А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
Йил якуни бўйича қўшимча ҳисобланган фойда солиғи қуйидаги ёзувлар орқали текширилади:
Ушбу операцияларнинг солиқ конунчилигига мослиги аудитор томонидан чуқур ўрганилади. Бунинг учун «Молиявий ҳисобот» даги махсус жадвал «Молиявий натижалар тўғрисида»ги маълумотлардан кенг фойдаланилади. Корхона фойдасидан тўланган солиқнинг тўғрилигини текшириш учун аудитор махсус жадвал тузади. Буни «Марҳамат» корхонаси мисолида ҳисобот даври учун кўриб чиқамиз (1 -жадвал): 1-жадвал «Марҳамат» ишлаб чиқариш корхонасининг ҳисобот давридаги фойдаси ва солиғи аудити натижалари
Фойда кўрсаткичининг аудити натижасида қуйидагилар аниқланган: корхона маълумотлари бўйича солиққа тортилмайдиган фойда 300,0 минг сўмга кўп қилиб кўрсатилган. Натижада солиққа тортиладиган фойда 300,0 минг сўмга кам бўлган. Фирма кўшимча 54,0 минг сўм фойда солиғини ва солиқ қонунчилигида белгиланган жарималарни бюджетга тўлаши керак бўлади. Аудит жараёнида молиявий натижалар бўйича кўрсаткичлар (даромадлар, харажатлар, фойда) «Бухгалгерия баланси» (1-шакл), «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-шакл), «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (4-шакл), «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (5-шакл) маълумотлари билан ўзаро таққослаш йўли билан текширилиб кўрилади. Корхонага келиб тушган ва сарфланган пул маблағлари «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»да ифодаланса, даромадлар, харажатлар, фойда кўрсаткичлари эса «Молиявий натижалар тўғрисида»ги ҳисоботда ўз аксини топган бўлади. Бюджетга тўланиши керак бўлган ва тўланган солиқлар 2-шаклга илова қилинган махсус маълумотномада келтирилади. Аудитор ушбу ҳужжатлардаги маълумотларни бухгалтерия ҳисобининг жорий маълумотлари билан ўзаро таққослаб текширади. Аудитор ҳисобот йилидаги соф фойданинг тақсимланишини (зарарнинг ёпилишини) қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали текширади: Д-т Кт Сумма 8710 8532 1474000-00 8532 8710 (зарар суммаси) Корхона фойдаси муҳим сифат кўрсаткичлардан бўлиб ресурслардан самарали фойдаланганликни ифодалайди. Олинган фойда микдорига қараб активларнинг рентабеллигини билиш мумкин. Активларнинг рентабеллик даражалари қуйидаги тартибда аниқланади (3-чизма). Аудит жараёнида активларнинг турлари бўйича рентабеллик даражаси таҳлил қилинса фойдани янада оширишга қаратилган асосли тавсиялар ишлаб чиқиш имконияти яратилади. Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашиб бориши корхоналар фаолиятини халқаро амалиётда қўлланилиб келинаётган кўрсаткичлар орқали баҳолашни тақозо қилади. Шундай кўрсаткичлардан бири корхонанинг маржинал фойдасидир. Молиявий натижалар аудити жараёнида мазкур кўрсаткични аниқлаш ва унга баҳо бериш муҳим ҳисобланади.
Корхонанинг маржинал фойдасини аниқлаш учун ялпи даромаддан ўзгарувчан харажатлар олиб ташланади. Чиққан натижа эса маржинал фойдани беради. Ушбу кўрсаткичдан доимий харажатлар олиб ташлангандан сўнг эса корхона ихтиёридаги фойда қолади. Маржинал фойда тамойили асосий халқаро амалиётда кенг қўлланилиб келинаётган харажатлар ҳисобининг «Директ-костинг» усули ётади. Мазкур усулнинг афзаллиги шундан иборатки, аудитор харажатлар ва молиявий натижаларни текширганда маҳсулот реализациясидан тушган тушумларда ўзгарувчан харажатларнинг салмоғини, уларни пасайтириш ҳамда маржинал фойдани кўпайтиришга қаратилган асосли тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади. Фойда кўрсаткичнинг аудити натижалари аудиторлик ҳисоботи ва хулосасида ўз аксини топади. Назорат учун саволлар: Молиявий натижалар аудитининг меъёрий асослари нимадан иборат? Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини гапириб беринг. Молиявий натижалар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш босқичлари нимадан иборат? Молиявий натижалар шаклланиши ва тақсимланинши қандай текширилади? Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текширишни гапириб беринг. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш нимадан иборат? Молиявий фаолият бўйича даромад ва харажатларни қандай текширилади? Фавқулодда фойда ва зарарларни текширишни гапириб беринг. Якуний молиявий натижани текшириш босқичлари нимадан иборат? Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling