А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


Download 1.19 Mb.
bet10/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

1.2.2 - расм. Германияда иш билан бандларнинг
иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши
(мамлакатда жами иш билан бандлар сонига нисбатан % да)1



Германияда вақтинча бўш иш жойлари кўп. Уларнинг кўпчилиги улгуржи ва чакана савдо, саноат ишлаб чиқариши, таъмирлаш, соғлиқни сақлаш соҳалари ва ижтимоий ишларга тўғри келади. Шу билан бирга ушбу мамлакатда ишсизларга ижтимоий тўловлар даражаси юқоридир. Улар ўртача иш ҳақининг 60-85% гача етади. Оширилган нафақалар ишсизлар, балоғат ёшига етмаганларни парвариш қилаётганлар учун берилдаи. Бу нафақалар 1,5 йил давомида тўлаб борилади1.
Ишсизлик нафақаларининг юқорилиги, шунингдек, ишдан бўшашнинг мураккаблиги, солиқларнинг юқорилиги ишсизларни иш жойи излашга рағбатлантирмайди. Шунинг учун Германияда 2005 йилда “Кўмаклашиш ва талаб қилиш!” шиори остида меҳнат бозорини ислоҳ қилишга киришилди. Ушбу ислоҳот узоқ вақт давомида иш қидираётган аҳолининг фаол қисмини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган эди.
Бундай ишсизлар иш топишлари учун моддий жиҳатдан рағбатлантириларди. Лекин улар иш билан таъминлашга кўмаклашиш марказларининг талабларини бажаришлари шарт ҳисобланади. Ана шу ислоҳотларга киришилгандан кейин 7 йил давомида меҳнат бозорида амалга оширилган тадқиқотлар улар ўзини тўла оқламаганини кўрсатди. Ишсизлар янги иш жойлари қидиришдан кўра, ишсизлик нафақаси билан кифояланишни афзал кўришлари маълум бўлди2.
Шунинг учун Германияда 2012 йилда “Меҳнат фаолиятига жалб этишда имкониятларни кенгайтириш тўғрисида”ги қонун кучга киритилди. Ушбу қонунга кўра, ишсизни меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун давлат дотацияси (Eingliederungszuschuss, EGZ) жорий этилди. Ушбу давлат маблағининг миқдори ва ундан фойдаланиш муддати ишсиз меҳнат фаолиятининг унумдорлиги ва тегишли иш жойига талабга боғлиқдир. Бу ишсиз бўлажак иш ҳақининг 50% гача миқдорини ташкил этиши ва 12 ой муддатгача берилиши мумкин.
Ишсизларга давлат дотацияси меҳнат фаолиятига киришишга кўмаклашиш талони (Aktivierungs – und Vermittlungsgutschein, AVGS) тақдим этиш орқали амалга оширилади. Ишсиз ушбу талон билан хусусий рекрутинг фирмаларига ўзига муносиб иш жойи топишда кўмаклашиш учун мурожаат қилади. Фирманинг ишсизларни кафолатли иш билан таъминлаш учун харажатлари талондаги маблағ томонидан қопланади.
Бир йўла иш берувчига кўмаклашиш мақсадида ҳам давлат дотацияси (Zuschьsse) кўзда тутилган. Бундай дотация узоқ муддат давомида ишсиз бўлганларни иш жойи билан таъминлаш учун тақдим этилади. Бу дотация ишга жойлаштирилган ишсиз иш ҳақининг 75% миқдорида бўлиши ва 2 йил муддатга берилиши мумкин.
Аҳолиси 1,5 млрд. кишига яқинлашаётган Хитой меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг таклифи ҳамма вақт унга талабдан юқори бўлганлиги табиийдир. Мамлакат статистика хизматининг маълумотларига кўра, ҳозир ҳар йили миллий меҳнат бозорига 13 млн.киши кириб келмоқда. Уларнинг 8 млн. нафарини таълим муассасаларини тугаллаган ёшлар ташкил этади. Меҳнат ресурслари қишлоқ жойларида, айниқса, кўп - деҳқонлар мамлакат аҳолисининг 80%ини ташкил этади1.
Шундай бўлса ҳам расмий статистика маълумотларига кўра, Хитойда ишсизлик даражаси халқаро стандартлар даражасида ушлаб турилибди – кейинги йилларда 5% дан ортмаяпти (1.2.3-расм).




Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling