А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К


Download 392.5 Kb.
bet6/39
Sana20.12.2022
Hajmi392.5 Kb.
#1034416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма

Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10]


Константалар. Стандарт функциялар. Амаллар
Режа:
1. Бутун константалар.
2. Ҳақиқий константалар.
3. Белги ва сатр кўринишидаги константалар
4. Тўплам константалар.
5. Стандарт функциялар.
6. Арифметик амаллар.
7. Мантиқий амаллар.
8. Амалларнинг бажарилишидаги имтиёзлар.


1. Бутун константалар.
Қиймати дастурнинг бажарилиши жараёнида ўзгармайдиган катталиклар константалар деб аталади. Турбо Паскалда бутун, ҳақиқий, белгили, сатрли, мантиқий, тўплам, типлаштирилган ва процедурали константалар ишлатилади. Константаларнинг берилиши дастурдаги константаларни эълон қилиш қисмида берилади. Константаларни эълон қилиш учун const операторидан фойдаланилади. Бутун константалар эълон қилинганда агар берилган сон манфий бўлса, «–» белгиси қўйилади. Бутун константалар ўн асосли саноқ системасида берилган бўлса, –2147483648 дан 2147483647 гача, 16 асосли саноқ системасида эса у $00000000 дан $FFFFFFFF гача оралиқда берилиши имконияти бўлади.


2. Ҳақиқий константалар.
Ҳақиқий константаларни оддий ёки сузувчи вергулли, яъни сонларни ёзишнинг экспоненциал кўринишларида ҳам ёзиш мумкин. Бунда ҳақиқий соннинг каср ва бутун қисмлари нуқта орқали ажратиб ёзилади. Масалан, const a=156; b=.53; c=2.6E–3; d=3.1E+5;
Ушбу константалар мос равишда 156, 0.53, 0.0026, 310000 га тенг.


3. Белги ва сатр кўринишидаги константалар.
Турбо Паскаль тилида белги ва сатр кўринишидаги константалар ҳам ишлатилади. Бу кўринишдаги константалар ҳам бутун константалар каби ёзилади. Белги ёки сатр кўринишидаги ифода апостроф белгиси ичига ёзилади. Сатр константадаги белгилар кетма кетлигининг узунлиги 126 та ҳарфдан ошиб кетмаслиги талаб қилинади.
Агар константаларда белгини унинг коди орқали ифодалаш зарурати бўлса, у ҳолда константанинг ўрнига # белгиси ва ундан кейин белгининг коди ёзилади. Масалан “!” белгисининг ўрнига #33 ни ёзиш мумкин.



Download 392.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling