эса longint типли бўлади. Агар натижа longint қийматлари диапозонидан чиқиб кетса дастур бажарилиши жараёнида хатолик хақидаги ҳабар пайдо бўлади; int(x) x нинг бутун қисми. Бунда x ҳақиқий типли, натижа эса longint типли бўлади; trunc(x) x сонининг x дан катта бўлмаган бутун қисми. Бунда x ҳақиқий типли, натижа эса longint типли бўлади. Download 392.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling