Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига
Муаллифлар: Ф.Жўраев, Я.Ражабов, А.Жўраев, С.Тўраев, У.Ражабов,У.Умедова
Download 0.96 Mb.
|
2-патент
Муаллифлар: Ф.Жўраев, Я.Ражабов, А.Жўраев, С.Тўраев, У.Ражабов,У.Умедова.
РЕФЕРАТ Дренаж-туйнук ҳосил қиладиган қурилма. Қўлланилиши: Қишлоқ хўжалигида, шунингдек ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда, тупроқ ҳайдалма қатлами остида дренаж-туйнук ҳосил қилиш, кузги шўр ювишдан сўнг тупроқ таркибидаги зарарли тузларни 6-7 баробарга камайтириш имконини беради. Мақсади: қурилманинг ишончлилиги, иш унумдорлиги, дренаж-туйнукнинг иш сифати ва самарадорлигининг ошиши, энергия сарфини камайиши ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда қўллашдан иборат. Қурилма учта иш органлардан ташкил топган бўлиб, биринчи иш органи олд рамада ўрнатилган ва ён ишчи органлар чап ва ўнг томонга қияланган ҳолда тупроққа 58-600 бурчак остида киради. Олд иш устунининг ишлов бериш чуқурлиги 80 см чуқурликда дренаж-туйнук ҳосил қилади. Иккила ён томондаги иш устунлар 40 см чуқурликда ён томондан 58-600 бурчак остида кириб, дренаж-туйнук ҳосил қилинади. Бу эса ўз навбатида юқоридан келаётган сувни вертикал босм остида киришини олдини олиб ён томондан киришини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида дренаж-туйнукни тез ўпирилиб кетишини олдини олади. Ўрта иш устундан ҳосил бўлган дренаж-туйнук 80 см чуқурликда ҳосил қилнганлиги сабали сунинг юқоридаги босими бир-оз камаяди ва аммо шунга қарамай юқоридан келаётган вертикал кесим бўйлаб дренаж-туйнукка кириши ҳисобидан уни тез ўприлишига ва тупроқ билан тўлдиририлиши ҳисобидан иш самарадорлиги 40 см чуқурликда ҳосил қилинган дренаж-туйнук билан бир хил бўлади. Икки ён томонда ҳосил қилинган дренаж-туйнук оралиқ ишлов бериш излари орасидаги масофа ўратадаги иш устунга нисбатн 4 м дан бўлиб 8 м ни ташкил этади. Ўрта иш органдан ҳосил бўлган дренаж-туйнук иш самарадорлиги 40 см ишлов берилган билан бир хил бўлиб, тортиш кучи икки бабобарга юқорилиги билан изоҳланади. Иш органларнинг орлиқ ишлов бериш масофаси 4 м ни ташкил этади. Бу эса дренаж-туйнук ҳосил-қилувчи қурилмани ҳар 2-3 йилда бир марта ишлов беришни ташкил этишни талаб этади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling