Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига


Download 0.96 Mb.
bet1/4
Sana18.02.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1212937
  1   2   3   4
Bog'liq
2-патент




Ўзбекистон Республикаси
интеллектуал мулк агентлигига

“Дренаж- туйнук ҳосил қиладиган қурилма” мавзусидаги фойдали моделга патент олиш учун материаллар юборилмоқда, ариза берувчилар: Ф.Жўраев, Я.Ражабов, А.Жўраев, С.Тўраев, У.Ражабов,У.Умедова.


Формаль экспертизани тезлаштиришингизни илтимос қиламиз.


Иловалар: 1. Ариза 1-листда 3 нусхада


2. Фойдали моделнинг тушунтириш ёзуви 5-листда 3 нусхада
3. Фойдали модел формуласи 1-листда 3 нусхада
4. Фойдали моделнинг чизмалари 3-листда 3 нусхада
5.Фойдали моделнинг дренаж туйнук хосил килиш ва шур ювиш . жараенларининг схемаси 1- листда 3 нусхада.
6. Фойдали модел реферати 1-листда 3 нусхада
7. Формал экспертиза ва мавжудлиги бўйича экиспертиза
ўтказиш учун тўлов ўтказмаси.
8. НБА нусхаси 3-листда 1 нусхада.
Муаллифлар: Ф.Жўраев, Я.Ражабов, А.Жўраев, С.Тўраев, У.Ражабов,У.Умедова.

ДРЕНАЖ-ТУЙНУК ҲОСИЛ ҚИЛАДИГАН ҚУРИЛМА
Қаватли дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилма қишлоқ хўжалигига, яъни ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга бағишланган.
Мавжуд қурилмалар қаторида бирта иш устунли дренаж-туйнук ҳосил қилувчи қурилма аналог сифатида олиниши мумкин. Бу қурилма қуйидагича тузилишга: 1-осма рама; 2-П-симон рама; 3-маркиёр; 4-маркиёр пружинаси; 5-ён ишчи органлар; 6-ўрта ишчи орган; 7-таянч ғилдираклар; 8-пўлат арқон; 9-конус учли цилиндрлар; 10-хомутлар; 11-болтлардан ташкил топган бўлиб, у қуйидаги тартибда ишлайди: 1-осма дренаж-туйнук туйнук ҳосил қиладиган қурилмани тракторга тақиш учун ва уни иш ва трансрот ҳолатларида юришини таъминлайди. Қурилманинг икки томонида 2-П-симон шаклдаги рама қурилмани қамров кенглигини оширишда, 3-маркиёрни, 4-маркиёр приужиналарини 5-ён ишчи органларни ўрнатишда хизмат қилади, 6-ўтра ишчи орган, 7-таянч ғилдираклар ёрдамида қурилманинг иш жараёнида ишлов бериш чуқурликлари ўзгартириш учун хизмат қилса, 8-пўлат арқонлар ёрдамида, 9-конус учли цилиндирлар иш устунлари бирлаштиририлади ва 10- хомутлар ёрдамида ишчи органлар ва таянч ғилдираклар, 11-болтлар ёрдамида эса икки четки рамалар қотирилиб, тракторнинг ҳаракатланиш жараёнида тупроқ ҳайдов ости қатламида дренаж-туйнукни ҳосил қилади.
Дренаж-туйнук ҳосил қилдадиган қурилмага яқин бўлган қурилма учун олинган фойдали моделга патент (Н.М.Муродов, Ф.Ў.Жўраев фойдали моделга патент №FAP00727 Туйнукли дренаж очувчи қурилма, Ўзбекистон Республикаси фойдали моделга патент давлат ресторида рўйхатга олинган 05.04.2012 йил Тошкент).
Мавжуд қурилманинг камчилиги иш унумининг пастлиги, бирта чуқурликда дрнеаж-туйнук ҳосил қилиши, ҳосил қилинган дренаж-туйнукнинг юқори қисми кесилганлиги сабабли тез ўпирилиб тушиши, дренаж-туйнукнинг иш самарадорлиги пастлиги ва қурилманинг тортишга қаршилик кучининг юқорилиги билан изоҳланади.
Техник ечими бўйича яқин бўлган дренаж-туйнук ҳосил қилувчи қурилма қуйидагича: 1-конус-цилиндр; 2-пўлат арқон; 3-иш устуни; 4-тўлқинсимон юматкич; 5-қўзғалувчан рама; 6-гидроцилиндр; 7-қўзғалмас рамалардан ташкил топган бўлиб, у қуйидаги тартибда ишлайди: конус учли цилиндр (1) ёрдамида дренаж-туйнук ҳосил қилади, пўлат арқон (2), ўткир понасимон иш устун (3), тўлқинсимон шакл кўринишидаги юмшатгич лапаси (4), қўзғалувчан рама (5), гидроцилиндр (6) ва қўзғалмас рама (7) лардан ташкил топган. Гидроцилиндр (6) ишчи органни транспрот ва ишчи ҳолатида юришини таъминлаб туришда хизмат қилади.
Дренаж-туйнук ҳосил қилувчи қурилма 60 см чуқурликда дренаж-туйнук ҳосил қилади. Қурилмани тортишга қаршилик кучини камайтириш, иш органини рамада турғун юришини таъминлаш, металл сиғимини камайтириш, иш сифатини, шўр ювиш жараёнида дренаж-туйнукни узоқ вақт самарали ишлашини таъминлаш, такомиллашган варианти лойиҳаланиб, ўлчамлари асосланиб, ишчи ва технологик чизмалари чизилиб, унинг тажриба вариантлари ясалиб, ишлаб чиқаришда қўлланилиб келинмоқда.
Патент РУз № UZ FAP 00832. Дренаж-туйнук очувчи машинанинг осма мосламаси / Жураев Ф.Ў.// Расмий ахборотнома. -2013. -№7.
Дренаж-туйнук очувчи машинанинг осма мосламаси қуйидаги камчиликларга эга: иш унумдорлигининг пастлиги, бирта чуқурликда дренаж-туйнук очиши, таянч ғилдираклар мавжуд эмаслиги, рамада турғун юришининг йўқолиши, дренаж-туйнукнинг тез ўприлиб кетиши, кейинги ишлов бериш оралиғини тахминан олиниши, тортишга қаршилик кучининг юқорилиги ва ҳ.к.
Тавсия этилаётган фойдали моделнинг мақсади қурилманинг ишончли ишлашини, дренаж-туйнукни ўприлмасдан ўзоқ муддат ишлашини таъминлаш, энергия сарфини камайтириш, иш унумдорлигини ошириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда сифат кўрсаткичига эришидан иборат.
Бу технологик жараённи бажариш учун тавсия этилаётган қурилма қуйидагича тузилиш схемаларидан ташкил топган: 1-шаклда дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилманинг профил кўриниши; 2- дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилманинг ён томондан кўриниши; 3-шаклда дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилманинг устдан кўриниши; 4-шаклда дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилманинг олд томондан кўриниши; 5- дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилманинг ён томондан (а), устдан (б) ва олд томон (в) кўринишлари; 6-шаклда ён иш устунининг ён томондан (а), ён иш устунининг олд томондан кўриниши (б), ён иш устунинг А-А қирқим бўйича кўриниши (в), ён иш устунинг В-В қирқим бўйича (с) кўринишлари; 7-ўрта иш устунларининг ён томондан (а) ва С-С қирқим бўйича (б) кўринишлари келтирилган.
Дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилма қуйидагича тузилиш ва ишлаш принципига эга. Қўйилган масала шу билан ечиладики дренаж-туйнук ҳосил қилишда, таянч ғилдиракли осма рама ва ишчи органлар, учта махкамлагичда икки қаторда биринчи қатордаги иш устунини 40 см чуқурликда, иккинчи қатордаги икки ён томонга қиялатилган иш устунларни 80 см чуқурликларда дренаж-туйнук ҳосил қилишга ва шунингдек учала иш устунини бир хил ишлов беиш чуқурликларида ишлов беришини таъминлайдиган қилиб мослаштирилган ҳолда (60, 70, 80, 90 ва 100 см) дренаж-туйнуклар ҳосил қилиниши мумкин. Бу эса ўз навбатида иш органларини шўри ювиладиган ер майдонларининг механик таркибига қараб дренаж-туйнук ҳосил қилиш чуқурлигини ва оралиқ масофаларини минимумдан, максимумгача (1 м дан 4 м гача) ўзгартириш имкониятини беради.
Дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилманининг иш устунларини қаватли ишлов бериш ҳолатини ҳам таъминлаш мумкин. Ўрта иш устунини 40 см ва иккала ён томон иш устунларини 80 см ёки тескарисига, иккала ён томон иш устунларини 40 см дан ва ўрта иш устунини 80 см дан қилиб ўзгартирган ҳолда дренаж-туйкунлар ҳосил қилиниши мумкин. Бу ишлов бериш технологиясини механик таркиби оғир бўлган ерларда икки ён томонидаги иш устунларини 80 см ва ўрат иш устунни 40 см қилиб оралиқ ишлов бериш масофаларини ҳам мақбул вариантини танлаган ҳолда кузги шўр ювишдан олдин қўллашни ташкил этиш мумкин.
Иш устунларни ўлчамлари иккала ён томондаги иш устунларини конструктив схемаси ва уни ясашда бир оз мураккаб, яъни 50 см юқори қисмини тўғри ва қолган 50 см ни чап ва ўнг томонга вертикалга нисбатан 120-1300 қилиб, лобовай қисмини ўткир панасимон қилиб тайёрлаш мақсадга мувофиқ (6-шакл (а) ва (б)). Тўғри иш устунини конструктив схемаси оддий ва ясаш унчалик мураккаб эмас, яъни 120-130 см узунлкдаги металл листдан олд лобовой қисмини 90-100 см баландликда ўткиланган ҳолда тайёрлаш ва иш устунларини олд қисмида ўсимлик илдиз қолдиқлари ва туропроқ уюми сақланиб қолиниши олдини олиш мақсадида понасимон кўринишда (7-шакл (а) ва (б) тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу эса қурилманинг иш сифатини оширишга ва тортишга қаршилик кучни камайтиришга хизмат қилади. Тўғри иш устуни ва ўнг ва чап томонга қиялатилга иш устун ва унинг ортидан маҳкамланган конус учли цилиндирлар ёрдамида ҳосил қилинган дренаж-туйнуклар қандай фарқланади. Бунда тўғри иш устуни (6-шакл) вертикал йўналиш бўйлаб тупроқни кесиб, сўнгара дренаж-туйнук ҳосил қилади, иккала ён томонга қиялатилган иш устунлар эса (7-шакл) ён томондан тупроқни кесиб, сўнг дренаж-туйнук ҳосил қилади. Бунда кузги шўр ювиш жараёнида юқоридан босим остида берилаётган сув тўғри иш устуни вертикал йўналишда кесим ҳосил қилинган тупроқ кесими орқалди дренаж-туйнукка тушиши ҳисобидан уни тез ўприлишига олиб келади. Икки томонга қиялатилга иш устунлар таъсирида ҳосил қилинган тупроқ кесими эса ён томондан бўлганлиги сабабли сувнинг тупроқ кесимига босими тўғри иш устуни ҳосил қилган вертикал тупроқ кесимига нисбатан камлиги ҳисобидан узоқ муддат, ўприлмасдан сифатли иш фаолиятини сақлай олади бу эса ўз навбатида. Ҳосил қилинган дренаж-туйнукларни самарали ишлашига хизмат қилади. Ўрта иш устунини тўғри қилиб танлаш иккала ён томондаги иш устунлари орасидаги масофани тўғри таъминлаш учун хизмат қилса, унинг тез ўпирилиб кетиши эса унинг салбий томони бўлиб ҳисобланади (8-шакл (а) иш орган ишлов бериш жараёни ва (б) сув бериш жараёни келтирилган).
Унингдек дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилма ёрдамида қаватли ишлов беришда қайси иш устунини биринчи қаватда дренаж-туйнук ҳосил қилишни тўғри танлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Бу кузги шўр ювишдан олдин ишлов бериладига тупроқнинг механик таркиби ва шўрланиш даражаларига боғлиқ ҳолда тўғри танлаш имконини беради.
Бу тавсия этилаётган янги дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилманинг констукцияси мавжуд дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилма конструкциясидан кескин фарқ қилади ва шўр ювиш жараёнида тупроқ таркибидан зарарли тузлари чиқариб юборишдаги самарадорлиги 6-7 баробарга юқорилиги, дренаж-туйнукнинг шўр ювишдаги ишлаш иш сифатини оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотларни лаборатория ва дала шароитларда олиб борилиб такомиллашган вариантларни аниқлаш борасида илмий тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling