3.4. Натижани кўриш учун Alt+F5 тугмалар комбинациясидан фойдаланилади.
Мустахкамлаш учун саволлар.
1. Турбо Паскаль дастури ойнаси қайси файл ёрдамида юкланади?
2. Турбо Паскаль бош менюсини айтиб беринг.
3. Файллар қандай сақланади?
4. Компиляция нима?
Таянч тушунчалар. File, Edit, Search, Run, Compile, Debug, Tools, Options, Window, Help.
Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10]
Рекуррент боғланиш. Тармоқ фармойишлари ёрдамида циклли
алгоритмларга дастурлар тузиш
Режа:
1. Рекуррент боғланиш.
2. Тармоқ фармойиши ёрдамида цикллли алгоритмларга дастурлар тузиш.
1. Рекуррент боғланиш.
Айрим масалаларга алгоритм тузишда шу масаланинг бирор қисмини такроран ҳисобланишига тўғри келади. Бир хил мазмундаги такрорий ҳисоблашлар цикл деб юритилади.
Масалан, 1,1,2,3,5,8,13,… Шу кетмакетликда a1=1, a2=1, a3=a2+a1, a4=a3+a2, … Бунда кетмакетликнинг учинчи ҳадидан бошлаб ҳар бир ҳади аввалги иккита ҳадининг йиғиндисидан иборат (Бу кетмакетлик Фибоначчи кетмакетлиги деб юритилади).
Бундай кўринишдаги масалаларга алгоритм тузиш муҳим аҳамият касб этади. Фибоначчи кетмакетлиги учун
ai=ai1+ai2 (i>2 бутун сон)
Арифметик прогрессиянинг иҳтиёрий ҳадини топиш учун
ai=ai1+d (d прогрессия айирмаси)
Кетмакетликнинг навбатдаги (аввалги) ҳадини бир ёки бир нечта аввалги (навбатдаги) ҳади орқали ифодаланиши рекуррент боғланишлар дейилади.
Умумий ҳолда қандайдир Z катталикнинг қийматини ҳисоблашда Z ни бирор рекуррент муносабат билан берилган кетмакетликнинг элементи кўринишида ифодалашга уриниб кўриш мумкин. Бундай ишни амалга ошириш мумкин бўлса, масалага алгоритм тузиб, Z ни рекуррент тарзда ҳисоблаш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |