А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


II БОБ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА МЕХНАТ БОЗОРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ МУАССАСАЛАРНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ ВА ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ


Download 1.19 Mb.
bet13/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

II БОБ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА МЕХНАТ БОЗОРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ МУАССАСАЛАРНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ ВА ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ


2.1 Меҳнат бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий-институционал асослари

Мамлакатимизда бошланган туб ислоҳотларнинг асосини Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ташкил этади ва унда аҳолининг иш билан бандлиги масаласи алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистонда демографик ҳолатнинг кескинлиги, аҳоли сонининг юқори суръатларда ўсиши ва ҳар йили 500 мингдан ортиқ ёшларнинг меҳнат бозорига кириб келиши аҳолининг барқарор иш билан бандлиги масаласини ўта долзарб қилиб қолмоқда.


Ўтган 5 йил ичида меҳнат соҳасида ҳам аксарият жараёнларни рақамлаштириш, меҳнат статистикасини Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларига мослаш, унинг реал кўрсаткичларини таъминлаш, иш билан бандликнинг янги шаклларини ривожлантириш ва кенг фойдаланиш, шаффофликни таъминлаш ва мумкин қадар аҳолига барча хизматларни электрон платформалар орқали қулай ва тезкор амалга оширишга эришилди.
2020 йилдаги қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунда давлатнинг бандлик соҳасидаги асосий тамойиллари акс этиб, ҳозирги замон меҳнат ҳуқуқ нормаларига асосланган. Жумладан, меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги воситалари, хусусан, тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, малакасини ошириш, иш стажини ҳисобга олиш, ишсизлик нафақасини тўлаш, ишга жойлаштириш бўйича агентликлар, республикадан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ва бошқа муҳим йўналишлардаги масалалар қамраб олинди.
Шунингдек, Меҳнат кодекси ҳам илғор мамлакатлар тажрибаси асосида қайта ишланди ва турли муҳокамалардан ўтиб, 2021 йилда қабул қилинди. Унда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг замонавий усуллари, иш берувчи ва ёлланган ходим ўртасида, ижтимоий шерикчилик, якка тартибдаги меҳнат муносабатлари ва бошқа масалалар ўз ечимини топган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги пассив чоралардан (ишсизлик нафақаларини тўлаш) фаол бандлик сиёсатига ўтмоқда (айниқса, ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар) ва ишсизларни касбга, тадбиркорликка ўқитиш, микрокредитлар ва субсидиялар ажратиш орқали уларнинг иш билан бандлигига кўмак беришни кенг йўлга қўйди.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон ва 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сон қарорлари яширин иқтисодиёт ва норасмий бандлик даражасини камайтиришга қаратилган.
Ушбу ҳужжатлар яширин иқтисодиёт ва норасмий бандлик фаолиятини маъмурий усуллар, тақиқлаш орқали бартараф этишга эмас, балки унинг қонун доирасида иқтисодий жиҳатдан афзал бўлган институционал муҳит ва шароитларни яратиш орқали шаффоф фаолият юритишини назарда тутади.
Янги технологиялар электрон рўйхатга олиш, интеграциялашган ва автоматлашган ҳолда хизмат кўрсатиш сифатида инсон омили, унинг иштирокини имкон даражада камайтириб, иқтисодий бирликларнинг трансакцион харажатларини камайтиришга, иқтисодий фаолиятни расмийлаштириш имконини беради.
Рақамли иқтисодиёт юқори малакали кадрларни тайёрлаш, касбий малака ва билимларнинг мослашувчан, изчил ва узлуксиз ривожланишини талаб қилади ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини, хусусан, меҳнат муносабатларини рақамли электрон платформалар ёрдамида рўйхатга олиш ва қулай расмийлаштириш имкониятларини яратмоқда.
Рақамли иқтисодиётнинг жамият ҳаётига кенг кириб келиши барча соҳаларда меҳнат фаолиятида интернетдан фойдаланиш “ҳақиқий” ва “виртуал” дунё билан узвий боғланиш шароитида бўлишни тақозо этмоқда. Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамлаштиришнинг меҳнат бозорига таъсирини 2020 йилда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий этилишида кўриш мумкин. Ушбу электрон ахборот тизимида идора ва ташкилотларда банд бўлганлар, шахсга оид, вакант иш жойлари, тўғрисидаги маълумотлар тўпланган.
Шу билан бирга, иш изловчилар http://ish.mehnat.uz/ сайтида вилоят, туман (шаҳар), соҳа йўналишлари, касб, таълим даражаси кесимида ва исталган маош ҳажми доирасида вакант иш жойлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишлари расмий иш билан бандлик даражасини ошириш имкониятини бермоқда.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг янги таҳлилий ҳисоботида айтилишича, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган меҳнат бозори инқирози ҳали тугамайди, шунинг учун камида 2023 йилгача бандликнинг ўсиши кўрсатилган йўқотишларни қоплай олмайди ва дунёда иқтисодиётнинг норасмий секторида (асосан, ривожланаётган мамлакатларда) ишлайдиган ва шунга мос равишда, юқори хавф остида бўлган 2 миллиард инсонлар бор. Ҳиндистондаги жорий чекловчи карантин чоралари иқтисодиётнинг норасмий секторида ишлайдиган 400 миллион кишига сезиларли таъсир кўрсатди ва уларнинг аксарияти қишлоқ жойларга қайтишга мажбур бўлди1.
“Глобал бандлик ва ижтимоий ҳимоя истиқболлари: 2021 йил тенденциялари”, деб номланган тадқиқотда глобал инқироз туфайли юзага келган бандлик тақчиллиги 2021 йилда 75 млн. иш ўринларини ташкил этиши, 2022 йилда эса 23 млн.га тушиши тахмин қилинмоқда. Иш ўринларининг танқислиги, ҳам тўлиқ бўлмаган иш вақтига ўтиш натижасида юзага келадиган умумий иш вақтининг мос равишда қисқариши 2021 йилда 100 млн. тўлиқ иш куни ва 2022 йилда 26 млн. иш жойига тенг. Ушбу иш ўринларининг етишмаслиги ва иш вақтининг қисқариши инқирозгача бўлган сурункали юқори даражадаги ишсизлик ва ишчи кучидан тўлиқ фойдаланмаслик, шунингдек, қониқарсиз меҳнат шароитлари фонида юзага келди1.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига шаҳдам қадамлар билан кўтарилиб бормоқда. Республиканинг бозор муносабатларига ўтиши иқтисодиётнинг тубдан янгиланишига замин ҳозирлади. Ушбу ўзгаришлар дастлаб меҳнат муносабатлари орқали намоён бўлиб, меҳнат бозорини шакллантириш ва ривожлантириш заруратини келтириб чиқарди.
COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамай, иқтисодиётнинг барқарор фаолият юритиши, аҳолининг даромад манбаи бўлган иш билан бандлигини сақлаб туриш, оммавий ишдан бўшатилишларнинг олдини олиш, ходимларни масофавий иш усулида бандлигини таъминлаш ва бошқа кенг чора-тадбирлар асосида ишсизлик даражасининг ошиб кетмаслигига эришилди.
XXI асрда иқтисодий тараққиёт учун инсон капитали муҳим омил бўлиб, уни ривожлантириш, олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш ҳар қандай мамлакат олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади. Барча етакчи, илғор давлатлар тажрибаси фақат инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш орқали иқтисодий ривожланишга эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабли, 2020 йилда меҳнат бозорини юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш, профессионал стандартлар, тармоқ малакалар рамкалари ва малака талабларининг ишлаб чиқилиши ҳамда янгилаб борилиши, малака ва билимларни баҳолаш миллий тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.
Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг уч босқичли тизими:
1) банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи ҳудудий «Ишга марҳамат» мономарказлари;
2) мамлакатнинг барча ҳудудларида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасарруфида туман ва шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
3) маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди.
Меҳнат бозори, бандлик, демография, меҳнат миграцияси, малака тизими ва касбий стандартларни такомиллаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида илмий-амалий ишлар, тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда эришилган илмий натижаларни амалиётга кенг жорий этиш ва соҳада илмий салоҳиятни ошириш мақсадида Республика бандлик ва меҳнат муҳофазаси илмий маркази Меҳнат бозори тадқиқотлари институти этиб қайта ташкил этилди.
Жаҳондаги глобаллашув, мамлакатларнинг ўзаро интеграциялашуви меҳнат бозорида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши ва уларнинг ўз меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш имкониятини яратди. 2000 йилдан бошлаб, Ўзбекистондан чет элга меҳнат фаолияти юритиш учун чиқиш доимий хусусиятга айланди ва бу жараёнга анча вақт етарли эътибор қаратилмади.
Мамлакатимизда ишчи кучининг профицити меҳнат бозоридаги вазиятни юмшатиш, иқтисодий ривожланишнинг дастлабки даврида ташқи меҳнат миграциясининг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва ушбу жараёнларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлда “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3839-сон ва 2020 йил 15 сентябрда “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сон қарорлари қабул қилинди.
Натижада, хорижда ишлаётган мамлакатимиз фуқароларига нисбатан муносабат тубдан ўзгарди, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди. 2020 йилда COVID-19 пандемиясига қарамай, меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистонга 6 млрд. АҚШ доллардан ортиқ пул жўнатмалари ўтказилди ва шундан 4,3 млрд. АҚШ доллар Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келди.
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси, Корея Республикаси ва Европа мамлакатларида меҳнат фаолиятларини амалга ошириб, уларни мамлакатимиз иқтисодиёти учун потенциал инвестор, малакали мутахассис, янги иш жойлари яратувчи тадбиркор сифатида қабул қилиш лозим. Сўровларга кўра, меҳнат мигрантларининг 20 фоизи чет элга ишга кетиш сабаби деб, ўз бизнесини очишга, тадбиркорлик учун дастлабки сармояни жамғариш, деб маълум қилган.
Ўзбекистон 2020 йилда WorldSkills International – халқаро нотижорат ассоциациясига аъзо бўлди, ушбу стандартлар асосида ишчи касбларни оммалаштириш ва касб - малакаларини баҳолаш, касбга тайёрлаш ҳамда жаҳон меҳнат бозорига малакали, профессионал стандартларни олган рақобатбардош ишчи кучини экспорт қилиш имкониятини ва Россия ташқи меҳнат миграциясидан келадиган тушумнинг икки баравардан кўпроқ бўлиши (10 млрд. АҚШ доллари) имконини беради.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling