А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
2.3. Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида мехнат бозорини тахлил қилувчи ва тартибга солиб турувчи муассасаларини бошқариш механизми ва ривожланиш тенденциялари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4939-сон қарори билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ташкил этилганлиги аҳолининг иш билан бандлиги масаласи давлат сиёсатининг муҳим устувор аҳамиятга эга эканлигини билдиради. Бандликка кўмаклашиш марказларида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган ишчи кучининг сони 2000-2006 йилларда камайиб борган бўлса, 2007-2021 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлди. Бу 2000-2006 йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат ҳамда 2007-2021 йилларда аҳолининг иқтисодий фаоллиги ва бандликка кўмаклашиш марказларига бўлган ишончининг ошганлиги билан боғлиқдир (2.3.1-жадвал). 2.3.1-жадвал Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари1
Агар 2000 йилда жами мурожаат қилганларнинг 66,6% и иш билан таъминланган бўлса, 2021 йилда 67,3% и иш билан таъминланди (2.3.1-жадвал). Ҳисобот даври охирига ишсиз қолганлар сони 2000 йилдаги 35,4 минг кишидан 2021 йилдаги 29,9 минг кишигача камайди, мос равишда, расмий ишсизлик даражаси жами иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 0,4% дан 0,02% гача, жами мурожаат қилганларга нисбатан эса 6,7% дан 2,1% гача камайди. 2021 йил давомида бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига иш излаб мурожаат қилганларнинг кўпроқ сони Фарғона (13,2% и), Самарқанд (12,9%) ва Андижон (9,5%) вилоятларига тўғри келди. Иш изловчиларнинг таркибида 18-30 ёшдагилар (49,4% дан 53,3% гача) ярмидан кўпроғини ташкил этди ва ўсиш тенденциясига эга бўлди. Иш изловчилар қаторида пенсия ёшидагилар мавжуд ва ишсизлик мақомига эга бўлганларнинг 2005 йилдаги 2,0% идан 2021 йилдаги 0,4% игачасини ташкил этмоқда. Асосан, бу аҳоли иш изловчи гуруҳларини эркаклар ташкил этади (2.3.2-жадвал). 2.3.2-жадвал Ўзбекистон бандликка кўмаклашиш марказларида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқароларнинг ёш-жинсий таркиби (фоизларда)1
Иш изловчи фуқароларнинг маълумоти бўйича таркибида умумий ўрта маълумотлилар юқори салмоққа эга бўлмоқда. Иш излаётган олий маълумотли мутахассислар (6,3% дан 17,3% гача) ва маълумотсиз фуқаролар салмоғи (7,6% дан 1,6% гача) анча паст ва камайиш тенденциясига эга бўлмоқда (2.3.1-илова). Бизнингча, олий маълумотлилар салмоғининг пастлиги уларнинг бандликка кўмаклашиш марказлари орқали ишга жойлашишни хоҳламаслиги билан, маълумотсизлар улушининг камлиги эса уларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг камлиги ва бунинг натижасида ишга жойлашишга бўлган ишончнинг камлиги билан боғлиқ. Республикада 1 та вакант жойга банд бўлмаган аҳоли юкламаси 2005 йилдаги 3,1 кишидан 2021 йилдаги 7,8 кишигача кўпайди1. Ўзбекистонда 2000-2021 йилларда йил охирига рўйхатга олинган ишсизлар сони 35,4 минг кишидан 29,9 минг кишига камайди. ХМТ тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 майдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган услубиятга, асосан, ҳисобланган ишсизлик даражаси 9,6% ли даражани ташкил этмоқда (2.3.2-илова). Ўзбекистонда ишсизликнинг сабабларини ўрганишда бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилаётган фуқароларнинг бундай аҳволга тушиб қолиш сабабларини таҳлил қилиш талаб этилади (2.3.3 –илова). Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ишсиз қолаётганларнинг аксариятини ўз хоҳишига кўра, ишдан бўшатилганлар (28,0%), биринчи марта меҳнат бозорига чиқаётганлар – умумтаълим мактабларининг битирувчилари (9,4%), ўрта махсус ва олий ўқув юртларини тугатганлар (23,6%), касб ҳунар коллежларининг битирувчилари (6,9%) ташкил этади. Демак, Ўзбекистонда, асосан, фрикцион турдаги ишсизлик (68,5%) мавжуд бўлмоқда. Циклик ишсизлик жуда кам даражада (1,1%), таркибий ишсизлик эса 30,4% ни ташкил этади2. Ўзбекистон бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларнинг сабаблари бўйича таркибининг таҳлили кўрсатишича, 2005 йилда меҳнат бозорига иш излаб чиққан фуқароларнинг 48,2% и ўз ихтиёрига кўра, бўшатилганлар бўлса (шу жумладан, 46,6% и аёллар), 2021 йилда улар 22,6% ни (шу жумладан, аёллар 53,7%) ташкил этди1. Covid-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамай, иқтисодиётнинг барқарор фаолият юритиши, аҳолининг даромад манбаи бўлган иш билан бандлигини сақлаб туриш, оммавий ишдан бўшатилишларнинг олдини олиш, ходимларни масофавий иш усулида бандлигини таъминлаш ва бошқа кенг чора-тадбирлар асосида ишсизлик даражасининг ошиб кетмаслигига эришилди (2.3.4-илова). Ташқи меҳнат миграциясининг динамикаси турли ички ва ташқи иқтисодий омилларга боғлиқ ҳолда ўзгариб туришини 2.3.5-иловада кўриш мумкин. 2020 йилда covid-19 пандемиясига қарамай, меҳнат мигрантлари банк орқали 6 млрд. АҚШ долларидан ортиқ пул жўнатмаларини (Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда 7,6 млрд.с.) ўтказишган. Бундан ташқари, меҳнат мигрантларини мамлакатимиз иқтисодиёти учун потенциал инвестор, малакали мутахассис, янги иш жойлари яратувчи тадбиркор сифатида қабул қилиш лозим. Мигрантлар орасида ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, ташқи меҳнат мигрантларининг 20 фоизи чет элга ишга кетиш сабаби деб, ўз бизнесини очишга, тадбиркорлик учун дастлабки сармояни жамғариш, деб маълум қилишган. Ҳозирги пайтда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар тузилиб, вилоятларда амалга оширилмоқда. 2021 йил натижаларига кўра, бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган фуқаролардан 970 минг киши ишга жойлаштирилди, шу жумладан, 601,0 минг киши (61,9%) қишлоқ жойларга, 588,5 мингтаси (60,7%) – 30 ёшгача бўлган ёшлар, 564,4 мингтаси (58,2%) – ўрта махсус ва олий маълумотга эга шахслардир ( 2.3.6 - илова) Фуқароларнинг ишга жойлашишларига кўмаклашиш, иш қидириш муддатларини қисқартириш мақсадида 2020 йили 1277 та бўш иш ўрни ярмаркаси ўтказилди ва уларда 363522 дан ортиқ бўш иш ўринлари намойиш этилиб, 37269 киши ишга жойлашишга йўлланма олдилар (2.3.7-илова). Мамлакатимизда ишсизларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатининг ошиб бораётгани боис, ишсизлар орасидан касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, малакасини оширишга юборилаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда. 2.3.8-иловадан кўринадики, мамлакатимиз бўйича ишсизлар орасидан касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, малакасини оширишга юборилганлар сони 2007 йилда 13,6 минг кишини ташкил этган бўлса, 2012 йилга келиб, бу кўрсаткич 25,3 минг кишига етган ёки ўтган олти йил давомида 86,0 фоизга ортган. 2012-2016 йилларда эса 76,6% га камайган бўлса, 2021 йилда 2016 йилга нисбатан 878,5% га ошди. Бундай ўсиш тенденцияси Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда кузатилган (2.3.8-илова). 2020 йилда вақтинчалик ҳақи тўланадиган жамоат ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни бажаришга ишсиз ва банд бўлмаган аҳолидан 570 минг киши йўналтирилган. Жамоат ишлари аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш соҳасида, шоссе йўллар ва инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлашда, бошқа йўналишларда, жумладан, мелиоратив ишларни ўтказишда амалга оширилди (2.3.9–илова). Мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланганлиги ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қўллаб –қувватланиши ва ривожлантирилиши натижасида 1995 йилда жами 85 мингта, шу жумладан, 52 мингта кичик бизнес соҳасида, 12 мингта касаначилик соҳасида янги иш ўринлари яратилган бўлса, 2020 йилда жами 427 мингта, шу жумладан, 272,7 мингта кичик бизнес соҳасида яратилди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги беш йилнинг ўзида иқтисодиётнинг барча тармоқларида 4,5 миллионта янги иш ўринлари яратилди (2.3.10-илова). Меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг мувозанат мезонини белгиловчи қуйидаги омиллар фарқланади: 1. Иқтисодий омиллар. Ишчи кучи ишлаб чиқаришнинг чекланган тақчил омили ҳисобланади. Унинг нотўғри тақсимланиши ресурсларнинг самарасиз сарфланишини билдиради. Корхоналарда белгиланган ишни бажариш учун етарли малакага эга бўлмаган ишчилардан фойдаланилиши меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келади. Юқори малакага эга ишчилар ва танқис мутахассисликлар мавжуд бўлган тақдирда ишчи кучининг юқори қўнимсизлиги вужудга келади. Ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги номувофиқлик тўлиқ бандлик сиёсати шароитида ҳам таркибий ишсизликка олиб келади. Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида ишга қабул қилинганлар ва ишдан бўшатилганлар сони ўртасидаги тафовут таҳлили кўрсатишича, 2000-2021 йилларда миллий иқтисодиёт миқёсида ишга қабул қилинганлар сони 796,9 минг кишидан 1109,4 минг кишига, ишдан бўшатилганлар сони эса 1072 минг кишидан 811,2 минг кишигача камайган. 2000-2005 йилларда ишдан бўшатилганлар сони қабул қилинганлар сонидан устунлик қилган бўлса, 2010 йилдан бошлаб, бўшатилганларга нисбатан қабул қилинганлар сони кўпроқни ташкил этмоқда. Қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли фермер ҳўжаликларини ташкил этиш, боғдорчилик, узумчилик, мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган хўжаликларни ривожлантириш ҳисобидан янги иш ўринларининг яратилиши бандлик қисқаришининг секинлашувига олиб келмоқда (2.3.11-илова). 2. Ижтимоий омиллар. Касбий маҳоратга ишчининг бандлиги унинг меҳнат фаолияти сифат даражасини, ишидан қониқиш даражасини, ўз-ўзига юқори баҳо беришни белгилайди. Ишчининг билим ва меҳнат лаёқатлари унинг томонидан бажариладиган ишга мос келмаса, меҳнатдан қониқиш бўлмайди ҳамда турли низоларга мойиллик, бефарқлик ва лоқайдликни келтириб чиқаради. Ўзбекистонда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг рақобатбардошлиги даражаси, яъни уларнинг ишга жойлашганлиги ва ОТМ ўқишга кирганлик даражаси 2010 йилдаги 81,8% дан 95,6% гача, битирувчи-магистрларининг рақобатбардошлиги эса 88,8% дан 91,2% гача ошган бўлса, ОТМ битирувчи-бакалаврларининг рақобатбардошлиги даражаси 90,5% дан 47,7% га пасайиши кузатилган (2.3.12-илова). Коллеж битирувчилари рақобатбардошлиги даражаси ҳудудлар бўйича Хоразм (92.6%), Қашқадарё (90.9%), Наманган (90.6%), Фарғона (90.3%) вилоятларида юқори, Тошкент шахри (60.6%) ва Сирдарё (65.2%), Тошкент вилоятларида (76.9%) эса паст эканлиги кузатилган1. 3. Руҳий – физиологик омиллар. Ишдан қониқмаслик ва ишларнинг нотўғри юклатилиши руҳий зўриқишларга олиб келади. Ишчилар ўз вазифаларини бажариш учун етарли малака ва кўникмага эга бўлмаган тақдирда, хавф-хатар риски юзага келади. 2021 йилда Ўзбекистон корхона ва ташкилотларида санитария-гигиена меъёрларига жавоб бермайдиган шароитда банд бўлганлар саноатда жами бандлардаги улуши 23,5%, қурилишдаги улуши 12,8%, транспортдаги улуши 15,2%ни, алоқада 6,9% ни ташкил этган. Оғир жисмоний меҳнатда банд бўлганлар улуши саноатда 5,8% ни, қурилишда 4,7% ни, транспортда 6,5% ни, алоқада 3,0% ни ташкил этди ва аввалги йилларга нисбатан ошди (2.3.13-илова). 2009-2021 йилларда Ўзбекистонда ишсизлар сони 601,4 минг кишидан 1441,9 минг кишигача кўпайган. Ишсизлар таркибида аёллар улуши 2009 йилда эркакларга нисбатан юқори бўлиб, 53,7% ни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб, ушбу нисбатда эркаклар улуши ошган ва 59,4% ни ташкил этган. Мос равишда аёллар ўртасида ишсизлик даражаси 2009 йилдаги 5,9% дан 2021 йилдаги 13,3% гача, эркаклар орасида эса 4,3% дан 6,9% гача ошган. Бу иш изловчилар орасида эркаклар сонининг ошиб бориши ва ишсизликни аниқлашнинг ХМТ методологиясига ўтилиши билан боғлиқдир (2.3.3-жадвал). Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий ва демографик кўрсаткичлари меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги билан узвий ўзаро боғланган. Республика иқтисодий фаол аҳолиси 2021 йилда 14980.7 минг кишини ташкил этди, улардан 13538,9 минг киши иқтисодиёт тармоқларида банд бўлди. Банд бўлмаган аҳоли умумий сони 1441,9 минг кишини ёки 9,6 % ни ташкил этди, бу республикадаги ишсизлик умумий даражасига мос келади1. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling