А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
Мехнат бозорини тартибга солишнинг ривожланган мамлакатлар тажрибаси
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2.1 - расм. Америка Қўшма Штатларида миллий иқтисодиёт тармоқларида иш билан бандлар (иш билан бандлар умумий сонига нисбатан %) 1
Мехнат бозорини тартибга солишнинг ривожланган мамлакатлар тажрибаси
Ижтимоий-меҳнат муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши хусусиятларига кўра, жаҳон мамлакатлари меҳнат бозорлари ўзига хос хусусиятларга эга. Энг ривожланган давлатлардан бири бўлган Америка Қўшма Штатларида иш билан бандлик қонунчилиги номарказлаштирилган, бу соҳада ҳар бир штат алоҳида қонун қабул қилган. АҚШ миллий меҳнат бозори учун ишсизлик даражасининг нисбатан пастлиги (5-6%), давлатнинг меҳнат бозорида нофаол сиёсат олиб бориши (ишсизларнинг 30,0% ишсизлик бўйича нафақа олади, ишсизлик нафақасини тўлаш муддати 26 ҳафтани ташкил этади), ишга ёллаш ва ишдан бўшатишнинг эгилувчан тизими амал этиши ва ишчи кучининг ички мобиллиги кучлилиги хосдир. Ишсизлик бўйича суғурталаш федерал-штат тамойили асосида амалга оширилади. Корхоналар ва ёлланма ходимлар ишсизлик бўйича штатлар ва федерал суғурта жамғармаларига алоҳида-алоҳида бадал тўлайдилар. Ушбу фондларнинг асосий маблағи тадбиркорларнинг ёлланма ходимларга тўлаган иш ҳақларидан фоиз ҳисобидаги маблағлари ҳисобига шакллантирилади. Ана шу тартиб ҳам ишчи кучининг ҳудудий мобиллигини рағбатлантиришга хизмат қилади. Мамлакат меҳнат бозорида постиндустриал жамият учун хос бўлган иш билан бандлик шаклланмоқда. Бу қишлоқ хўжалиги ва саноатда иш билан бандлар сони камайиб боргани ҳолда хизмат кўрсатишда ортишида ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, кейинги йилларда АҚШ саноатида меҳнат ресурслари сони мамлакатда жами иш билан бандлар сонининг 32,0% идан 19,6% ига камайган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётганлар эса жами иш билан бандларнинг атиги 1,2% ни ташкил этади (1.2.1-расм). 1.2.1 - расм. Америка Қўшма Штатларида миллий иқтисодиёт тармоқларида иш билан бандлар (иш билан бандлар умумий сонига нисбатан %)1 Умуман, бугунги кунда АҚШ меҳнат бозорининг энг муҳим хусусияти сифатида илм-фан сиғими катта бўлган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида иш билан бандлар улушининг юқорилигини келтириш мумкин. Миллий иқтисодиётдаги ушбу ўзгаришлар АҚШ ишчи кучининг таълим даражасидаги сифат кўрсаткичлари билан ҳам боғлиқ. Мамлакатда ҳозирги вақтда меҳнат бозорига кириб келаётган уюшмааган ёшлар таълим олган даврининг ўртача кўрсаткичи 13 йилни ташкил этди. Бу умумтаълим мактабида ўқитилиш даражасидан 1 йилга ортиқдир. Давлат томонидан меҳнат бозорини тартибга солишнинг муҳим воситаси – энг кам иш ҳақи миқдоридир. Иш вақти ҳар бир соатининг энг кам иш ҳақи миқдори АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланади. Ҳозирги пайтда бу соатига 5,15 долларни ташкил этади. Ана шу энг кам иш ҳақи миқдори ўртача иш ҳақининг 39% ини ташкил этади ва бу турмуш кечириш энг кам миқдорининг 120% ига тенгдир1. АҚШда меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солиш воситаларидан яна бири – иш жойлари банкининг яратилишидир. Улар ХХ асрнинг 60–йилларидаёқ меҳнат ресурсларини ёллашга кўмаклашиш бўйича давлат агентликлари базасида ташкил этила бошланган эди. Ҳозирги вақтда амалда бутун мамлакатни қамраб олган иш жойларининг шундай 300 та банки мавжуд. Бу иш жойларининг хусусий банкларидан ташқари юқори малакали мутахассисларга хизмат кўрсатадиган давлат умуммиллий иш жойлари банки ҳам фаолият олиб боради. Америкада ҳозирги вақтда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг деярли учдан бир қисми иш билан бандликнинг ноанъанавий – эгилувчан шакллари билан қамраб олинган (1.2.1-жадвал). Меҳнатни ташкил этишнинг ушбу шакли иш берувчиларга ижтимоий тўловлар, ишлаб чиқариш бинолари учун харажатларини камайтириш орқали бозордаги рақобатдошликларини кучайтириш имконини беради. Иш билан бандликнинг бундай шаклидан ёлланма ходимлар, биринчи навбатда, аёллар ҳам манфаатдор: бу уларга меҳнат фаолиятлари билан бирга бошқа ҳаётий масалаларини ҳал этишларида қўл келади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling