а шакл Фарғона политехника институти
IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ
Download 133.62 Kb.
|
5.4 а шакл
IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ
Р.К.Таджибаев ўтган вақт мобайнида ва ҳозирги кунда мунтазам равишда ўз касбий маҳоратини ошириш устида ишламоқда. У машғулот олиб бораётган фанлар бўйича ўзининг назарий ва амалий билимларини ошириб бориш учун оммавий ва расмий ахборот манбаларида эълон қилинган маълумотлар, хусусан ИНТЕРНЕТ саҳифаларидаги замонавий технологиялар билан мунтазам танишиб боради. Олинган маълумотлардан дарс ўтиш жараёнида самарали фойдаланади. Р.К.Таджибаев фаолияти мобайнида ўз касбий ва педагогик маҳоратини ошириб бориш билан биргаликда мунтазам равишда очиқ маъруза ва дарсларни ўтказиб келади. Хусусан, 19.02.2020 йил, 1–жуфтлик 2-105 аудиторияда М5-19 МСТ ва Ж гуруҳ магистрантларига “Машинасозликда технологик жараёнларни лойиҳалашни илмий асослари” фанидан “Заготовкаларни тайёрлаш мақбул усулларини танлаш” мавзусида очиқ намунавий маъруза дарси ўтказган. Маъруза ўтиш жараёнида у янги педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Ақлий ҳужум”, “БББ” усулларидан фойдаланганлигини очиқ маърузада иштирок этган экспертлар ҳам тасдиқлаган. Р.К.Таджибаев доимий равишда ўқув жараёнининг услубий таъминотининг такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади. Хусусан, ҳар ўқув йилида дарс бераётган фанлари бўйича ишчи ўқув дастурлар, маъруза матнлари, ўқув услубий мажмуалар, “Модул” тизимида маълумотлар (силлабус, тақдимотлар, бошқа маълумотлар ва кейс-стадилар) тайёрлаб, янги илғор педагогик технология янги усуллари билан бойитиб боради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 май кунги ПҚ-2909 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Россия Федерацияси Урал Федерал университетининг 2019 йил 27 ноябрь кунги №3320-32/122-сонли хатига асосан, Россия Федерацияси Урал Федерал университетига “Машинасозлик технологияси”, “Металл кесиш дастгоҳлари ва асбоблари”, “Металларга босим остида ишлов бериш”, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш” йўналишларидаги илмий изланишлар ва шу соҳадаги таълим дастурлари юзасидан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун хизмат сафарига борган. Хизмат сафари давомида хорижий тажриба орртирилган ҳамда Россия Федерацияси Урал Федерал университети билан Фарғона политехника институти ўртасида шартнома имзоланган (ДОГОВОР №38-19 16.12.2019 й). Шунингдек Россия Федерацияси Урал Федерал университети магистрантлари учун 2019 йил 10-13 декабрь кунлари «Научные основы проектирования технологических процессов в машиностроении» фанидан 16 соатлик маъруза дарси ўтган. 2019 йил 11-декабрь куни Россия Федерацияси Урал Федерал университети талабаларининг «Конструкторско-технологическое обеспечение машиностроительных производства» йўналиши талабаларининг илмий ишларини баҳолашда эксперт сифатида иштирок этган (ҳужжатлар илова қилинади). Р.К.Таджибаевнинг касбий фаолияти ҳақидаги ҳисобот кафедранинг 2020 йил 14-сентябрдаги йиғилишида, Механика-машинасозлик факультети кенгашининг 2020 йил 21-сентябрь кунги йиғилишида ва институт Кенгашининг 2020 йил 24-сентябрдаги йиғилишида кўриб чиқилган ва ижобий баҳоланган. Кенгаш раиси: О.Х.Отақулов Кенгаш котиби: М.М.Матбабаев Ходимлар бўлими бошлиғи: Э.Т.Раджабова “24” сентябрь 2020 йил Download 133.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling