А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини текшириш


Download 0.58 Mb.
bet22/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

4.8. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини текшириш.

Асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) асосида амалга оширилади.


Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Ўртача таъмирлашда - таъмирланаётган агрегатни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Аудитор объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойданинг белгиланган бошланғич суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар дахлдор бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилишини текширади. Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар объектларининг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалар объектлари бўйича эса - давр харажатлари таркибига киритилади.
Агар битта асосий воситада турлича фойдали ишлатиш муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлса, тиклаш чоғида ҳар бир бундай объектни алмаштириш, чиқиб кетиши ва мустақил инвентар объектини харид қилиш сифатида ҳисобга олинади.
Асосий воситалар фойдаланиш жараёнида уларнинг физик хоссаси ва йўқолиб боради. Уларни тиклаш учун корхона таъмирлаш ишларини ўтказиши мумкин.
Аудитор таъмир ишлари бошланишига қадар нуқсонлар қайдномаси асосида тузиладиган сметаларга мувофиқ ҳар бир объект бўйича меъёрий харажатлар миқдори аниқланганлигини текширади. Сметада таъмирнинг барча турлари учун харажатлар аниқ бир жиҳоз турини таъмирлашнинг меҳнат талаблигини тавсифлайдиган мураккаблик бирлигига тўғри келадиган меъёрлар бўйича ёки уларнинг тури ҳамда режалаштирилган иш ҳажми бўйича харажатлар меъёрлари асосида ҳисоблаб чиқарилганлигига аудитор алоҳида эътиборни қаратиши лозим.
Корхона асосий воситаларини таъмирлаш пудрат ёки хўжалик усулида бажарилиши мумкин.
Пудрат усулида бажарилганда корхона таъмирлаш - қурилиш ташкилоти билан пудрат шартномасини тузади. Хўжалик усулида эса таъмир ўз кучи билан амалга оширилади.
Иккала усулда ҳам таъмирлаш харажатлари ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобидан қопланади. Бунинг учун эса корхоналарнинг ҳисоб сиёсатига биноан махсус заҳира ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги рухсати билан зарурат бўлганда, айрим тармоқларнинг хўжалик юритувчи субъектлари заҳирани ташкил этилади. Заҳирага ажратмалар суммаси корхонанинг ўзи мустақил белгилайдиган меъёрий миқдорда ҳар ойда маҳсулот таннархига ўтказилиб боради.
Заҳирага ажратмалар суммаси ҳар бир ҳисобот йили охрида қайта кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янги молия йил учун ажратмалар миқдори кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Заҳирага ажратмалар суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910-"Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви" счётида ҳисобга олиб борилади. Ушбу счёт пассив бўлиб, у бўйича сальдо ремонт ишларида фойдаланилмаган заҳира суммасини акс эттиради. Дебет бўйича оборот - заҳирадан ремонт ишларини бажариш билан боғлиқ иш ва хизматлар ҳақини тўлашда фойдаланишни, кредит бўйича оборот эса - корхона харажатларига киритиш ҳисобига ҳар ойда яратиладиган заҳира суммасини тавсифлайди.
Аудитор таъмирлаш харажатларини ишлаб чиқариш харажатларига қўшишнинг тўғрилигини корхонада қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсатидан келиб чиқиб, унинг ўзгариш ҳолларида эса сабабини ва ушбу вазиятнинг молиявий натижага таъсирини текшириши лозим.
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш ва таъмирлаш бўйича корхонада қандай ҳисоб юритиш сиёсати қабул қилинганлагини аниқлаш учун 8910-«Келгусидаги харажатлар ва тўловлар учун резервлар» счётининг маълумотлари билан танишиш зарур. Агар 8910 счётда алоҳида «Таъмирлаш фонди» деган аналитик счёт ажратилган бўлса, ушбу фондга қилинган ажратмаларнинг ҳажми қанчалик асосланганлиги (иқтисодий ҳисоб-китоблар билан тасдиқланганлиги)га ишонч ҳосил қилиш зарур. Ажратмалар ҳажми асосий воситалар турлари бўйича табақаланган ёки ажратмаларнинг ягoна меъёри ўрнатилган бўлиши мумкин. Агар ягона меъёрни қўллаш, аудитор нуқтаи назаридан, таннархнинг асоссиз кўтарилиши ва солиққа тортиладиган базанинг пасайишига олиб келса, у бундай ҳолатни аудиторлик ҳисоботида кўрсатиб ўтиши лозим.
Таъмирлаш фондига ажратмаларнинг ягона меъёрида, агар бино ва иншоотларнинг қиймати умумий балансда салмоқли ўрин тутса, аудитор кейинги йилларда қандай ажратмалар меъёрлари қўлланилганини кўриб чиқиши лозим. Асосий воситалар (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, машиналар ва қурилмалар)нинг хизмат қилиш муддатлари хилма-хил, шунинг учун амортизация ажратмаларининг ягона меъёрларини қўллаш унчалик тўғри эмас. Бошқа томондан, машина ва қурилмаларни ҳар хил иш сменаларида, алоҳида технологик муҳит ва шунга ўхшаш юқори даражада эскиришга олиб келадиган шароитларда ишлатиш ҳам таъмирлаш фондига қилинадиган ажратмаларни тезлаштиришни тақозо этади. Пудрат шартномаси бўйича ҳисобланган суммалар, ижтимоий cуғуpтa фондига ажратмалар ва транспорт солиғидан ташқари, меҳнат ҳақи сарфлари (бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар билан биргаликда) каби харажатларга қўшилади. Аудитор таъмирлаш фондига ажратмалар меъёрларининг техник-иқтисодий асоси (ҳисоб-китоби) нинг мавжудлиги ва ҳар ойлик ажратмалар қилишда уларга риоя қилинганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Пудрат усулида бажарилган таъмирлаш ишлари аудитииинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таъмирлаш ишлари тузилган шартномалар асосида пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилади, бунда 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётида акс эттириладиган, корхонанинг таъмирлаш ташкилотлари билан ҳисоб-китоблари текшириш объектлари бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, таъмирлаш ишлари тадбиркор жисмоний шахслар ёки тадбиркор бўлмаганлар билан тузилган пудрат шартномаларига асосан ҳам бажарилиши мумкин. Сарфларни ишлаб чиқариш харажатларига қўшиш фақат таъмирлаш ишларини бажариш сметаси шартнома билан кўзда тутилган ҳолатдагина мумкин. Агар бундай бўлмаганда, жисмоний шахслар билан тузилган пудрат шартномалари бўйича бажарилган ишлар учун қилинган харажатлар корхонанинг соф фойдаси ҳисобига ҳисобдан ўчирилиши лозим. Жисмоний шахслардан бюджетга даромад солиғи ушланиши ва ўтказиб берилиши лозим.
Хўжалик усулида бажарилган таъмирлаш ишлари аудитининг хусусиятлари. Аввал таъкидлаб ўтилганидек, таъмирлаш фонди ташкил этмайдиган кўпчилик корхоналар барча қилган харажатларини уларнинг пайдо бўлишига қараб маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатларига қўшадилар. Катта ва ўрта корхоналарда махсус таъмирлаш хизматлари (цехлар, участкалар) бўлиши мумкин. Бундай бўлинмаларнинг харажатлари амалда таъмирлаш турлари: жорий, ўрта, капитал таъмирлаш бўйича 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар” счётининг «Таъмирлаш устахонаси» аналитик счётида олдиндан йиғилиб таъмирлаш ишлари тугалланганидан кейин корхонада қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсатига кўра 2310-счёт кредитидан асосий ишлаб чиқариш счётлари (2010) счетининг дебетига ўтказилади. Капитал ва ўрта таъмирлаш учун сметалар тузилган бўлиши лозим. Буларнииг ҳаммаси аудитор томонидан текширилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling