А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet119/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Сумма


9810

6410

258840-00

6410

5110

258840-00

Йил якуни бўйича қўшимча ҳисобланган фойда солиғи қуйидаги ёзувлар орқали текширилади:



Дт

Кт

Сумма

9900

6410

27890-00

6410

5110

27890-00

Ушбу операцияларнинг солиқ конунчилигига мослиги аудитор томонидан чуқур ўрганилади. Бунинг учун «Молиявий ҳисобот» даги махсус жадвал «Молиявий натижалар тўғрисида»ги маълумотлардан кенг фойдаланилади. Корхона фойдасидан тўланган солиқнинг тўғрилигини текшириш учун аудитор махсус жадвал тузади. Буни «Марҳамат» корхонаси мисолида ҳисобот даври учун кўриб чиқамиз (1 -жадвал):


1-жадвал
«Марҳамат» ишлаб чиқариш корхонасининг ҳисобот давридаги фойдаси ва солиғи аудити натижалари

№'

Кўрсаткичлар



Ўлчов бирлиги

Корхона маълумотлари бўйича

Аудитор маълумотлари бўйича

Фарқи
(+;-)

1

Корхонанннг умумий фойдаси

минг сўм

2800, 0

2800,0




2

Солиққа тортилмайдиган фойда

минг сўм

500,0

200,0

- 300,0

3

Солиққа тортиладиган фойда

минг сўм

2300, 0

2600,0

300,0

4

Фойда солиғи ставкаси

%

18

18

-

5



Солиқ суммаси

минг
сўм

414,0

468,0

+54,0

6

Аванс шаклида тўланган солиқ

минг сўм

300,0

300,0




7

Тўланиши керак бўлган фойда солиғи

минг сум

114,0

168,0

+54,0

8



Тўланган дивидендлар

минг сум

30,0

30,0




9

Йилнинг соф фойдаси

минг сўм

2356, 0

2302,0

54,0

Фойда кўрсаткичининг аудити натижасида қуйидагилар аниқланган: корхона маълумотлари бўйича солиққа тортилмайдиган фойда 300,0 минг сўмга кўп қилиб кўрсатилган. Натижада солиққа тортиладиган фойда 300,0 минг сўмга кам бўлган. Фирма кўшимча 54,0 минг сўм фойда солиғини ва солиқ қонунчилигида белгиланган жарималарни бюджетга тўлаши керак бўлади.


Аудит жараёнида молиявий натижалар бўйича кўрсаткичлар (даромадлар, харажатлар, фойда) «Бухгалгерия баланси» (1-шакл), «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-шакл), «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (4-шакл), «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (5-шакл) маълумотлари билан ўзаро таққослаш йўли билан текширилиб кўрилади.
Корхонага келиб тушган ва сарфланган пул маблағлари «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»да ифодаланса, даромадлар, харажатлар, фойда кўрсаткичлари эса «Молиявий натижалар тўғрисида»ги ҳисоботда ўз аксини топган бўлади. Бюджетга тўланиши керак бўлган ва тўланган солиқлар 2-шаклга илова қилинган махсус маълумотномада келтирилади.
Аудитор ушбу ҳужжатлардаги маълумотларни бухгалтерия ҳисобининг жорий маълумотлари билан ўзаро таққослаб текширади. Аудитор ҳисобот йилидаги соф фойданинг тақсимланишини (зарарнинг ёпилишини) қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали текширади:
Д-т Кт Сумма
8710 8532 1474000-00
8532 8710 (зарар суммаси)
Корхона фойдаси муҳим сифат кўрсаткичлардан бўлиб ресурслардан самарали фойдаланганликни ифодалайди. Олинган фойда микдорига қараб активларнинг рентабеллигини билиш мумкин. Активларнинг рентабеллик даражалари қуйидаги тартибда аниқланади (3-чизма). Аудит жараёнида активларнинг турлари бўйича рентабеллик даражаси таҳлил қилинса фойдани янада оширишга қаратилган асосли тавсиялар ишлаб чиқиш имконияти яратилади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашиб бориши корхоналар фаолиятини халқаро амалиётда қўлланилиб келинаётган кўрсаткичлар орқали баҳолашни тақозо қилади. Шундай кўрсаткичлардан бири корхонанинг маржинал фойдасидир. Молиявий натижалар аудити жараёнида мазкур кўрсаткични аниқлаш ва унга баҳо бериш муҳим ҳисобланади.

Активларнинг рентабеллиги (АР)

=

Соф фойда (СФ)

Активларнин ўртача йиллик қиймати










Реализациянинг рентабеллиги (РР)

=

Соф фойда (СФ)

Реализациядан олинган тушум (РОТ)










Бир акциянинг фойдалилиги (АФ)

=

Соф фойда (СФ)

Муомаладаги акциялар (МА)










Асосий воситаларнинг рентабеллиги (АВР)

=


Соф фойда (СФ)

Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати (А)










Капиталнинг рентабеллиги (КР)

=

Соф фойда (СФ)

Капиталнинг ўртача йиллик қиймати (КЎҚ)қ

Корхонанинг маржинал фойдасини аниқлаш учун ялпи даромаддан ўзгарувчан харажатлар олиб ташланади. Чиққан натижа эса маржинал фойдани беради. Ушбу кўрсаткичдан доимий харажатлар олиб ташлангандан сўнг эса корхона ихтиёридаги фойда қолади. Маржинал фойда тамойили асосий халқаро амалиётда кенг қўлланилиб келинаётган харажатлар ҳисобининг «Директ-костинг» усули ётади. Мазкур усулнинг афзаллиги шундан иборатки, аудитор харажатлар ва молиявий натижаларни текширганда маҳсулот реализациясидан тушган тушумларда ўзгарувчан харажатларнинг салмоғини, уларни пасайтириш ҳамда маржинал фойдани кўпайтиришга қаратилган асосли тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади. Фойда кўрсаткичнинг аудити натижалари аудиторлик ҳисоботи ва хулосасида ўз аксини топади.




Назорат учун саволлар:

  1. Молиявий натижалар аудитининг меъёрий асослари нимадан иборат?

  2. Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини гапириб беринг.

  3. Молиявий натижалар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш босқичлари нимадан иборат?

  4. Молиявий натижалар шаклланиши ва тақсимланинши қандай текширилади?

  5. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текширишни гапириб беринг.

  6. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш нимадан иборат?

  7. Молиявий фаолият бўйича даромад ва харажатларни қандай текширилади?

  8. Фавқулодда фойда ва зарарларни текширишни гапириб беринг.

  9. Якуний молиявий натижани текшириш босқичлари нимадан иборат?




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling