А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet135/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Контокоррект кўчирма – мижоз корхона харидори / мол етказиб берувчиси ва мижоз турли шаҳарларда жойлашган тақдирда, икки тарафнинг ўзаро дебиторлик / кредиторлик операциялари бўйича ҳисоб-китобларини инвентаризация учун тузиладиган ва харидорларга юбориш учун мўлжалланган мижоз корхона ҳисоб-китоблари таҳлилий счетаси нусхаси.
Ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро солиштирма далолатномаси – мижоз корхона харидори / мол етказиб берувчиси мижоз билан бир шаҳарда жойлашган бўлса, икки тарафнинг ўзаро дебиторлик / кредиторлик операциялари бўйича ҳисоб-китобларини инвентаризацияда тузиладиган ҳужжат.
Ижобий солиштирма далолатномаси – мижоз корхона ва мижоз харидорлари / мол етказиб берувчилари ўртасида амалга оширилган ва икки тараф бухгалтерия тизимида акс эттирилган ҳисоб – китоб операциялари натижаларининг аудитор томонидан инвентаризацияси бир хил маълумотни акс эттириши ёки мухим бўлмаган фарқнинг юзага келиши.
Салбий солиштирма далолатномаси – мижоз корхона ва мижоз харидорлари / мол етказиб берувчилари ўртасида амалга оширилган ва икки тараф бухгалтерия тизимида акс эттирилган ҳисоб – китоб операциялари натижаларининг аудитор томонидан инвентаризацияси турли маълумотларни акс эттириши (мухим фарқнинг юзага келиши).
Ҳисоб - китоб операциялари бўйича аословчи тестлар – ҳисоб китоб операцияларининг молиявий ҳисоботларда келтирилган суммалари тўғри (асосли) эканлигини текширишга йўналтирилган тестлар мажмуи.
Актив - бухгалтерия балансининг бир кисми булиб, маълум бир муддатга субъект маблагларининг таркиби ва жойланишини пул куринишида акс эттиради. Бундан ташкари баланснинг пассив кисми хам мавжуд булиб, актив ва пассив томонлар булим ва моддалардан иборат. Актив томонининг жами суммаси пассив томони суммаси билан тенг булиши лозим. Буни шундай тушунтириш мумкин, яъни актив томонидаги маблагларнинг манбалари, баланснинг пассив томонида жойлашган.
Аккредитив (лат. accredo - ишонаман) - накд пулсиз ҳисоб-китоб турларидан бири. Маълум бир товар ва хизматлар учун белгиланган муддатда мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар учун ажратилган пул маблагидир. Аккредитив куйидаги холларда кулланилади: харидор ва мол етказиб берувчи уртасидаги шартномага асосан, харидор ва мол етказиб берувчи уртасидаги хужалик муносабати доимийликка эга булмаса, харидор товарни мол етказиб берувчи манзилида кабул килиб олса, хокимият курсатмаси ва йурикномасига кура, товар етказиб беришнинг алохида маълум бир шароитларида банк муассасаси талаби билан кредитлаш ва ҳисоб-китобнинг маълум усулига утган корхоналар муносабатида, товар моддий бойликларининг меъёридан юкори заҳираларига эга булган корхоналар муносабатида.
Акцепт (лат. accueptuK - кабул килингап) - белгиланган шароит бўйича шартнома тузишга розилик бериш. Накд пулсиз ҳисоб-китобда акцепт харидорнинг мол етказиб берувчи такдим килган ҳисобини тулашта розилик билдиради.
Акцептант (лат. acceptaiiK - кабул килувчи) - ҳисоб бўйича т?ловни амалга оширишга розилик берган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ёки шахслар.
Акцептлаш (лат. acceptare - кабул килиш) - тулов ҳисобини кабул килиш, мол етказиб берувчи счетига туловни утказишга розилик бериш.
Баланс (фр. balance- мувозанат, тарозининг икки палласи) - доимий узгаришда ва узаро боглик катталикларнинг холатини курсатувчи, курсаткичлар тизими, тенглик.
Баланедаги счетлар - бухгалтерия курсаткичлари балансида акс эттириладиган бухгалтерия счетларидир.
Банк корреспондент - бошка банклар билан узаро муносабатларда буладиган ва уларнинг топшириклари билан маълум бир молиявий жараёнларни бажарувчи банк.
Бирламчи ҳужжатлар - бухгалтерия ҳужжатлари булиб, хужалик жараёни содир булган вактда тузилади ва улар содир этилганлиги хакида бирламчи гувохнома ҳисобланади.
Бош шартнома - умумий иш бажариш ёки товар етказиш даври тугагунга кадар муддатга тузилган шартнома.
Бухгалтерия баланси - маълум бир даврда хужалик маблаглари ва улар манбаларининг пул кийматини гурухлаб ва умумлаштириб акс эттириш усули.
Бухгалтерия дафтарлари - синтетик ва аналитик ҳисобни ҳужжатларга асосан кайд килиш.
Бухгалтерия уткзуви - счетлар корреспондентциясини ёзиш. Бунда хужалик жараёнига тегишли сумма бир счетнинг дебети ва иккинчи счетнинг кредитида акс эттирилади. Бухгалтерия утказмаси ҳужжатлар (журнал-ордер, табуляграмма ёки эски ҳужжатлар шакли мемориал ордер) га асосан тузилади
Қайднома - бирламчи ҳужжат ёки ҳисоб регистри. Қайднома йигма ҳужжат булиши хам мумкин. Қайдномадан бухгалтерия ҳисобининг хамма шаклларида хам фойдаланилади.
Даъво - даъво кузгатувчининг талаби. Корхоналар уларга карздорларга (дебиторларга) уз вактида туланмаган карзлик суммалар учун даъво кузгатишлари лозим. Даъво моддий зарар келтирганларга нисбатан асосли равишда кузгатилиши зарур (дебеторлик карзлари, даъволар юзасидаи ҳисоб-китобларга каранг).
Дебет (лат. debet - у мажбур) - бухгалтерия ҳисобининг бир кисми. Актив счетларнинг дебетига суммаларнинг купайиши ёзилса, пассив счетларда эса, сумманинг камайиши ёзилади. Ҳисоблашиш счетларининг дебетида эса, бошка корхона ва шахсларнинг шу корхонага карзлари акс эттирилади ва дебеторлик карзлари дейилади. Дебет крлдикдари эса, актив ва актив-пассив счетларда булади.
Дсбиторлар (лат. debitor - карздор) - ушбу субъектга карздор булган бошка корхона, ташкилот, муассаса ёки шахслар булиб, улар дебеторлик карзларини тулашлари лозим.
Депонент (лат. depono - йигаман) -корхона, ташкилот, муассаса ёки жисмоний шахснинг корхона, ташкилот, муассасада вактинча саклаётган маблаги.
Дивиденд - акциядорлик жамияти фойдасининг бир кисми булиб, акциядорлар уртасида соликларни, ишлаб чикаришни кенгайтиришга ажратмаларни, заҳираларни ташкил этиш, облигациялар бўйича фоизларни ва бошка туловларни амалга оширилганидан сунггина таксимланади.
Дисконт - 1) васика ҳисоби; 2) ҳисоб фоизи - васика ҳисобида банкларга туланадиган фоиз; 3) биржа ва валюта ишларида - товар котираль баҳосидан устама (масалан, агар товар сифати стандартдан паст булса) валюта.
Дотация - корхона, ташкилот, муассасаларга карзларни коплаш учун давлат томонидан бериладиган нафака.
Ижара (поляк. - arenda ва лат. arrendare - карзга фопдалаиишга бериш) - Шартнома асосида буюмларнинг вактинчалик фойдаланишга белгиланган ижара хаки тулови асосида берилиши.
Ижарачи - бирор нарсани ижарага олган корхона, ташкилот ва муассаса ёки жисмоний шахе.
Инвентаризация - корхонага тегишли булган барча асосий воситалар, инвентарлар, маблаглар ва бошка моддий бойликларнинг хакикатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотларини солиштириш ва текшириш усу ли.
Инвентар карточкалар - асосий воситалар (фондлар)нинг ҳисоби учун мулжалланган ҳисоб регистрининг шакли. Инвентар карточкалар хар бир объект хужаликка келтирилганда тузилади.
Инвентар объекта -тугалланган курилиш, буюм ёки комплекс Инвентар объекти асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади. Хар бир корхонада инвентар объектлари куп булиб, уларнинг хар бири бўйича ҳисобни тугри ташкил этиш учун инвентар ракам белгиланади.
Инвентар раками - инвентар объектга бириктирилган ракам. Инвентар раками асосий воситалар (фондлар) ҳисобини тугри ташкил этиш учун ва объектларнинг сакланишини таъминлаш учун зарурий ҳисобланади. Бир турдаги буюмларнинг гурухи учун шу объектларнинг хакикий холати, энг куп кийматини ҳисобга олган холда, ракамлар серияси ажратилади. Бухгалтерия ҳужжатларида асосий воситалар ҳисобида ушбу инвентар ракамлар курсатилади.
Инкассалаш (лат. тсакккаге - яшикка солиш) тулов ҳужжатларини курсатиб, у асосида пулни олиш (инкассага карат).
Ишлаб чнкариш харажатлари - корхонанинг махсулот ишлаб чикариш билан боглик харажатлари (мехнат хаки, хом ашё, материал, ёкилги, асосий воситаларнинг эскириши ва хоказолар).
Калькуляция (лат. calculatio - ҳисоблаш) - бажарилган иш, тайёрланган махсулот, кабул килинган моддий бойликлар кийматини аниклаш, харажатларини гурухлаш усули.
Касса китоби - корхона кассири касса жараёнлари ҳисобини юргизишига мулжалланган ҳисоб регистрлари.
Касса лимита - корхона кассасида доим булиши мумкин булган пул маблагларининг суммаси. Бу сумма кунлик майда харажатлар учун ишлатилади.
Кассанинг ордерлари - корхона кассасига пул кирими ва чикимининг конунийлигини ва белгиланган максад бўйича амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар.
Келгуси давр даромадлари - ҳисобот даврида олинган, аммо келгуси даврга тегишли булган маблаглар.
Консалтинг - маслахат хизматини курсатиш ва экспертиза утказиш. Консалтинг билан шугулланадиган фирмалар консультатив деб аталади.
Консигнация - товарларни хорижга сотишнинг комиссион шакли булиб, унга кура товарларнинг эгаси (консигнант) у ердаги уз комиссионерига (консигнаторига) товарлар партиясини сотиш учун жунатади.
Корхонанинг банкдаги ҳисобидан кучирма - корхонанинг ҳисоб-китоб, жорий ва махсус счетларидаги пул маблагларининг харакати хакида банк муассасасининг юборган ҳужжати.
Кредит (лат. credit - у ишонади) - бухгалтерия счетининг бир кисми. Актив счетларнинг кредитида ҳисоб объектининг камайиши ёзилади, пассив счетларда эса ушбу ҳисоб объектлари суммасининг купайиши ёзилади. Кредит томондаги крлдиц пассив ва актив-пассив счетларда булади.
Мажбурий тулов - эгасининг розилигисиз ҳисоб-китоб счетидан пул маблагининг утказилиши. Масалан, мажбурий туловларига; давлат бюджетига, давлат ижтимоий сугуртасига тулов, сугурта туловлари ва бошка белгиланган коидаларга асосан туловлар киради.
Мехнат баланси - мехнат ресурсларининг (иш кучи, иш вакти) хакикатда ёки кутилган ва улардан фойдаланиш микдорини акс эттиради. Мехнат балансида ишчи кучини кайта ишлаб чикариш, жойлаштириш ва мехнат ресурсларини истеъмолга мое равишда таксимлашнинг асосий жараёнлари хакида маълумотлар кўрсатилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling