А. С. Юлдашев бир тарафдан, бундан буён матнда – иш берувчи, ва фуқаро


Download 27.24 Kb.
bet2/6
Sana26.01.2023
Hajmi27.24 Kb.
#1126893
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 йиллик ШАРТНОМА ЯНГИ

Ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминловчи ўқитишнинг усул ва воситаларини танлаш;
б) ўз касбий фаолиятини ташкилий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
в) ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
г) Университет бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;
д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчининг буйруқ ва топшириқлари устидан шикоят қилиш;
е) қонун ҳужжатларида, шунингдек Университетнинг локал ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

  1. Ходимнинг мажбуриятлари:

а) ўз меҳнат вазифаларини виждонан бажариш;
б) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Университетнинг Устави, жамоа шартномаси, Ички тартиб қоидалари, Одоб-ахлоқ қоидаларига ва бошқа локал норматив ҳужжатларига риоя этиш;
в) ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, тарбиявий ва индивидуал ишларни юқори даражада ташкил этиш;
г) назарий билим ва амалий кўникмаларни мунтазам равишда ривожлантириш,
илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш ва ўз вақтида малака ошириш;
д) дарс машғулотларини амалиёт билан боғлаб, талабаларда қизиқиш ва мустақил изланишни уйғотишга қаратилган замонавий инновацион педагогик ҳамда ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ўтказиш, шунингдек, тизимли равишда сайёр ва очиқ дарслар, мастер-класс ва тренинглар ташкил этиб бориш;
е) “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойилига қатъий амал қилиш;
ж) дарс машғулотларига тайёргарлик кўрган ҳолда дарс машғулотларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, узрли сабабларга кўра ходимнинг шахсий иш режасини ва дарс машғулотларини бажара олмаслиги тўғрисида оқилона муддатда, тегишли ўқув машғулоти ўтказилмай қолишига йўл қўймаган ҳолда огоҳлантириш;
з) меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
и) Университет обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек, бундай ҳолатлар гувоҳи бўлган тақдирда зудлик билан Университет раҳбариятига хабар бериш;
к) иш берувчининг, жумладан бевосита ректор, проректор, факультет декани топшириқларини ўз вақтида, сифатли ва аниқ бажариш;
л) педагогик этика қоидаларига риоя қилиш, талабалар ва ҳамкасбларига ҳурматда бўлиш;
м) илмий даража ва илмий унвонга эга педагоглар “Scopus, Science Direct ва Web of Science илмий-техник маълумотлар базасига киритилган журналларда ҳар ўқув йилида камида 1 та якка муаллифликда ва 2 та ҳаммуаллифликда, шунингдек, республика олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг нуфузли илмий журналларида ҳар ўқув йилида камида 2 та якка муаллифликда ва 3 та ҳаммуаллифликда, илмий даража ва илмий унвонга эга бўлмаган педагоглар юқори импакт-факторга эга бўлган нуфузли халқаро илмий журналларда ҳар ўқув йилида камида 1 та ҳаммуаллифликда, шунингдек, республика олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасаларининг нуфузли илмий журналларида ҳар ўқув йилида камида 2 та якка муаллифликда ва 3 та ҳаммуаллифликда илмий мақола чоп этиш (Кенгаш қарори билан ушбу талаблардан кам бўлмаган тартиб ўрнатилиши ҳам мумкин);
н) Олий аттестация комиссияси рўйхатидаги журналларда (илмий даража ва илмий унвонга эга педагоглар ҳамда илмий даража ва илмий унвонга эга бўлмаган педагоглар ҳар ўқув йилида якка муаллифликда ва ҳаммуаллифликда) илмий мақола чоп этиш;
о) меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёки бошқа ишга ўтганда меҳнат фаолияти давомида тўпланган, шакллантирилган ва қайта ишланган маълумотлар, ҳужжатларнинг асл ва электрон нусхаларини Университетнинг тегишли таркибий бўлинмасига бутлигича топшириш (ўзи билан олиб кетмаслик ҳамда йўқ қилмаслик);
п) талабаларни ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали ишларни амалга ошириш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш;
р) талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш бўйича илмий, ижодий-бадиий, спорт-соғломлаштириш клуб ва тўгараклар ишини ташкил этиш ва уларда фаол иштирок этиш;
с) ўзининг хатти-ҳаракатлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари билан университетнинг обрўси ва манфаатларига путур етказмаслик ҳамда зарар етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни содир этишдан тийилиш.
т) университетда ўрнатилган тартибга мувофиқ педагог-ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизимига тўлиқ риоя этиш.
у) лавозим ўўриқномаси билан танишиш ва унги амал қилиш

  1. Ходим ушбу меҳнат шартномаси бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганда коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ёки бошқа қимматликлар кўринишида:

пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ва билвосита пора олишга розилик бермаслик, пора олмаслик, бирон-бир шахс фойдасига ёки бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, ўз ваколатини суиистеъмол қилмаслик мажбуриятини олади.
Ходим атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиши шарт.
Ходим Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, вазирлик ҳамда Университетнинг ички ҳужжатларига мувофиқ манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишини олдини олиш чораларини кўриши ва манфаатлар тўқнашуви ёки унинг келиб чиқиш эҳтимоли ҳақида ўзига маълум бўлиши билан дарҳол иш берувчини ёки унинг ўрнини босадиган шахсларни хабардор қилиши шарт.
Ходимлар орасида шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, хизмат мажбуриятларидан четга чиққан ҳолда бошқа ходимларнинг профессионал иш фаолиятига аралашиш, маълумот сўраш ҳамда қарор қабул қилишига таъсир кўрсатиш ҳолатлари юзага келганда вазирлик ҳамда Университетнинг ички ҳужжатларига мувофиқ дарҳол қуйидаги алоқа каналлари орқали:
“_____________________” ишонч телефони;
Telegram-канали (“@_______________________”);
Telegram-канали (“@--______________________”);
Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимининг хизмат телефон рақамига (71______________) хабар қилиши лозим;
Университетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида университетнинг хизмат телефон рақамига (+998 74 224 8191) хабар қилиши лозим.Мурожаат қилиш учун бот: @adu_anticorruptionbot;
шахсан вазирлик ҳамда Университетнинг ижтимоий тармоқдаги манзилларига хабар қилиниши лозим.
Агар ходим вазирлик ҳамда Университетнинг бошқа ходимлари томонидан содир этилган ва содир этилиши режалаштирилаётган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фактларни аниқласа, у ушбу маълумотни алоқа каналлари орқали вазирлик ҳамда Университетнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсатида кўрсатилган шахсларга тақдим этиши шарт.

  1. Ходим қонун ҳужжатлари ва Университетнинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади.


Download 27.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling