А талабалар турар жойларини барпо этиш лойиҳаларини тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан эркин келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш
Download 0.52 Mb.
|
563 09.09.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сурхондарё вилояти 14 5 600 4,2
- Фарғона вилояти 20 8 000 6
- Хоразм вилояти 8 3200 2,4
- Тошкент вилояти 9 3 600 2,7
- Тошкент шаҳри 74 29 600 22,2
Изоҳ. * қурилиш харажатлари тенг улушларда давлат олий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган талабалар турар жойлари; ** тўлиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган талабалар турар жойлари; *** ушбу йилда қуриладиган 1-талабалар турар жойи тўлиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда 2-талабалар турар жойи давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этиладиган талабалар турар жойлари; **** ушбу йилда қуриладиган 1-талабалар турар жойи тўлиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда 2-талабалар турар жойи 50 фоизи олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, 50 фоизи Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан барпо этиладиган талабалар турар жойлари. Талабалар mypap жойларини барпо этиш учун зарур ер майдонлари устувор равишда олий таълим муассасасига яқин (1,5 км радиусда) ҳудудда, бўш ер майдони мавжуд бўлмаганда эса — олий таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда бошқа ҳудуддан ажратилади. Битта талабалар турар жойини қуриш учун ўртача 0,3 га ер майдони ҳисобланади. 2023 — 2025 йилларда белгиланган талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан талабалар турар жойларини барпо этиш лойиҳаларини тадбиркорлик субъекти ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш шаклидан бошқа шаклларда ташаббус билдирилганда, талабалар турар жойларини барпо этиш лойиҳаларини мазкур иловада кўрсатилган йилдан авралроқ амалга оширишга рухсат берилади. (1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 09/22/239/0392-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорида: а) 3-бандда: қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «олий таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади»; олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; б) илованинг 23-бандида: қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «олий таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ташкил этилишида ижарага берилган мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади»; олтинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин. 2. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарори 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: «2021 йил ва келгуси йилларда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ишларни Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бажариш бўйича буюртмачи этиб — Университет белгилансин». 3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда: а) 9-банд қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Вазирлик ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларнинг ойлик маошларига устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга»; б) 27-банддаги «Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси» сўзлари «Иқтисодиёт бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин; в) 29-банддаги «Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси» сўзлари «Бюджет ҳисоби методологияси ва бухгалтерия ҳисоботи таҳлили бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон; 26.03.2022 й., 09/22/135/0242-сон; 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон; 07.05.2022 й., 09/22/239/0392-сон) Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling