Xx мавзу. Пул ҳаракати тўҒрисидаги ҳисобот


Download 328.49 Kb.
bet1/9
Sana23.03.2023
Hajmi328.49 Kb.
#1289735
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13 ПУЛ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ


XXI. Пул ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

XX - МАВЗУ. ПУЛ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
1. Тавсифлар
2. Ҳисоботда ёритиладиган фаолият турлари
3. Тўғри усул
4. Эгри усул
5. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда ёритишлар


1. Тавсифлар
Пул ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот субъектнинг операцион, инвестиция ва молиявий фаолиятининг ўз пул маблағларига маълум ҳисобот даври ичида таьсирини акс эттиради, шу давр ичида пул маблағларининг ўзгаришини тушунтиради. Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотни қўллаш қуйидагиларни аниқлашга ёрдам беради:

  • корхонанинг пул маблағларини ва уларнинг эквивалентларини ишлаб топиш қобилиятини ва ташкилотнинг шу каби пул оқимларини ишлатишга эхтиёжини аниқлаш;

  • ташкилотнинг соф активларидаги ўзгаришлар, унинг молиявий тузилишини (унинг ликвидлигини ва тўлов қобилияти билан бирга) ва унинг ўзгариб турган шароит ва имкониятларга мослашиш учун ўз вақтида пул миқдорига ва пул оқимларига таъсир этиш қобилиятини аниқлаш;

  • ҳар хил ташкилотларнинг операцион фаолиятларини таққослаш, чунки бу айни операцион ва хўжалик фаолиятининг ҳодисалари учун ҳар хил ҳисоблаш усулларини қўлланишни инкор этади.



2. Ҳисоботда ёритиладиган фаолият турлари
Операцион фаолияти - юридик шахснинг даромад олиш юзасидан асосий фаолият ва инвестиция ва молиявий фаолиятга мансуб бўлмаган бошқа фаолиятидир.
Операцион фаолиятидан пул оқимларининг ҳажми ташкилотнинг ссудаларни тўлаш учун етарли пул маблағларини йиғиш, ишлаб чиқариш даражасини сақлаш, дивидендларни тўлаш ва ташқи молиялаштириш манбаларни жалб қилмай янги капитал қўйилмаларни амалга ошириш ишларини қила олишининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Инвестиция фаолияти - бу пул эквивалентларига кирмайдиган узоқ муддатли активларни ва бошка инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш, тўланадиган кредитларнинг берилиши ва олиниши.

Download 328.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling