А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Якуний молиявий натижани текшириш
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
14.9. Якуний молиявий натижани текшириш.
Фойда ҳар бир корхонанинг муҳим сифат кўрсатгичи ҳисобланади. Фойдадан солиқ тўланади, устав капиталига ажратмалар қилинади. Фойда иқтисодий категория сифатида хўжалик юритувчи субъектга қарашли маблағнинг ошишини ифодалайди. Фойда корхонанинг сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Фойда барча даромадлар билан барча харажатлар ўртасидаги фарқдан иборат. Фойда микдори нархга нисбатан тўғри мутаносибликда, харажатларга нисбатан эса тескари мутаносибликда бўлади. Қабул қилинган «Харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисидаги Низом»га асосан корхоналарнинг фойдаси қуйидаги кўрсаткичлар билан иниқланади: маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда; асосий фаолиятнинг фойдаси; хўжалик фаолиятидан олинган фойда; солиқ тўлангунгача олинган фойда; йилнинг соф фойдаси. Фойданинг асосий манбаси - бу корхонанинг асосий фаолияти натижасидир. Фойдани кўпайтириш барча корхоналарнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Фойда туфайли корхона фаолияти кенгаяди, ўзаро ҳисоб-китоблар вақтида амалга оширилади, ишчи-хизматчилар кўшимча моддий рағбатлантирилади. Фойда кўрсаткичи таъсисчилар, мулк эгалари, давлат бюджети ва банк томонидан доимий равишда назорат қилиб борилади. Фойда аудитнинг муҳим объекти ҳисобланади. Аудитор тузилган шартномага асосан фойданинг тўғри ҳисобланганлигини, йил давомида қонун талаблари асосида ишлатилганлигини текширади. Бундай текширув 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)», 9900 - «Якуний молиявий натижа» ва бошқа счётлар орқали амалга оширилади. Аудитор фойда кўрсаткичининг тўғри ҳисобланганлигини қуйидаги операциялар орқали текширади: - даромад турлари бўйича операциялар; - харажат турлари бўйича операциялар; - йил давомида ишлатилган фойда бўйича операциялар. Фойданинг аудити 9900 - «Якуний молиявий натижа» счётидаги бухгалтерия ёзувларини текшириш орқали амалга оширилади. Бундай текширув тартибини «Марҳамат» ишлаб чиқариш корхонаси мисолида кўриб чиқамиз. Ҳисобот даври бўйича корхонанинг 9900 «Якуний молиявий натижа» счётида қуйидаги ёзувлар бўлган: Дт 9900 - «Якуний молиявий натижа» Кт
Корхонанинг ҳисобот давридаги барча даромадлари 2634.0 минг сўм, барча харажатлари 1196.0 минг сўм, фойдаси эса 1438.0 минг сўм бўлган. Ушбу кўрсаткичдан солиқ тўланиши керак. Солиқ суммаси йил давомида 9810, 6410, 5110 счётларда акс эттирилиб борилган. Аудитор йил бўйича ҳисобланган фойда солиғини қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали текшириб чиқади. Йил давомида ҳисобланган ва тўланган фойда солиғи:
Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling