А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet25/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Патент - бу юридик жиҳатдан тан олинган ва рўйхатга олинган мутлақ ҳуқуқдир. Патентга оид ҳуқуқ унинг эгасига ташқаридан бошқа шахслар аралашмаслиги шарти билан патент амал қиладиган буюмдан, жараён ёки фаолиятдан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш, сотиш ва назорат қилиш имконини беради.
Патентнинг патент органларида рўйхатдан ўтказилиши унинг ҳимояланишига кафолат бермайди ва у судда муваффақият билан ҳимояланмагунига қадар рақобатбардош бўла олмайди. Шунинг мазкур объектдан учун ҳам судда муваффақиятли ҳимоя қилиниши билан боғлиқ харажатларни патент баҳосининг бир қисми сифатида капиталлаштириш лозимлиги тўғрисида умумий келишув мавжуд.
Агарда суд жараёни бой берилган бўлса, у билан боғлиқ харажатлар ҳам амортизация қилинмаган патент қиймати ҳам ҳисобдан чиқарилади. Патентнинг баланс қиймати зарардан нолга тенг бўлиши мумкин бўлган қийматгача камайтирилади.
Саноат мулклари объектларининг ўзига хос хусусияти, уларга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи муҳофаза ҳужжатларининг мавжудлиги ҳисобланади.
Аудит жараёнида номоддий активлар муҳофаза ҳужжатларинниг ҳақиқийлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бунда, қоидага кўра патент эгасида сақланадиган, фақат битта расмий муҳофаза ҳужжати берилишини, лицензияга асосан фойдаланадиган шахсларда эса муҳофаза ҳужжатининг нусхаси бўлиши лозимлигини назарда тутиш керак.
Халқаро амалиётда «ноу-хау» тушунчаси бозор оборотида тижорат қадр - қимматга эга бўлган, исталган илмий, техникавий, ишлаб чиқариш (ташкил этиш ва бошқарув тизимини қўшган ҳолда) ахборотларини ўз ичига олиши мумкин.
Шунингдек, «ноу-хау» ҳуқуқлари яъни техник-тажриба ёки ишлаб чиқариш сирлари ҳам саноат мулки объектларига тааллуқлидир. Бундай ҳуқуқлар, одатда, юридик кучга эга бўлган қандайдир ҳужжатлар билан тасдиқланмайди, лекин улар тижорат сири ҳисобланади ва махсус муҳофаза қилишни талаб этади.
Амалда ахборотларга монопол эгалик қилиш ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлиб хизмат қилади. «Ноу-хау» ни муҳофаза қилиш шартлари қуйидагилардан иборат. Биринчидан, ахборотнинг учинчи шахсга маълум бўлмаслиги унинг тижорий қадр-қимматига зарур шарт - шароит (замин) бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан, у учинчи шахсларнинг бемалол киришлари учун ёпиқ бўлиши керак (қонун асосида). Учинчидан, ахборот эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш учун зарур чора - тадбирларни қўллаши лозим. Ушбу махфийлик шартларидан бирортасининг бузилиши ахборот эгасини уни ҳимоя қилиш ҳуқуқининг бузилишига олиб келади. «Ноу-хау» эгаси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Респуликаси Фуқаролик Кодекси ва бошқа тегишли қонуний ҳужжатлар билан амалга оширилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling