А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


III БОБ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА МЕХНАТ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МУАССАСАЛАР БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ.............77


Download 1.19 Mb.
bet2/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

III БОБ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА МЕХНАТ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МУАССАСАЛАР БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ.............77
3.1 Мехнат бозорини инновацион бошқаришнинг устувор йўналишлари..........................................................................................................77
3.2 Мехнат бозорини тартибга солувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари........................................................................87
III Боб бўйича хулосалар.....................................................................................
ХУЛОСА...............................................................................................................93
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ......................................101
ИЛОВАЛАР........................................................................................................109


Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Жаҳонда давом этаётган COVID-19 пандемияси мамлакатлар иқтисодиёти ва меҳнат бозорига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Жумладан, мамлакатларда ҳудудлар ўртасида турли чекловларни жорий этиш, фитосанитар тадбирларни кучайтириш жаҳон бозорида хом ашё маҳсулотларига бўлган талабнинг камайишига, ташқи савдо соҳалари қисқариши ва ишсизлик даражасининг ортишига олиб келди. Пандемия жаҳон иқтисодиёти учун ҳар ойда 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда, бугунги кунга қадар дунё бўйича 500 миллионта иш ўрни йўқотилган1.
Жаҳон амалиётида пандемия даврида аҳоли бандлигини давлат томонидан тартибга солишда бир қатор муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш юзасидан мақсадли илмий изланишлар ташкил қилинган бўлиб, жумладан, юқори қўшилган қийматга эга, ўзаро боғлиқ тармоқларни барқарор ривожлантириш омилларидан оқилона фойдаланиш, самарали бандлик ва меҳнат унумдорлигини ўстириш асосида бандлик сифатига эришиш, ушбу жараёнда макроиқтисодий сиёсат дастакларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш асосида ҳудудлар меҳнат салоҳиятидан тўла ва самарали фойдаланиш, инновацион тараққиёт йўлига мос ноанъанавий бандлик шакллари ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг услубий асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республика Президенти Ш.Мирзиёев аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга оширишнинг муҳим аҳамиятини кўрсатиб, “Ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлашга устувор аҳамият қаратамиз”1, деб таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ – 642-сон “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги, 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари, 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари доирасидаги мақсад ва вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling