Xx мавзу. Пул ҳаракати тўҒрисидаги ҳисобот


- Фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг кўпайиши (Баланс) 4. Эгри усул


Download 328.49 Kb.
bet6/9
Sana23.03.2023
Hajmi328.49 Kb.
#1289735
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13 ПУЛ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ

-

Фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг кўпайиши (Баланс)

4. Эгри усул
Эгри усул фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар бир моддасини ўзгартиришни талаб этмайди. Эгри усул қўлланилганда, операцион фаолият натижасида вужудга келадиган, шунингдек инвестиция ва молиявий фаолиятдан пул маблағлари ҳаракати билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар моддалари пулсиз муомалалар, ҳар қандай муддатни узайтиришлар, ўтган ва келгуси ҳисобот даврлари учун киримлар ва чиқимлар ёрдамидаги таъсирни акс эттириш учун соф фойда ва зарар миқдори бутунлай тузатилади.
Эгри усул қўлланилганда, операцион фаолият натижасида пул маблағларининг ҳаракати, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда соф фойда ёки зарарни тузатиш орқали аниқланади:

  1. ҳисобот даврида содир бўлган операцион фаолиятдан товар-моддий заҳираларда, дебиторлик ва кредиторлик қарзларда ўзгаришларни;

  2. эскириш, заҳиралар, муддати узайтирилган солиқлар, чет эл валютасининг миллий валютага алмаштиришдаги сотилмай қолган тушумлар ва зарарлар, уюшган компанияларда тақсимланмаган фойда ва акцияларнинг баъзи тўпламлари каби пулсиз моддаларни;

  3. натижалари пул оқимларига таъсир этадиган инвестиция ва молиявий фаолиятга тегишли бошқа барча моддаларни (асосий воситаларнинг сотишдан тушумлар, зарарлар ва бошқалар).

Операцион фаолиятдан пул маблағларини ҳаракатини аниқлаш – эгри усул





СОФ ФОЙДА



Қўшилади

Айирилади

1. Амортизация харажатлари

1. Облигация бўйича мукофотнинг амортизацияси

2. Номоддий активлар ва муддати узайтирилган харажатларнинг амортизацияси

2. Муддати узайтирилган даромад солиғи бўйича мажбуриятларнинг камайиши

3. Облигация дисконтининг амортизацияси
4. Муддати узайтирилган даромад солиғи бўйича мажбуриятларнинг кўпайиши

3. Улуш билан иштирок этиш усулида оддий акцияларга инвестициядан олинган даромад
4. Асосий воситаларни сотишдан фойда

5. Улуш билан иштирок этиш усулида оддий

5. Олинадиган ҳисобварақларнинг кўпайиши

акцияларга инвестициялардан зарар
6. Асосий воситаларни сотишдан зарар
7. Активларни ҳисобдан чиқаришдан зарар

6. ТМЗларнинг кўпайиши
7. Олдиндан тўланган харажатларнинг кўпайиши

8. Олинадиган ҳисобварақларнинг камайиши

8. Тўланадиган ҳисобварақларнинг камайиши

9. ТМЗни камайиши

9. Ҳисобланган мажбуриятларнинг камайиши

10. Олдиндан тўланган харажатларнинг камайиши




11. Тўланадиган ҳисобварақларнинг кўпайиши




12. Ҳисобланган мажбуриятларнинг кўпайиши




Бошқача вариант – эгри усул қўлланилганда, операцион фаолиятдан пул маблағларнинг соф ҳаракати ҳисобот даври давомида товар-моддий заҳиралар, дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги операцион фаолиятдан бўлган ўзгаришларга тузатилган даромадлар ва харажатлар суммалари билан ифодаланади.
Тўғри ва эгри усулларининг қўлланилиши бир натижага олиб келади ва бухгалтерия ҳисобининг халкаро стандарти бўйича Қўмита икки усулни ҳам тан олади, аммо тўғри усулни қўлланишни тавсия килади.
Тўғри ва эгри усулларнинг қўлланиш билан тузилган пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботлари орасидаги фарк, фақат операцион фаолият натижасидаги пул оқимларини акс эттирган бўлимида ўз аксини топади.

  1. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда ёритишлар


Download 328.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling