А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
9.4. Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни текшириш
Ушбу бўлимга нисбатан аудиторлик текшируви ўтказишдан асосий мақсад – харидорлар, буюртмачилар ва корхона ўртасида корхона томонидан сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида БҲМСга мос ҳисобга олинганлигини ва молиявий ҳисоботларида тўғри акс эттирилганини текширишдан иборат. Самарали аудит стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида аудит таваккалчилигини белгилаш ва харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастурини тайёрлаш учун аудитор ушбу ҳисоб бўлимига нисбатан ички назорат тизими мавжудлигини текшириши ва ушбу тизимни сифат нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Бунинг учун аудитор харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоб опреацияларига нисбатан мавжуд ички назорат тизими билан танишади. Бу мақсадда аудитор 9.5.-жадвалдаги каби саволноманинг 3, 4 ва 5 устунларини тўлдиради. 9.5.-жадвал Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текширишга оид тестлар
Ички назорат тизимига нисбатан назорат рискини дастлабки баҳолаш ва қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқиш. Юқоридаги саволномани тўлдиргач аудитор ички назорат тизимига дастлабки баҳони беради. Шу билан бирга, аудитор харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоб опреациялари бўчича 9.6. жадвалда келтирилган аудит дастурини тайёрлайди. Келтирилган аудит дастурининг батафсиллиги 9.5-жадвалда ўрганилган ички назорат тизимининг сифатига боғлиқ. Яъни, ички назоарт тизими етарли даражада сифатли бўлса аудитор текширув кўламини қисқартириши мумкин ва мос равишда аудит дастурининг батафсиллиги ҳам қисқаради. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling