А. С. Юлдашев бир тарафдан, бундан буён матнда – иш берувчи, ва фуқаро


-боб. Иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 27.24 Kb.
bet3/6
Sana26.01.2023
Hajmi27.24 Kb.
#1126893
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 йиллик ШАРТНОМА ЯНГИ

3-боб. Иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  1. Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Университетнинг барча ходимларига, шу жумладан ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этиладиган жамоа шартномасини тузиш;
б) Университетда ўрнатилган тартибга мувофиқ ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашни ташкил этиш;
в) ходимга ўз хизмат вазифларини виждонан ва самарали бажаргани ҳамда юқори натижаларга эришгани учун тегишли тартибда рағбатлантириш, устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгилаш, уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш;
г) ходимдан Университет Ички тартиб қоидаларига, лавозим йўриқномасига, Одоб-ахлоқ қоидалари, Университетнинг коррупцияга қарши курашиш дастури (сиёсати), Университет ходими, талаба ва докторантлари томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида мурожаат қилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш тўғрисидаги низомга ва ушбу меҳнат шартномасига қатъий риоя қилишини, Университет мол-мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини талаб қилиш;
д) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимни интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш;
е) тасдиқланган иш режаларига мувофиқ ходим томонидан тайёрланган илмий-тадқиқот фаолиятининг натижалари (мақолалар, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва бошқалар)дан фойдаланиш;
ж) лавозим йўриқномаси доирасида тўғридан-тўғри ходимга қўшимча юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қилиш;
з) ходим ўз хизмат вазифаларини сифатсиз бажарган тақдирда, шу жумладан мазкур меҳнат шартномасининг 11, 12-бандларида назарда тутилган мажбуриятлардан бирини бажармаган ёки сифатсиз бажарган тақдирда унга нисбатан белгиланган устама ҳақ ва қўшимча тўловларни бир томонлама камайтириш ёки бекор қилиш;
и) мазкур шартноманинг 11, 12-бандларида назарда тутилган мажбуриятлардан бирини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш.

  1. Иш берувчи қонун ҳужжатлари ва Университет локал ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


  2. Download 27.24 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling