А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet37/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

5.6. Номоддий активларга эскириш ҳисоблаш, ҳисобдан чиқариш ва тугатилишини текшириш

Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш ва амортизация ажратмаларининг маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига тўғри олиб борилишини текшириш чоғида аудитор номоддий активларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилаётганлиги ва даромад келтираётганлиги тўғрисида исботга эга бўлиши лозим.


Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари баҳолаш миқдори бўлиб, тахмин қилинаётган фойдали хизмат қилиш даврига асосланиб ҳисоб-китоб қилинади. Шунинг учун аудитор ўрнатилган фойдали хизмат қилиш муддатлари ва амортизация ажратмалари нормаларининг хослигини 7-сонли БҲМС 46 бандига мувофиқ тегишли методлар тўғри қўлланилганлигини текшириб кўриши лозим. Бундай текширувни амалга ошириш учун 1-сонли НМА шаклдаги карточка ва номоддий активлар объектларини ҳисобга қабул қилишда асос бўлган дастлабки ҳужжатлардан фойдаланилади.
7-сонли БҲМС 39 бандига мувофиқ номоддий активнинг амортизация қилинадиган қиймати мунтазам асосда тақимлаб борилиши учун амортизация муддатлари қуйидагича белгиланган:
номоддий актив объектининг фойдали хизмат кўрсатиш муддати давомида (лекин бу муддат хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият қилиш муддатидан ошмаслиги лозим);
фойдали хизмат кўрсатиш муддатларини аниқаш имкони бўлмаган номоддий активлар бўйича 5 йил ҳисобида (лекин бу муддат хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаслиги лозим).
Гудвилл суммасини ҳисобдан чиқариш даври корхонага келгусидаги иқтисодий фойда тушуми кутилаётган даврнинг энг яхши баҳосини акс эттириши керак. Гудвиллнинг фойдали хизмат муддати дастлаб тан олинган пайтдан бошлаб йигирма йилдан ошмаслиги керак (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошиб кетмаслиги лозим).
Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари мазкур БҲМСнинг 7-параграфида назарда тутилган тартибда ва усулларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Молиявий ҳисоботда Гудвиллнинг қиймати тегишли ҳисобот даврида амалга оширилган ҳисобдан чиқаришларни чегирган ҳолда акс эттирилади.
Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари унинг фойдали хизмат муддати мобайнида бошланғич қийматини камайтириш йўли билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 0810 «Тугалланмаган қурилиш», 9420 «Маъмурий харажатлар» ва харажатларни ҳисобга олувчи бошқа счетлар
Кредит 0480 «Гудвилл» счети
Манфий гудвилл суммаси сотиб олинган амортизацияланадиган алоҳида активларнинг ўртача тортилган фойдали хизмат муддати мобайнида мунтазамлик асосида корхонанинг молиявий натижаларга асосий фаолиятдан бошқа даромадлар сифатида киритилади.
Номоддий активлардан қанча муддатда фойдаланиш ва уларга эскириш ҳисоблаш зарурати ҳақидаги масалага кўпчилик давлатларнинг анча эҳтиёткорлик билан ёндошиши бу соҳадаги мавжуд халқаро стандартларга мувофиқ келади. Чунки, ҳисобнинг халқаро стандарталари комитети ёхуд ишбилармонлик алоқалари қиймати капиталлаштиришни, ёхуд бирданига корхонанинг хусусий капитали ҳисобига ҳисобдан чиқаришга рухсат беради.
Лекин, бу стандартларга мувофиқ номоддий активларга эскириш ҳисоблашнинг қандайдир максимал муддати тавсия қилинмаганлигига қарамасдан, айрим давлатларда маълум чеклашлар киритилган. Масалан, фирма амалий шухрати "Goodwill" нинг қиймати Канада, АҚШ ва Японияда 40 йил, Австралияда 20 йил, Нидерландия ва Швецияда 10 йил.
Амортизация ҳисобланадиган номоддий активлар бўйича аудитор қуйидагиларни текширади:
қўлланилаётган амортизация ҳисоблаш усуллари корхона ҳисоб сиёсатига мос келиши;
танланган амортизация ҳисоблаш усули номоддий активлар объектлари қийматини қолган фойдали хизмат қилиш муддати давомида ишлаб чиқариш сарфларини ҳисобга оладиган счётларга тўғри ўтказилишини.
7-сонли БҲМС 46 бандига мувофиқ номоддий активларга амортизация ҳисоблашнинг тўрт усули кўзда тутилган. Улар:
тўғри чизиқли (ёки бир текис);
камайиб борувчи қолдиқ;
ишлаб чиқариш бирликлари суммаси бўйича амортизация ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули);
кумулятив усул.
Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш усулларининг моҳияти, корхона молиявий ҳолатига таъсирини билиш ва шу асосда малакали аудиторлик хулосаси шакллантириш мақсадга мувофиқ. Тўғри чизиқли усулнинг моҳияти муайян номоддий активнинг жами фойдали хизмат қилиш муддати давомида эскириш суммалари бир меъёрда ҳисоблаб ёзиб борилишидан иборат.
Камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланиш чоғида мунтазам ҳисоблаб бориладиган амортизация суммалари фойдали хизмат қилиш даври давомида камайтириб борилади.
Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда эскириш ҳисоблаш усули (ишлаб чиқариш усули) га мувофиқ амортизация ҳажми номоддий активдан неча маротаба фойдаланилиши ёки нечта маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилиши кутилаётганлигига бевосита боғлиқдир.
Амалиётда амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усулидан фойдаланиш афзалроқ. Қолган усуллардан муайян ҳолатларда фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир.
Аудитор ҳисобланган амортизация ажратмаларининг счётларда тўғри акс эттирилганлигини ҳам аниқлаши лозим. Бунда 21-сонли БҲМС га мувофиқ қуйидаги тест-жадвалдан фойдаланиш мумкин:
Ҳисобот давридаги амортизация ажратмалари арифметик ҳисоб-китобларининг тўғрилигини текшириш аудиторлик жамлаш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, жамлаш асосида амалга оширилади. Ушбу иш қуйидаги шаклдаги ишчи жадвал билан расмийлаштирилиши мумкин.

5.3- жадвал







Объект номи



Дастлабки қиймати

Амортизация нормаси

Амортизация суммаси

Фарқ нимани ҳисобига

Корхона маълумотлари

Аудиторлик маълумотлари

Корхона маълумотлари

Аудиторлик маълумотлари

Корхона маълумотлари

Аудиторлик маълумотлари

1

Патент ва х.к.

100000

30

20

30000

20000

10000

-




Жами






















Юқоридаги жадвал асосида аниқланган фарқлар бўйича аудитор энг катта фарқларни таҳлил қилади ва уларнинг ҳисоботлар ишончлилигига таъсирини баҳолайди.


Аудитор амортизация ажратмаларининг ҳар ойда ҳисобланаётганлигини ҳам текшириши лозим. Чунки амалиётда номоддий активларга ҳар чоракда бир марта амортизация ҳисоблаш ҳоллари учрайди. Шунингдек, корхона зарар кўрган даврларда ҳам амортизация ҳисобланганлигини текшириш зарур. Қоидага кўра корхона фаолиятининг ҳисобот давридаги натижалари қандай бўлишидан қатъий назар (фойда оладими ёки зарар кўрадими) номоддий активларга амортизация ҳисоблаши шарт.
Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари ҳисоблашни текшириш чоғида:
номоддий активлар объектларининг ўртача қиймати ва ўртача амортизация нормасидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш йўли билан амортизация, ажратмалари суммаларини прогнозлаш;
бир неча ҳисобот даврларида ҳисобланган амортизация ажратмалари суммаларини таққослаш ва аниқланган фарқларни номоддий активлар объектларининг мавжудлиги ҳамда улар кирими ва чиқимининг таъсирини инобатга олган ҳолда таҳлил қилиш каби аналитик амаллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Амортизация ажратмаларини батафсил текшириш чоғида аудитор амортизация ажратмалари ҳисоблаш усулларидаги ўзгаришларнинг корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилганлигини аниқлаши лозим. Чунки бундай ўзгаришлар бир қанча даврлар оралиғидаги маълумотларнинг таққосланувчанлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бунда жорий шароитга янги баҳо бериш керак. Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатлари ўзгарган ҳолларда ўзгариш сабаблари ўрганилиб, уларнинг 1-сонли «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» ва 7-сонли «Номоддий активлар» номли БҲМС талабларига мувофиқлиги ўрганилади.
Чиқиб кетадиган номоддий активларнинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилади. Номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансидан ҳисобдан чиқарилади:
а) тугатиш;
б) сотиш;
в) айирбошлаш;
г) текинга бериш;
д) устав капиталига муассис улуши сифатида бериш;
е) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши чоғида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш;
ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши.
Номоддий активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) номоддий активларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, номоддий активларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлаш чоғида илгари қайта баҳоланган номоддий активни қўшимча баҳолаш суммаси, яъни мазкур номоддий активни илгариги қўшимча баҳолашлар суммасининг илгариги қийматнинг камайиши суммасидан юқориси бир вақтнинг ўзида “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счет бўйича резерв капиталини камайтириш билан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган даромад сифатида "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счет кредитига олиб борилади.
Номоддий активлар ҳисобдан чиқарилганда дастлабки қиймати қуйидагича балансдан чиқарилиши лозим:
Дебет 9220 - "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши"счёти
Кредит 0410-0490 - «Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар».
Ҳисобланган эскириш суммасига эса
Дебет 0510-0590 - «Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар»
Кредит 9220 - "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётига қайд этилиши лозим.
Ҳисобдан чиқариш натижаси (фойда ёки зарар 9220 счётдан 9900 - «Якуний молиявий натижа (даромадлар ва харажатларни жамлаш)» счётига ўтказилади. Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархи, фойда, бюджет билан ҳисоб-китоблар кўрсаткичлари, шунингдек хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари мулкларини баҳолашнинг асосланганлиги кўп жиҳатдан номоддий активларнинг мавжудлиги ва баҳоланиши, улар эскиришлари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига боғлиқ.
Номоддий активларнинг ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ муомалаларни ҳисобда акс эттириш услубини текшириш ёппасига амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
21-сонли БҲМС талабларига мувофиқ номоддий активларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ барча муомалалар ҳисобдан чиқарилиш сабабларидан қатьий назар (сотилиши, текинга берилиши, яроқсизлиги ва ҳ. к). 9220 - "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётида акс эттирилади. Аниқланган молиявий натижа, агар зарар кўрилса - 9220 - счёт кредитидан 9430 - «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетига, агар фойда олинса - 9220 - счёт дебети ва 9320 - "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда" счётининг кредитида акс эттирилади.
Номоддий активлар кирими ва чиқимини солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ номоддий активларнинг айрим турлари қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) дан озод этилган. Аудитор бунга алоҳида эътибор бериши зарур.
21-сон БҲМС га мувофиқ номоддий активлар олдиндан пул ўтказиш йўли билан сотиб олинганида ҚҚС 4410 - «Солиқлар ва йиғимлар бўйича аванс тўловлар» счётида акс эттирилади (ҳисоб-китоб ҳужжатларида алоҳида ажратиб кўрсатилганида).
Сотиб олинган номоддий активлар бўйича ҚҚС суммаси қуйидаги ҳолларда бюджетга ўтказилади:
сотиб олинган номоддий активлар қиймати мол етказиб берувчиларга тўланганида;
номоддий активлар ҳисобга қабул қилинганида;
номоддий активлар ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатилганида.
Агар дастлабки ҳужжатларда ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган бўлмаса, у ҳолда ҳисоб-китоб ҳужжатларида ҚҚС ажратиб кўрсатилмайди.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling