А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К
Катталиклар ва уларнинг турлари
Download 392.5 Kb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Белгили типлар.
- Мустаҳкамлаш учун саволлар
- Таянч тушунчалар: program
5. Катталиклар ва уларнинг турлари.
Катталиклар мазмунига қараб оддий, структуралаштирилган, кўрсаткичли, процедурали ва объектли турларга бўлиш мумкин. Оддий турлар ўз навбатида қуйидаги типларга бўлинади: – бутун типли катталиклар; – ҳақиқий типли катталиклар; – мантиқий типли катталиклар; – белгили типли катталиклар; – саноқли типлар; – диапазон типлар; Паскал тилида бутун типли катталиклар 5 хил кўринишда бўлади(1-жадвал). 1-жадвал
Ҳақиқий типли катталикларни эълон қилиш учун қуйидаги беш хил катталиклардан фойдаланиш мумкин (2-жадвал). 2-жадвал
Ўзгарувчилар ва уларнинг типларини аниқлашда var операторидан фойдаланилади. Бичими: var a1[,a2[,…]]:T1; b1[,b2[,…]]:T2; ... ; z1[,z2[,…]]:Tn Бунда a1,a2, …, b1,b2,…, z1,z2 ... лар ўзгарувчиларнинг номи. Кўриниб турибдики, бир хил типдаги ўзгарувчиларни бир-биридан вергул билан ажратиб ёзиш мумкин. T1, T2,…,Tn лар ўзгарувчилар турлари. Масалан, var i,j,k: integer; {i, j, k – ўзгарувчилар бутун типли катталиклар} x,y,z: real; {x, y, z – ўзгарувчилар ҳақиқий типли катталиклар} s: char; {s – узунлиги битта белгидан иборат белгили катталик} Мисол. Трапециянинг юзини S=(a+b)/2h формула билан ҳисоблаш дастури тузилсин. program Trapetsiya; var a, b, h: integer; s: real; begin write(‘a, b, h – ўзгарувчиларни киритинг’); readln(a,b,h); s:=(a+b)/(2*h); writeln(‘s=’,s) end. Мантиқий типлар. Турбо Паскалдаги мантиқий тип boolean деб номланиб 1 байт жойни эгаллайди. Унинг фақат иккита қиймати мавжуд бўлиб, улар true ва false ларнинг бирига тенг бўлиши мумкин. true – чин, false – ёлғон бўлиб, қуйидагиларга аҳамият бериш зарур: false ord(true)=1 succ(false)=true pred(true)=false Турбо Паскаль тилида булардан ташқари ўлчови 1 байт бўлган bytebool, ўлчови 2 байт бўлган wordbool, ўлчови 4 байт бўлган longbool мантиқий типлари ҳам мавжуд бўлиб, улар Windows муҳитида ишлаш учун мўлжалланган. Белгили типлар. Белгили типлар иккита бўлиб, улар char ва string. Char типи фақат ASCII жадвалидаги битта белгидан фойдаланиш учун ишлатилади. String типи сатр сўзидан олинган ва у 255 тагача белигадан иборат сатрни белгилаш учун ишлатилади. Сўз ва жумлалар ишлатилаётганда унинг максимал узунлигини ҳам киритиш мумкин. Бунинг учун string сўзидан кейин узунлик миқдори кўрсатилади. Масалан, string[30] – узунлиги 30 та белгидан иборат бўлиши мумкин бўлган сўз ва жумлалар учун ишлатилади. Саноқли ва диапозон типли катталиклар билан алоҳида мавзу сифатида кейинчалик кўриб ўтилади. Мустаҳкамлаш учун саволлар 1. Паскаль тилида дастурнинг умумий тузилиши қандай бўлади? 2. Ўзлаштириш операторининг бичими қандай кўринишга эга? 3. Ўқиш ва чиқариш процедураларини тушунтириб беринг. 4. Катталиклар неча типга бўлинади? Таянч тушунчалар: program, var, begin, end, read(ln), write(ln), char, string([a]), бутун тип, ҳақиқий тип, мантиқий тип. Download 392.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling