А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet24/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Назорат учун саволлар:
1. Асосий воситаларнинг аудитини асосий вазифалари бўлиб нималар ҳисобланади.
2. Аудитор асосий воситаларни текширишда қандай режа тузиши зарур?
3. Асосий воситалар ҳисобини аудиторлик текширувини умумий режаси низомини санаб беринг.
4. Асосий воситалар ҳисоби ва назорати билан чуқур танишиш мақсадида аудитор корхона раҳбариятидан нимани талаб қилади.
5. Асосий воситалар аудитида қандай маълумот манбаларидан фойдаланилади
6. Асосий воситалар ҳисобини текширишда аудитор асосий эътиборни қаратиш керак бўлган одатий хатоликларни келтиринг.
7. Асосий воситалар ҳаракати бўйича операцияларни аудиторлик текширувида нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
8. Асосий воситалар аналитик ҳисобининг ташкил этилиши қандай текширилади?
9. Асосий воситаларга эскиришни тўғри ҳисобланишини аудиторлик текшируви жараёнида нималарни аниқлаш лозим.
10. Асосий воситалар ҳисоби бўйича текширув натижасида камчиликлар аниқланганда аудитор қандай иш тутиши керак.
11. Асосий воситалар ижараси (узоқ ёки қисқа муддатли) қандай текширилади?
12. Асосий воситалар келиб тушиши операциялари бўйича ҳисоб ёзувларида камчиликлар аниқланганда аудитор қандай иш тутиши керак.
13. Асосий воситаларни инвентаризация қилишнинг хусусиятлари нималардан иборат?
14. Асосий воситаларни таъмирлаш ишлари қандай текширилади ва уларнинг хусусиятлари нималардан иборат?
5-боб. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АУДИТИ


5.1. Номоддий активлар аудитининг меъёрий асослари

Республикамизда иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши туфайли корхона маблағлари ва маблағлар ташкил топиш манбаларини, шунингдек, уларнинг ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш услубида ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Бухгалтерия ҳисобининг объекти бўлган ва тегишли назорат ўрнатилишини талаб этувчи хўжалик маблағларининг янги турлари пайдо бўлди. Бозор ислоҳотларининг чуқурлаштирилиши ва иқтисодётнинг эркинлаштирилиши туфайли корхоналар, фирмалар ва акциядорлик жамиятларининг хўжалик юритиш амалиётида мулкчилик ва муомалаларнинг янгича турлари кириб келмоқда. Булардан бири номоддий активлардир.


Номоддий активларга патентлар, лицензиялар, «ноу-хау», савдо маркалари, товар белгилари, саноат намуналари, дастурий таъминот, гудвилл, ташкилий харажатлар, франшизалар, муаллифлик ҳуқуқлари, ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, хизмат кўрсатиш белгилари ва бошқалар киради.
Номоддий активларнинг таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилишини ва у моддий моҳиятга эга бўлмаслигини талаб этади. Моддий кўринишга эга бўлмаган активлар, агарда юридик ҳуқуқлар, жумладан мулк ҳуқуқи билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланилган тақдирда номоддий активлар таърифига жавоб беради.
Номоддий активлар моддий ашёвий асосга эга бўлмаган ва келгусида иқтисодий наф олишга мўлжалланади. Шу сабабли номоддий активларнинг муҳимлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасида ҳам бу объектлар ҳисобига доир стандарт қабул қилинди.
7-сон «Номоддий активлар» номли Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида номоддий активларга қуйидагича таъриф берилади: «Номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари»8.
Ушбу таърифдан кўриниб турибдики, бизнинг мамлакатимизда асосий эътибор хўжалик фаолиятида бошқаришга, бир йилдан ортиқ ишлатишга мўлжалланган активлар номоддий активлар таркибига киритилган.
Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
а) моддий-ашёвий тузилиш (шакл) га эга бўлмаслиги;
б) активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат мобайнида фойдаланиш;
в) корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;
г) ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномаси)нинг мавжудлиги;
д) корхона томонидан бошқа активлардан идентификациялаш (бўлиш, ажратиш) имконияти, яъни активни ундан фойдаланиладиган хўжалик фаолиятидан алоҳида фойдаланишнинг мумкин бўлиши;
е) корхонага келгусида иқтисодий наф келтириши мўлжалланаётган активлар номоддий активлар ҳисобланади.
Номоддий актив идентификацияланадиган бўлиб ҳисобланади, агарда у:
а) ажраладиган бўлса, яъни уни корхонадан ажратиб бўлса ҳамда сотиш, бериб юбориш, ижарага бериш, алоҳида ёки улар билан боғлиқ актив, контракт ёки мажбурият билан бирга айрибошлаш (гудвиллдан ташқари) мумкин бўлса.
Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг (шу жумладан ўрнатилмаган) таркибий қисми ҳисобланса, у моддий актив аҳамиятига эга бўлган асосий восита билан бирга қаралади. Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг таркибий қисми ҳисобланмаса ва мутлақ ҳуқуқ корхонага тегишли бўлса, у номоддий актив ҳисобланади;
б) ушбу ҳуқуқлар бериладиган ёки корхонадан ёхуд бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъи назар, шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлардан пайдо бўлади.
Ташқи иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, қўшма корхоналар ва акциядорлик жамиятларининг ташкил этилиши сабабли номоддий активлар ҳисоби ва аудити олдига муайян талаблар қўйилмокда.
Номоддий активлар таркибини аниқ белгилаб олиш, классификаторини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Бу классификатор натижасида корхоналардаги номоддий активлар таснифланиши билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинишига эришиш мумкин.
Мазкур мавзунинг айрим жиҳатлари мамлакатимиз олимлари Н.Жўраев, А.Ибрагимов, М.Тулаходжаева, А.Пардаев, Ҳ.Мусаев, Б.Ҳасанов, С.Вохидов, Ш.Илхомов, Н.Ризаев, М.Пўлатов ва бошқаларнинг ишларида қисман ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикасида мазкур соҳада илк бор ҳимоя қилинган Н.Ризаевнинг «Номоддий активлар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий таҳлилини такомиллаштириш»9 ва М.Пўлатовнинг «Номоддий активларнинг ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш» мавзусидаги иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясини киритиш мумкин.
Н.Ризаев ва М.Пўлатовларнинг илмий ишларида асосан номоддий активларнинг иқтисодий моҳияти, уларни туркумлаш, баҳолаш, интеллектуал мулк объектларининг дастлабки ҳисоби, номоддий активлардан фойдаланиш, эскириш ва ҳисобдан чиқариш ҳисобини такомиллаштириш масаласи ёритилган. Бундан ташқари, номоддий активлар ҳолатини таҳлили, улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини таҳлилини такомиллаштириш ўз аксини топган.
Ҳозирги кунда номоддий активларни ҳисобда ва ҳисоботда акс эттириш масалаларига сезиларли даражада эътибор кучайди. Булар иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва чет эл инвестицияларининг кўплаб жалб қилиниши, молия бозорларининг ривожланиши; жаҳон иқтисодиётида яккаҳокимлик учун рақобатли курашнинг кучайиши, фан-техника тараққиётининг жадаллашиши ва мураккаблашуви каби жаҳон иқтисодий тараққиёти умумий тенденцияларининг қонуний оқибати ҳисобланади.
Мавжуд меъёрий ҳужжатлар ва амалий тажрибага таянган ҳолда номоддий активлар аудитини қуйидаги тартибда ўтказиш мақсадга мувофиқдир: ҳисоб объектларининг номоддий активлар қаторига тўғри киритилганлиги, интеллектуал мулк, саноат намуналари ва шунга ўхшашлар учун корхонага мулкий ҳуқуқ берадиган ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳужжатларда акс эттирилган қиймат кўрсаткичларини ўрганиш, номоддий активлар кирими, эскириш ҳисоблаш ва ҳисобдан чиқарилишига доир муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилиши; номоддий активларнинг ҳақиқатда мавжудлигини инвентаризация қилиш; номоддий активларни ҳисобга олиш ва унинг ҳуқуқий жиҳатдан тўғри расмийлаштирилганлиги ҳақидаги хулосаларни умумлаштириш ва аниқланган хато ва камчиликларни тузатиш бўйича тадбирлар белгилаш.
Моҳиятига кўра номоддий активлар қаторига жисмоний шаклга эга бўлмаган, лекин корхона фаолиятида унинг бошқа активлари қаторида қатнашиб даромад келтирувчи маблағлар киритилади.
Патентлар, лицензиялар, савдо маркалари, савдо белгилари, муаллифлик ҳуқуқлари каби номоддий активларнинг моҳияти Ўзбекистон Республикасининг тегишли юридик қонунлари билан тартибга солиб турилади.
Номоддий активларнинг моҳиятига кўра хусусиятларини кўриб чиқамиз:

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling