а шакл Фарғона политехника институти


Download 133.62 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi133.62 Kb.
#1578099
1   2   3   4
Bog'liq
5.4 а шакл

1980 - 1983 йй.


-

Фарғона механика заводи ишлаб чиқариш бўйича цех бошлиғи


4.5.

1983 - 1984 йй.


-

Фарғона шаҳар партия қўмитаси саноат бўйича йўриқчи


4.6.

1984 - 1986 йй.


-

Фарғона механика заводи техника бюроси бошлиғи


4.7.

1986 - 1992 йй.


-

Фарғона механика заводи ходимлар бўлими бошлиғи


4.8.

1992 - 1996 йй.


-

Фарғона механика заводи молия транспорт ва таъминот бўйича директор ўринбосари


4.9.

1996 - 2011 йй.


-

Фарғона механика заводи директори


4.10.

2012 - 2015 йй.


-

Евроазия ТАПО-ДИСК қўшма корхонаси техник масалалар бўйича маслаҳатчиси


4.11.

2016 - 2018 йй.


-

Фарғона политехника институти “Машинасозлик технологияси ва автоматлаштириш” кафедраси доценти


4.12.

2018 й – ҳ.в.


-

Фарғона политехника институти “Машинасозлик технологияси ва автоматлаштириш” кафедраси доценти


5. Таджибаев Расул Каримович ўз фаолиятида 5320200 – “Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” бакалавриат таълим йўналиши учун “Йўналишга кириш” фанидан (маъруза – 45 соат), “5А320201–Машинасозлик технологияси ва жиҳозлари” магистратура мутахассислиги бўйича “Машинасозликда технологик жараёнларни лойиҳалашни илмий асослари” фанидан (маъруза–60 соат, амалий – 60 соат), “Машинасозликда сифатни бошқариш” фанидан (маъруза –­­ 36 соат, амалий–36 соат) ўқув машғулотларини ўтказиб келмоқда. Р.Таджибаев ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида “Кейс-стади”, “Кластер”, “Ақлий ҳужум”, “БББ”, “Мунозара” каби илғор педагогик ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланади.


2020-2021 ўқув йилида унинг ўқув юкламасидаги жами маъруза машғулотлари 221 соатни, амалий машғулотлар 156 соатни, курс ишларига раҳбарлик 36 соатни, битирув малакавий ишларига илмий раҳбарлик 112 соатни, магистрларнинг илмий педагогик фаолиятига ва магистрлик диссертациясига раҳбарлик 250 соатни ташкил этади.
Р.К.Таджибаев раҳбарлигида иккита ишлаб чиқариш корхонаси “Евраазия ТАПО-Диск” ҚК МЧЖ ва “UZ HANGWOO ENGINEERING” ҚК МЧЖда кафедра филиаллари ташкил этилган.
Р.К.Таджибаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан № FAP 00262 рақамли 30.10.2006 й куни “Пломба-қулф” номли фойдали моделга патент, Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан № FAP 00192 рақамли 02.08.2004 й куни “Тросли пломба” номли фойдали моделга патент, Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан № 88. МПК А рақамли 28.06.2002 й куни “Сапёр белкураги” номли ихтирога патент олинган.
Институт раҳбарияти ўтказган сўровномада талабалар томонидан Р.К.Таджибаевнинг фаолияти ижобий баҳоланган. Хусусан, у педагог сифатида ўз соҳасини билимдони, маъруза ва амалий машғулотларини илмий-услубий савияда ўтказиши, назарияни амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб бориши ҳамда талабалар билимини адолатли баҳолаши эътироф этилган.
Р.К.Таджибаев мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни мазмун - моҳиятини кенг омма эътиборига етказишда ташкил этилаётган тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Фарғона вилояти Фарғона шаҳри “А.Навоий” номли маҳалла фаоллари билан ўтказилган учрашувда маҳаллада яшовчи фуқаролар билан уларни ишсизликлари ҳақида суҳбат ўтказган (“А.Навоий” МФЙ раиси М.Хайдарова иштироки остида). Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби (мактаб директори Г.Каримова ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Хўжаевлар иштироки остида) ўқувчилари билан ўтказган учрашувда “Китоб ­– тафаккур гулшани” мавзусида суҳбат олиб борилган. Ўқувчилар билан учрашувда уларга институт ҳақида, факультетлар, йўналишлар хақида маълумотлар берилган, ўқувчиларни институтга кириш масалаларига тўхталинган. 2019 йил 29 сентябрь куни “1-октябрь “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан институтда кўп йиллар ишлаб нафақага чиққан устозларни ҳолларидан хабар олиш, уларни озгина бўлсада кўнгилларини кўтариш мақсадида илгари факультетда ишлаган устоз В.Я.Турабаева уйларига борилган. Устозни байрам билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб келинган.
Р.К.Таджибаев раҳбарлигида институт ТТЖда талабалар орасида Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус бўйича ташвиқот ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хоналардаги мавжуд китоб жавони ва ундаги китоблар, уларнинг мазмуни ҳақида, талабалар ўзларининг шахсий гигиенасига алоҳида эътибор қилишлари, бўш вақтларида спорт ва фан тўгаракларига қатнашишлари масаласида давра суҳбати мунтазам олиб борилмоқда.
Р.К.Таджибаев томонидан “Олий таълим – илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги узвий боғлиқликни янада яхшилаш ва интеграцияни таъминлаш” мақсадида 5320200–“Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” таълим йўналишлари ҳамда “5А320201– Машинасозлик технологияси ва жиҳозлари” магистратура мутахассислиги талабаларини ишлаб-чиқариш ташкилотлари объекларида амалий дарслар ташкилланган. Талабалар Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган “UZ-HANGWOO ENGINEERING” ҚК МЧЖ, “Автоойна” МЧЖ ишлаб чиқариш корхоналарининг металларга қирқиб ишлов берувчи дастгоҳлар, металл кесувчи асбоблар, ўлчов ва назорат асбоблари билан яқиндан танишганлар. Талабалар ишлаб чиқариш корхоналарида институтда олган назарий билимларини амалий жараёнда қўллаб мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлганлар. Механика-машинасозлик факултетининг 15,16-16 МСТ гуруҳларини 18.09.2019 йил куни “Евраазия ТАПО-Диск” ҚК МЧЖ корхонасига экскурсияга олиб борилган. 16.10.2019 йил куни М4-17 МСТ ва Ж гуруҳ магистрантларини “UZ-HANGWOO ENGINEERING” ҚК МЧЖ корхонасига экскурсияси ташкил этилган, магистрантлар ишлаб чиқариш корхонасида илмий тадқиқот ишларини мавжуд жиҳоз ва қурилмаларида тадқиқ қилинган.
6. Р.К.Таджибаев кафедрада ўзининг меҳнат фаолияти давомида мунтазам равишда иқтидорли талабалар билан иш олиб бормоқда. Уларнинг илмий фаолиятларини ривожлантиришга кўмаклашиб, илмий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этишларига амалий ёрдам бериб келмоқда.
Р.К.Таджибаев илмий педагогик кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратади. Жумладан:
2011-2013 йилларда 1 нафар магистрнинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/МБ №6 13.04.2012 йил). 2012-2014 йилларда 2 нафар магистрнинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/МБ №1 28.02.2013 йил). 2013-2015 йилларда 1 нафар магистрнинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/МБ №4 28.01.2014 йил). 2014-2016 йилларда 1 нафар магистрнинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/МБ №34 19.12.2014 йил). 2015-2017 йилларда 1 нафар магистрнинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ Л/О №748 25.12.2015 йил). 2017-2019 йилларда 1 нафар магистрнинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/МБ №25 31.10.2017 йил). 2018-2020 йилларда 2 нафар магистрнинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/МБ №1 04.01.2019 йил).
2010-2011 ўқув йилида 2 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/М №23 10.03.2011 йил). 2011-2012 ўқув йилида 3 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/М №20 26.03.2012 йил). 2012-2013 ўқув йилида 5 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/М №21 25.02.2013 йил). 2013-2014 ўқув йилида 2 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/М №16 08.02.2014 йил). 2014-2015 ўқув йилида 2 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ №61 Л/О 09.02.2015 йил). 2015-2016 ўқув йилида 2 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ №167 Л/О 27.02.2016 йил). 2016-2017 ўқув йилида 2 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/М №6 18.01.2017 йил). 2017-2018 ўқув йилида 7 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/М №191 21.12.2017 йил). 2018-2019 ўқув йилида 4 нафар бакалавриат битирувчиларининг битирув малакавий ишига илмий раҳбарлик қилган (БУЙРУҚ СТ/М №2 14.01.2019 йил).
Юқорида кўрсатилган буйруқларнинг кўчирмалари илова қилинади.
7. Р.К.Таджибаев раҳбарлигида “Евразия ТАПО-Диск” ҚК МЧЖ корхонасидаги “Вальцовкалаш дастгоҳининг роликларни валга маҳкамловчи мослама конструкциясини ўзгартириш” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Илмий тадқиқот натижасида меҳнат унумдорлигини ошириш ва сифатни яхшилашга эришилган. Шунингдек ушбу илмий тадқиқот ишлари бўйича ихтиро учун Патент ҳужжатлари тайёрланиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига юборилган. 2020 йил 13 август куни юборилган ҳужжатлар бўйича Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Талабнома (№ IAP 2019 0211) жўнатилган, ҳамда ихтиро учун патентнинг давлат божи Интеллектуал мулк агентлигининг ҳисоб рақамига ўтказилган (талабнома илова қилинади).
Р.К.Таджибаев раҳбарлигида 2019 йил кафедранинг ёш ўқитувчилари билан ““Евразия ТАПО-Диск” ҚК МЧЖ корхонаси шароитида штампларни таъмирлашда замонавий технологияларни тадқиқ этиш” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб борилган. Илмий тадқиқот натижалари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига тадқиқ қилинган ҳамда институт маъмуриятига маълумотнома тақдим қилинган (маълумотнома илова қилинади).
Шунингдек, Р.К.Таджибаев 2016-2017 ўқув йили давомида “5А320201– Машинасозлик технологияси ва жиҳозлари” магистратура мутахассислиги битирувчиларининг магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича Давлат Аттестация комиссияси раиси сифатида (БУЙРУҚ №310 Л/О 06.05.2017й), кейинги 3 ўқув йили давомида “5А320201–Машинасозлик технологияси ва жиҳозлари” магистратура мутахассислиги битирувчиларининг магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича Давлат Аттестация комиссияси аъзоси сифатида фаолият юритган (буйруқ илова қилинади).
8. Р.К.Таджибаев 1982 йил 30 августда “За трудовое отличие” учун медаль (И № 331570) олган. 2012 йил 23 июнь “В.П.Чкалов номидага Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси” томонидан ташаккурнома билан тақдирланган. 2019 йил 25 июнь куни Фарғона политехника институти ректори томонидан “2018-2019 ўқув йили давомида самарали меҳнат фаолияти, ёшларга таълим-тарбия беришда алоҳида натижаларга эришганлиги, илмий, маънавий ва маърифий тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун” Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган (Фахрий ёрлиқ ва ташаккурнома илова қилинади).
Фарғона политехника институти Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кўп йиллик ҳалол меҳнати, талабачанлиги, илмий-педагогик маҳорати ва самимийлигини инобатга олиб доцент илмий унвонига тавсия этган. Тавсифнома ва раёсат қарори илова қилинади.


Download 133.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling