Фоизлар ва дивидендларни тўлаш ва олиш билан боғлиқ пул оқимлари
Фоизлар ва дивидендлар тўлаш ва олиш билан боғлиқ бўлган пул маблағларининг ҳаракати алоҳида ёритилади. Улар субъектнинг хўжалик фаолияти турига бир ҳисобот давридан кейингисига бир маромда операцион, инвестиция еки молиявий фаолият каби таснифланади. Ҳисобот даври давомида тўланадиган фоизларнинг умумий суммаси уларни харажат сифатида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тан олиниши ёки олинмаслигига қарамасдан пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда ёритилади. Молиявий муассасаларда тўланадиган фоизлар ва олинадиган фоизлар ҳамда дивидендлар пул маблағларининг ҳаракати сифатида тавсифланади.
Молиявий муассасалар учун тўланадиган ва олинадиган фоизлар ҳамда дивидендларни операци-он фаолиятдан пул оқимлари сифатида таснифланади. Бошқа корхоналар учун эса тўланадиган ва олинадиган фоизлар ҳамда дивидендларни операцион фаолиятдан пул оқимлари сифатида таснифлаш мумкин, чунки улар соф фойда ёки зарарни аниқлашда иштирок этадилар. Лекин улар молиявий ва инвестиция фаолиятдан пул оқимлари сифатида ҳам таснифланиши мумкин, чунки улар олинган молиявий ресурслар учун тўлов ёки инвестициялардан даромад ҳисобланади.
Тўланадиган дивидендлар молиявий фаолиятдан пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин, зеро улар молиявий ресурслар учун тўлов бўлиб ҳисобланади, бироқ улар операцион фаолият натижасида пул маблағларининг ҳаракатидан олинган дивидендларни тўлаш юзасидан субъектнинг қобилиятини фойдаланувчилар томонидан аниқлашга ёрдам бериш учун, операцион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракати сифатида ҳам тавсифланиши мумкин.
Солиқларни тўлаш натижасида пул маблағларининг ҳаракати
Даромад солиғи ва бошқа солиқларни тўлаш натижасида пайдо бўладиган пул маблағларини ҳаракати алоҳида таснифланиши керак ва агар у муайян молиявий ёки инвестиция фаолиятга киритилмаса, операцион фаолиятдан пул маблағларини ҳаракати деб таснифланиши керак.
Шўъба ва бошқа компанияларни сотиш ва сотиб олиш
Шўъба ва бошқа компанияларни сотиш ва сотиб олишдан вужудга келган пул оқимлари инвестиция фаолият каби таснифланадилар ва алоҳида ёритилади.
35 - топшириқ. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш
Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш учун «Сан-Тропе» компаниясининг 2000 йил 31 декабрга маълумотларидан фойдаланамиз.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |