Мавзу: Фанлардан ўқув услубий мажмуалар тайёрлаш режа: Ўқув-услубий мажмуани ишлаб чиқишнинг ҳуқуқий норматив ҳужжатлари


Download 51.87 Kb.
bet1/4
Sana08.10.2023
Hajmi51.87 Kb.
#1695355
  1   2   3   4
Bog'liq
11-amaliy


Мавзу: Фанлардан ўқув услубий мажмуалар тайёрлаш
РЕЖА:


  1. Ўқув-услубий мажмуани ишлаб чиқишнинг ҳуқуқий норматив ҳужжатлари

  2. Ўқув-услубий мажмуанинг таркиби

  3. Ўқув-услубий мажмуаларни чоп этишга тайёрлаш




  1. Олий таълим ўқув режалари фанларининг Ўқув-услубий
    мажмуаларини ишлаб чиқиш буйича талаблар Ўзбекистан Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тугрисида" 2011 йил 20 майдаги ГЖ-1533-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг "Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон карори, Вазирлар Махкамаси мажлисининг 2017 йил 14 январдаги 1-сон баёнидан келиб чикадиган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Олий таълим ўқув режаларида келтирилган фанларининг янги ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлаш Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1-мартдаги 107-сон буйруғи асосида ишлаб чиқилади.

ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Тошкент ш.
Янги ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлаш буйича услубий курсатмани тавсия этиш тўғрисида
Ўзбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 февралида тасдикланган "Ўқув режалар ва дастурлар, фанлар мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, илгор хорижий тажрибани хисобга олган холда 1-боскич бакалавриат йуналишларининг янги ўқув-методик комплексларини яратиш ва уларни 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёнига жорий этиш ва янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратиш буйича Чора-тадбирлар комплекси"да белгиланган вазифаларни бажариш максадида
БУЮРАМАН:
1. Олий таълим ўқув режалари фанларининг янги ўқув-услубий
мажмуаларини тайёрлаш буйича услубий курсатма иловага мувофик
маъкуллансин ва таълим жараёнида фойдаланишга тавсия этилсин.
2. Янги дастур ва адабиётларни жорий этишни назорат қилиш бош
бошкармаси (О.Исмоилов)га:

  • Олий таълим ўқув режалари фанларининг янги авлод ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлаш буйича услубий курсатма асосида ўқув-услубий мажмуалар тайёрланишида олий таълим муассасаларига услубий ёрдам курсатиш;

  • тайёрланаётган ўқув-услубий мажмуалар белгиланган талабларга риоя қилишини назорат қилиш ва ўқув жараёнида самарали фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари юклатилсин.




  1. Таянч олий таълим муассасалари ректорларига ўқув-услубий мажмуалар белгиланган муддатларда тайёрланиши ва ўқув жараёнида самарали ишлатилищин-итаъминлаш вазифаси юклатилсин.

  2. Ушбу буйрук ижроси назорати вазирнинг биринчи уринбосари И.Маджидов зиммасига юклатилсин.





Download 51.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling