А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К
type a=set of ‘a’..’b’; b=set of (Qosh, ayir, kop, bol); c=set of 0..9; d=set of’0’..’9’; var
Download 392.5 Kb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма
type
a=set of ‘a’..’b’; b=set of (Qosh, ayir, kop, bol); c=set of 0..9; d=set of’0’..’9’; var kh:a; amal: b; const j:c=[0,2,4,6,8]; rb:d=[‘0’..’9’] Тўплам типини бевосита var сўзидан кейин ҳам эълон қилиш мумкин. Масалан, var a:set of ’a’..’b’; b:set of (Qosh, ayir, kop, bol); const j:set of 0..9=[0,2,4,6,8]; rb:set of ‘0’..’9’=[‘0’..’9’]; Тўплам элементлари учун қуйидаги амаллар ўринли "" -(бирлашма), "-" - (айрима), "*" - (кесишма), "" - тенг, "<>"- тенг эмас, "< ёки >"- қисм тўплам, "in" - чап томондаги тўпламнинг ўнг томондаги тўпламда ётиши ёки ётмаслигини текшириш. 2. Ёзув типи майдонлар деб номланувчи компонентлардан иборат бўлиб, бу компонентларнинг типлари ихтиёрий бўлиши мумкин. Ёзув типини аниқлашда record ва end хизматчи сўзларидан фойдаланилади. Бу сўзлар орасида барча майдонлар ва уларнинг типлари эълон қилинади. Ҳар бир майдон “;” белгиси ёрдамида якунланади. Масалан, type Complex=record; Re:real; Im:real end; Бундай аниқланган тип номи Complex дан иборат. Complex нинг объектлари Re ва Im майдонлардан иборат бўлиб, улар real типдадир. Программада x ва y ўзгарувчилар Complex типли бўлса, уларнинг ҳар бирида иккитадан майдон бўлади: var x,y:Complex; Майдонларга мурожаат қилиш учун ёки майдон ўзгарувчиларига қиймат бериш учун ўзгарувчи номи, нуқта белгиси ва майдон номи ёзилиб, одатдаги ўзгарувчилар каби иш юритилади. Бизнинг мисолимизда Complex типли ёзув орқали комплекс сонларни ифодалаш мақсадида унинг ҳақиқий қисмини ва мавхум қисмини m сўзлари ёрдамида аниқлаб олдик. x ва y лар эса Complex типли бўлганлиги учун, уларнинг ҳар бири иккитадан ҳақиқий ва мавхум қисмлари учун аниқланган майдонларга эга. Ушбу майдонларга мурожаат қилиш x.Re ва x.Im ёки y.Re ва y.Im каби амалга оширилади. x.Re, x.Im, y.Re ва y.Im лардан биз кўриб утган ўзгарувчилар каби иш олиб борилади. Комплекс сонларини белгилаш учун унинг ҳақиқий ва мавхум қисмларини майдонлар сифатида қараш мумкин. Ёзувдаги майдонларга мурожаат қилишда ёзув номини ёзмаслик учун with операторидан фойдаланилади. Бичими: with<ўзгарувчи>do<оператор> Масалан, with x do begin Re:=3.1; Im:=276; end; Юқорида киритилган типлардан фойдаланиб, икки комплекс соннинг кўпайтмасининг дастурини қуйидагича тузиш мумкин: Download 392.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling