А. С. Юлдашев бир тарафдан, бундан буён матнда – иш берувчи, ва фуқаро


Download 27.24 Kb.
bet4/6
Sana26.01.2023
Hajmi27.24 Kb.
#1126893
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 йиллик ШАРТНОМА ЯНГИ

Иш берувчининг мажбуриятлари:

а) ходимни мазкур меҳнат шартномасида кўрсатилган иш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнат шароитлари билан таъминлаш;
б) меҳнат қонунчилиги, жамоа шартномаси ва Университетда қабул қилинган бошқа локал ҳужжатлар ҳамда мазкур меҳнат шартномасининг шартларига қатъий риоя қилиш;
в) ходимга мазкур меҳнат шартномаси ва амалдаги қонунчиликда белгиланган миқдор ва муддатларда ойлик иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бериш;
г) ўқув жараёни, ўқув дастурлари, ўқув юклама ҳажми ва ўқув машғулотлари жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисида ходимни ўз вақтида огоҳлантириш;
д) меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиш ҳамда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва ҳимоя қилинганлигини таъминлаш;

  1. Иш берувчи қонунчилик, Университетнинг локал ҳужжатлари ва ушбу меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

4-боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш

  1. Ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ходим томонидан қонун ҳужжатлари ва мазкур меҳнат шартномасида назарда тутилган хизмат вазифаларини бажарганлик учун Университет штат жадвалида белгиланган лавозим маоши;
б) илмий-тадқиқот, илмий-методик, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларнинг сифатли ва самарали бажарилганлиги учун ҳар ойлик тариф ставкасининг махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар;
в) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа устамалар.

  1. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари Университетнинг жамоа шартномаси ҳамда бошқа локал норматив ҳужжатларига мувофиқ ҳар ойда икки марта этиб белгиланади.

  2. Ходим қонунчилик ва Университет локал ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни олишга ҳам ҳақли.

5-боб. Иш вақти ва дам олиш вақти

  1. Ходимнинг иш вақти режими Университетнинг Ички тартиб қоидалари ва мазкур меҳнат шартномаси билан белгиланади.

  2. Ходимга бир кун дам олинадиган ___ кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
    Мазкур тартиб иш берувчи томонидан бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин.

  3. Ходимнинг иш вақти давомийлиги жамлаб ҳисобга олинган ҳолда ҳафтасига
    (________) соатни (тўлиқ ставка учун) ташкил қилади.

  4. Иш берувчи ходимга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган асосий меҳнат таътилини беради.

Ходимга йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

  1. Ходим қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий таътил жумладан, ижодий таътил олишга ҳам ҳақли.


Download 27.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling