А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Асосий воситалар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш


Download 0.58 Mb.
bet16/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

4.3. Асосий воситалар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш
Асосий воситалар ҳисобининг аудиторлик текширувини режалаштириш иқтисодий субъект аудиторлик текширувининг йиғма умумий режаси ва йиғма дастури асосида амалга оширилади. Асосий воситаларни текширишга оид умумий режа юқорида қайд этилган бўлимлар бўйича аудит йўналишларини ҳисобга олиши лозим.
Режалаштириш босқичида аудит режаси ва дастурининг моҳияти аудитор томонидан қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилиши билан узвий боғлиқ:
асосий воситаларга нисбатан мавжуд ички назорат тизими билан танишиш;
ички назорат тизимига нисбатан назорат рискини дастлабки баҳолаш ва қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқиш;
қўшимча назорат тестларини қўллаш;
назорат рискини қайта баҳолаш ва асословчи тестларни ишлаб чиқиш;
асословчи тестларни қўллаш ва асосий воситалар юзасидан ички назорат тизими бўйича ҳисобот тайёрлаш.
Юқоридаги вазифаларнинг амалга оширилиши якунида ички назорат тизими етарли даражада сифатли деб топилса аудитор текширув кўламини қисқартириши ва мос равишда аудит режаси ва дастурининг батафсиллиги хам қисқартирилиши мумкин. Умумий кўринишдаги аудит режаси ва дастурининг намунаси 4.1 ва 4.2-жадвалларда келтирилган.
4.1.-жадвал
Асосий воситалар аудитининг умумий режаси

Текширилаётган корхона "МАDINА" МЧЖ;
Аудит ўтказиладиган давр 2006.01.01.дан 2006.31.12.гача;
Киши-соат миқдори 280;
Аудиторлик гуруҳи раҳбари Абдуллаев Д. С;
Аудиторлик гуруҳи таркиби Абдуллаев Д. С., Ахмедов З. Д., Ким А.А.;
Режалаштирилаётган аудиторлик таваккалчилиги 4%;
Режалаштирилаётган аҳамиятлилик даражаси 1%.

Т. р.

Олиб бориладиган ишлар режаси (вазифалар мажмуи)

Ўтказиш муддати

Ижрочилар

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling