А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К


Download 392.5 Kb.
bet22/39
Sana20.12.2022
Hajmi392.5 Kb.
#1034416
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма

type
boolеan=(true,false)


Масала. Ихтиерий йил ойларидаги кунлар сонини аниқлаш дастури тузилсин.


program kabisa;
type
оy=(jan,feb,mart,apr,maj,iyun,iyul,avg,sent,okt,noya, deк);
const kun:array[oy] of byte=(31,28,31,30,31,30,31,31,30,31,30,31);
var
yil:word; b:char; i:oy;
begin
repeat
write(‘Йилни киритинг=‘); readln(yil);
if (yil mod 4 = 0) and (yil mod 100 <>0) or (yil mod 400 = 0) then kun[feb]:=29
else kun[feb]:=28;
writeln(yil,` чи йилнинг ойларидаги кунлар сони қуйидагича:’);
for i:=jan to dek do writeln(ord(i)=1:2,kun[i]:15);
write(‘Такрорлайсизми? - (YN) ‘); readln(b);
until UpCase(b)<>‘Y';
end.

4. Турбо Паскал тилидаги стандарт типлардан бири узунлиги 255 та белгигача бўлган string типдан фойдаланиш имконияти берилган. Сатр типини эълон қилишда var сўзидан сўнг катталик номи ва икки нуқтадан сўнг string сўзи ёзилади. Ушбу сўздан сўнг ўзгарувчининг узулигини қавс ичида рақамлар ёрдамида эълон қилиб қўйилиши мумкин. Ушбу типда сатр узунлиги кўрсатил


маган бўлса, бу ўзгарувчига хотирадан 255 байт, яъни 255 та белги учун жой ажратилади.
Сатр типида ҳам сатр константалардан фойдаланиш мумкин.
Масалан:
var
a:string; b:string [20];
const
c:string'Meн II к. талабасиман':


Мустахкамлаш учун саволлар
1. Турбо паскальда қандай янги типларни биласиз
2. Диапазон ва саноқли типларни тушунтиринг.
3. Мантиқий ва сатр типларига мисол келтиринг.


Таянч тушунчалар: Диапазон типи, саноқли тип, мантиқий тип, сатр типи, Boolean, String



Адабиётлар: [1],[2],[3],[7]

3-мавзу: Бир ўлчовли жадвал катталиклар.


Режа:
1. Жадвал катталиклар ҳақида тушунча.
2. Жадвал катталиклар бичими.
3. Жадвал катталикларга мисоллар.
4. Break ва Continue стандарт процедуралари.

1. Математикада ҳар хил тўпламлар ва уларнинг элементидан ташқари ҳар бир элементи ўз индексига эга бўлган, яъни номерланган бир хил типли элементлар тўплами билан иш кўришга тўғри келади. Бундай тўпламлар жадвал катталиклари дейилади.


Масалан, гурух журналида ёзилган талабалар рўйхати. Бунда ҳар бир талаба фамилиясига мос келган рақам мавжуд ёки гурухдаги ҳар бир талабанинг фанлар бўйича тўплаган баллари ва х.к. Демак, журналда ёзилган ҳар бир талаба ўз индекси, яъни тартиб номерига эга бўлар экан.
Замонавий ЭҲМ ларда жуда катта хажмдаги ахборот билан иш кўрилади. Бундай ахборот чизиқли ёки тўғри тўртбурчак кўринишга келтирилади. Юқоридаги масала чизиқли жадвал кўринишда бўлади.
2. Бир ўлчовли жадвал катталикларида ҳар бир элемент ўзининг битта индексига, икки ўлчовли катталикларида эса ҳар бир элемент ўзининг иккита индексига эга бўлади. Жадвал катталикларни бир-биридан фарқлаш учун уларга ном берилади.
Жадвал номидан сўнг ":" белги қўйилади ва array (жадвал, тартиб) сўзи, ўрта қавс ичида биринчи ва охирги тартиб номерлари ".." орқали ажратиб ёзилади. Ундан кейин of (тегишли) ёрдамчи сўзи ва жадвал элементларининг типи кўрсатилади.

Бичими: var


<Жадвал номи>:array [a..b] of <тип>;

3. Масалан, элементлари сатр катталиклардан иборат ва guruh деб номланувчи 20 та элементли чизиқли жадвални қуйидагича эълон қилиш мумкин:


guruh:array[1..20] of string[30];
Элементлари ҳақиқий сонлардан иборат бўлган 30 кун давомидаги ўртача ҳароратни билдирувчи чизиқли жадвал берилган бўлса, уни қуйидагича эълон қилиш мумкин:

i

1

2

3

4

. . .

T[i]

21

22

19

25

. . .

t:array[1..30] of real; Бунда t[3]=19,


яъни жадвалнинг учинчи элементи 19 га тенг ёки 19 га тенг бўлган жадвал элементининг индекси 3 га тенг дейилади.
Масала.
Элементлари натурал сонлардан иборат бўлган a[1..20] жадвал берилган. Жадвалдаги энг катта сон неча марта учрашини аниқлаш дастури тузилсин.



Download 392.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling