А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари


Download 0.58 Mb.
bet79/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

10.2. Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари.

Меҳнатга ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар аудиторлик текширувининг мақсади меҳнат муносабатларига тегишли бўлган амалдаги қонунчиликка риоя қилиниши, иш ҳақи ва турли хил қўшимча тўловлар ва мукофотлар, шунингдек, иш ҳақидан солиқлар ва ижтимоий эҳтиёжлар учун тўловлар тўғри ҳисобланиши устидан назорат қилишдан иборат.


Аудиторлик текширувининг вазифалари қуйидагилардир:
меҳнат тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши ва меҳнат алоқаларига оид ички назорат ҳолатини текшириш;
дастлабки ҳужжатлар асосида иш ҳақи ва турли хил мукофотлар ва қўшимча тўловлар тўғри ҳисобланганлигини текшириш;
иш ҳақи ва бошқа тўловлардан даромад солиғи ва турли чегирмалар тўғри ушлаб қолинганлигини текшириш;
меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларга оид счетларнинг тўғри корреспонденцияланганлигини текшириш.
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни текшириш учун маълумот манбаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: корхона раҳбарининг ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътили бериш тўғрисидаги буйруқлари ва фармойишлари; ходимлар жадвали, ҳуқуқий-фуқаролик тавсифдаги шартномалар, контрактлар ва меҳнат шартномаларининг бошқа шакллари; иш ҳақи, мукофотлар ва рағбатлантиришларни ҳисоблашга асос бўлган дастлабки ҳужжатлар (хусусий варақалар, иш вақтидан фойдаланилганлигини ҳисобга олиш табеллари, нарядлар, билдиришномалар, маршрут варақалари, бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар, тўлов қайдномалари, йўл варақалари, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизилиги тўғрисидаги варақалари, қўшимча ҳақ тўлаш варақалари, ижро варақалари, ҳисоб-китоб ва ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари ва бошқалар) ҳамда бухгалтерия ҳисобининг регистрлари, иш ҳақи турлари ва шифрлар бўйича тақсимлайдиган йиғма қайдномалар, 8, 10-сонли журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб, баланс ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling