А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. Тадқиқот жараёнида илмий абстракция, индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез, статистик гуруҳлаш, қиёсий ва мантиқий таҳлил каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, меҳнат бозорини тартибга солишнинг инновацион иқтисодиёт шароити талаблари нуқтаи назаридан хусусиятларини аниқлаш асосида унинг амал қилиш механизмини такомиллаштириш, меҳнат бозорини мувозанатлаштириш асосида иқтисодиёт тармоқлари бўйича ишчи кучини оқилона тақсимлаш орқали аҳолининг тўла ва самарали бандлигини таъминлашнинг концептуал асослари, илмий-услубий йўналишдаги таклиф ҳамда тавсиялардан илмий тадқиқотчилар томонидан ўқув қўлланма ва услубий тавсиялар тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган тартибга солиш йўналишларидан бандлик даражасини ошириш ва бандлик сифатига эришиш истиқболлари ҳамда устувор вазифаларини белгилашда, олий ўқув юртларида “Иқтисодиёт назарияси”, “Макроиқтисодиёт”, “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси”, “Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш” каби фанларнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқитишда, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлашда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан мақсадли давлат дастурлари ва махсус йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: меҳнат бозори ва уни тартибга солиш тўғрисидаги илмий қарашларни тадқиқ этиш асосида муаллифлик нуқтаи назари ишлаб чиқилган; меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ундан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш юзасидан таклифлар киритилган; меҳнат бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган; Ўзбекистондаги демографик вазият таҳлил қилинган ва унинг меҳнат бозорига таъсирини аниқланган; Бандликка кўмаклашиш марказларининг фаолияти таҳлил қилинган ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган; инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорининг амал қилиш хусусиятлари, ноанъанавий бандлик шаклларининг ривожланишини тадқиқ этиш асосида уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилган. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling