Xx мавзу. Пул ҳаракати тўҒрисидаги ҳисобот


Инвестиция ва молиявий фаолиятдан пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот


Download 328.49 Kb.
bet7/9
Sana23.03.2023
Hajmi328.49 Kb.
#1289735
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13 ПУЛ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ

Инвестиция ва молиявий фаолиятдан пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот. Субъектлар пул оқимлари нетто-асосида (субъектнинг нақд пулнинг тушум ва тўлови орасидаги фарқ) акс эттирилган ҳодисалардан ташқари, инвестиция ва молиявий фаолиятдан келиб чиқадиган асосий ялпи тушумлар ва пул маблағларининг ялпи тўловлари бўйича алоҳида ҳисобот берадилар.
Нетто-асосда пул маблағларини ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
Нетто-асосда пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот қуйидагича тақдим этилиши мумкин:
(а) Пул киримлари ва мижозлар номидан тўловлар, бунда пул маблағлари субъект фаолиятидан кўра кўпроқ мижознинг фаолиятини акс эттиради (пул маблағларини қабул қилиш ва талаб қилиб олинадиган банк депозитларини тўлаш; мижозларни топшириғи бўйича инвестиция фаолияти билан шуғулланадиган субъектлар томонидан ушлаб турган жамғармалар; мулкдорлар номидан ундириладиган ва уларга тўланадиган ижара тўловлари);
(б) тез айланиши, катта миқдордаги суммалар ва яқин бўлган тўлов муддатига эга моддалар бўйича пул киримлари ва тўловлари (аввалдан тўловлар ва кредит варақачалари бўйича мижозларни асосий қарздорликлари учун тўловлари; инвестицияларни олиш ва сотиш; тўлов муддати уч ойдан ошмаган бошқа қисқа муддатли қарзлар).
Пул маблағлари ҳаракати молиявий муассасалар фаолиятини қуйидаги турлари нетто-асосда акс эттирилиши керак:
(а) белгиланган муддатда қопланадиган олинган ва тўланган депозитлар бўйича пул киримлари ва тўловлари;
(б) бошқа молиявий муассасалардан депозитларни жойлаштириш ва олиб қўйиш;
(в) мижозларга пуллик бўнаклар ва ссудалар ҳамда уларни мижозлар томонидан тўланиши.


Пул маблағларининг чет эл валютасидаги ҳаракати
Чет эл валютаси муомалаларидан келиб чиқадиган пул оқимлари муомала амалга оширилган санада Узбекистон Республикаси Марказий Банки курси бўйича миллий валютада кўрсатилиши керак.
Валюталарнинг курси ўзгаришлардан келиб чиқадиган реализация қилинмаган фойда ва зарарлар пул оқимларига кирмайди.
Фавқулотдаги моддалар билан боғлиқ бўлган пул оқимларининг ҳаракати
Фавқулотда моддалар билан боғлиқ бўлган пул оқимлари, моддаларнинг тавсифига кўра операцион, инвестиция ва молиявий фаолиятдан вужудга келадиган пул оқимлари сифатида тавсифланади.
Фавқулотдаги моддаларни тушунтириш ва уларни ҳозирги ва келажакдаги пул оқимлари ҳаракатига таъсирини аниқлаш учун, фавқулотдаги моддалар билан боғлиқ пул оқимлар «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда» операцион, инвестиция ва молиявий фаолиятлар бўлимларида алоҳида кўрсатилади.

Download 328.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling