А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
4.7. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилиши ва тугатилишини текшириш
Чиқиб кетадиган асосий воситалар объектининг қиймати баланс ҳисобидан чиқарилади. Аудитор асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона баланси ҳисобидан чиқарилишини текширади: а) тугатиш; б) сотиш; в) айирбошлаш; г) текинга бериш; д) устав сармоясига муассис улуши сифатида бериш; е) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш; ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши; и) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши. Асосий воситалар объекти қисман тугатилган ҳолатда унинг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси тегишлигича объектнинг тугатилган қисмининг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси суммасига камайтирилади. Аудитор асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланишини текширади. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар объектларини қўшимча баҳолаш суммаси, мазкур асосий воситалар объектини илгариги қўшимча баҳолашлар суммасининг илгариги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетиши “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счет бўйича заҳира сармоясини бир йўла камайтириш билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади. Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ муомалаларни текширишдан мақсад қуйидагиларни аниқлашдан иборат: асосий воситанинг дастлабки (тиклаш) қиймати ва ҳисобдан чиқарилаётган вақтдаги эскириш суммаси тўлиқ ва тегишли тарзда уларни ҳисобга оладиган счётлардан ҳисобдан чиқарилганлигини; ушбу муомалалар натижасида ҳосил бўлган молиявий натижалар (фойда ёки зарар) фойда ва зарарлар счётида тўғри акс эттирилганлиги. Бунда қуйидаги амаллар бажарилиши мумкин: ҳисобот даври давомида ҳисобдан чиқарилган асосий воситалар объектларининг ҳисобдан чиқарилаётган кундаги бошланғич қиймати ва жапмғарилган эскириш суммаси кўрсатилган рўйхатини олиш; ҳисобдан чиқарилиш сабаби; сотиш баҳоси; ҳисобдан чиқаришнинг молиявий натижаси. Олинган ахборотлар маълумотларини 0110-0190 счётлар кредити, 0210-0290 счётлар дебети бўйича маълумотлар, 9210, 9310 ва 9430 счётлар маълумотлари билан солиштириш; асосий воситани ҳисобдан чиқаришга доир муомалани амалга ошириш учун тегишли рухсатнинг мавжудлиги ва уларнинг ҳужжатлаштирилишини текшириш; ҳисобдан чиқаришга доир ҳар бир муомала бўйича асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва молиявий натижасини аниқлашнинг тўғрилигини таҳлил қилиш. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ва алмаштирилиши билан боғлиқ фойда ва зарарлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тўғри акс эттирилганини текшириш хам аудиторнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Аммо халқаро амалиётда, хусусан US GAAP талабларига кўра эски АВлар шу эски АВ билан бир хил мақсадларга ишлатиладиган янги АВларга алмаштирилаётган бўлса ва алмаштириш шартномасига кўра эски АВ учун янги АВ қийматининг 25 % игача нақд пул тўланаётган бўлса, янги АВни олган корхона эски АВ ва янги АВ қиймати ўртасидаги фарқни даромад сифатида тан олиши таъқиқланади. Аудитор асосий воситалар ҳисобдан чиқарилишини текшириш чоғида ҳисобдан чиқарилиш сабабини, муомаланинг мақсадга мувофиқлигини ва қонунийлигини аниқлайди. Бунда асосий воситаларни сотиш учун тузилган шартномалар, ҳисобдан чиқариш далолатномалари, асосий воситаларни қабул қилиш - топшириш далолатномаси, аналитик ҳисоб маълумотларидан фойдаланилади. Аудитор асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда асос бўлган АВ-l ва АВ-3 шакллардаги далолатномалар маълумотларини текшириши лозим. Бу далолатномаларда ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати ва эскириш суммаси акс эттирилади. Аудитор ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг инвентар карточкалари картотекадан олиниб, далолатномага илова қилинганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Шунингдек, асосий воситаларнинг турган ўрин бўйича инвентар рўйхатида ҳам тегишлича қайд қилинганлиги текширилади. Амалдаги счётлар режаси ва уни қўллаш йўриқномасига мувофиқ, ҳисобдан чиқарилиш сабабидан қатъий назар (бепул бериш, устав капиталига ҳисса сифатида бериш, молияланадиган лизинг шартномаси бўйича бериш, табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар, ўғриланиш ва камомад) асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча муомалалар 9210 «Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши» счётида акс эттирилади. Аудитор асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришга доир муомалаларни ҳисобга олишда 9210 счётнинг қўлланилаётганлигини, бу счётнинг дебети ва кредити бўйича ёзувларнинг тўғри акс эттирилганлигини ҳамда асосий воситалар сотилиши ва бошқача тарзда ҳисобдан чиқарилишининг молиявий натижалари тўғри аниқланганлигини текшириш зарур. Асосий воситалар чиқиб кетганида уларнинг дастлабки қиймати асосий воситаларни ҳисобга олишнинг тегишли счётлaри кредитидан 9210 - «Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши» дебетига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар чиқиб кетганида улар бўйича жамғарилган эскириш суммаси 0210-0290-счетлари дебетидан 9210-" Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошкача чиқиб кетиши" счёти кредитига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича резерв капиталидаги сумма ҳам ҳисобдан чиқарилиши лозим. Ушбу сумма ҳисобдан чиқарилганда 8510 – “мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счети дебетидан 9210 - «Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши» счетининг кредитида акс эттирилади. Асосий воситаларни четга сотишдан тушган тушум 9210 - «Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши» счёти кредити бўйича 4890 "Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий қисми" ва 0990-"Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари" счётилари дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади. Тўлиқ амортизация қилинмаган асосий воситаларнинг реализация қилинишидан кўрилган фойда (зарар) реализация қилинадиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати, ҚҚС ҳамда сотиш харажатлари ва тушумларига тўғриланган, ойнинг l-санасига ҳисобланган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Мисол: "МАДИНА" МЧЖда август ойида принтер ҳисобдан чиқарилди: баланс қиймати 800000 сўм, эскириш қиймати 400000 сўм. Асосий воситанинг сотиш қиймати 500000 сўм. Аудитор молиявий натижани аниқлаб, муомалага қуйидагича проводка берилганлигини текширади: баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 800000 сўм; К-т 0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси" - 800000 сўм. эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т 0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши – 400000 сўм; К-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 400000 сўм. принтернинг сотиш қийматига: Д-т 4890-"Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий қисми"1300000 сўм; К-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 1300000 сўм. ҚҚС ҳисоблаб ёзилди. ҚҚС суммаси асосий воситаларнинг шартномавий қиймати ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқдан аниқланади. Солиққа тортиладиган база 500,0-(800,0-200,0)=100000 сўмдан иборат; ҚҚС= 100000х20/120=16667 сўм; Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 16667 сўм; К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар" – 16667 сўм. Асосий воситани сотишдан фойда олинди (500000-400000-16667)=83333 сўм: Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 83333 сўм; К-т 9310-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда" - 83333 сўм. Аудиторлик текшируви жараёнида тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни бепул беришдан кўрилган зарарлар мазкур асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳамда берилган ойдан олдинги ойнинг l-санасига ҳисоблаб ёзилган ва бераётган тараф томонидан тўланадиган ҚҚС суммасига кўпайтирилган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Бошланғич қиймати 932000 сўм бўлган нусха кўчирувчи машина бошқа корхонага бепул берилган, эскириш суммаси - 400000 сўм. Асосий воситани бепул беришдан кўрилган зарар суммаси қуйидагига тенг: 932000-400000=532000 сўм. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берилади: баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 932000 сўм; К-т 0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси" - 932000 сўм; эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т 0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши – 400000 сўм; К-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 400000 сўм. Нусха кўчирувчи машинани бепул беришдан зарар кўрилди (932000-400000)=532000 сўм: Д-т 9430-"Бошқа операцион харажатлар" - 532000 сўм; К-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 532000 сўм. Аудитор томонидан мол-мулкни бепул беришдан кўрилган зарарлар тескари ҳисоблаш йўли билан бераётган корхонада солиққа тортиладиган базага киритилиши текширилади. Асосий воситалар бошқа корхонанинг устав капиталига бадал сифатида киритилиши мумкин. Корхона бошқа корхонанинг устав капиталига бошланғич қиймати 520000 сўм бўлган, 700000 сўм шартнома баҳосига эга бўлган ҳамда эскириш 208000 сўм бўлган нусха кўчирувчи машинани улуш сифатида киритди. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводкалар берилганлиги текширилади: Бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш: Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 520000 сўм; К-т 0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси" - 520000 сўм. эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т 0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши 208000 сўм; К-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 208000 сўм. шартномавий бозор баҳоси бўйича узоқ муддатли инвестициялар: Д-т 0620-0690-"Узоқ муддатли инвестициялар" – 700000 сўм; К-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 700000 сўм. Ҳисобланган ҚҚС суммаси 64667 (388000 *20/120) Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" - 64667 сўм; К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар" – 64667 сўм. Шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб кетишининг акс эттирилиши: Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг бошқача чиқиб кетиши" - 323333 сўм; К-т 8520-"Резерв капитали" - 323333 сўм. Устав капиталига бадал киритишда шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб кетиши корхона даромади бўлиб ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling