А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
-расм. 2023 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, % да
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
2.2.2-расм. 2023 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, % да
Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 январ ҳолатига 1 кв.км.га ўртача 80,2 киши тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда, 1,6 кишига ортган (2022 йилда 1 кв.км.га 78,6 киши). Ҳудудлар бўйича қарайдиган бўлсак, аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 6597,5 киши, Андижон вилоятида 772,7 киши, Фарғона вилоятида 588,2 киши ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти 9,5 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 11,9 кишини ташкил этган. 2022 йилда тирик туғилганлар сони 932,2 минг кишини ташкил этди, шундан ўғил болалар сони 482,4 минг кишини, қиз болалар сони 449,8 минг киши, туғилганлар сони шаҳар жойларида 473,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 458,8 минг кишини ташкил этди (2.2.2-илова). МДҲ давлатларларида туғилиш даражасига кўра (ҳар 1000 аҳолига нисбатан коэффициенти), мамлакатлар бўйича энг юқориси Ўзбекистон Республикаси (26,2), Қозоғистон Республикаси (23,5), Қирғиз Республикаси (22,4), Арманистон Республикаси (12,4), Озарбайжон Республикаси (11,2), Молдова Республикаси (11,2), Россия Федерацияси (9,6), Украина Республикаси (7,3) ҳиссасига тўғри келган. 2022 йилда кўчиб келганлар сони 214,8 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 85,6 минг кишини, аёллар сони 129,2 минг киши, кўчиб келганлар сони шаҳар жойларда 164,3 минг кишини, қишлоқ жойларда 50,5 минг кишини ташкил этди (2.2.3-илова). Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия Федерацияси (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 35,0%), Қозоғистон Республикаси (32,8%), Тожикистон Республикаси (6,7%), Қирғиз Республикаси (4,8%), Туркманистон Республикаси (1,6%) ва бошқа мамлакатлар (19,1%) ҳиссасига тўғри келган. 2022 йилда кўчиб кетганлар сони 221,3 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 88,5 минг кишини, аёллар сони 132,8 минг киши, кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларда 145,8 минг кишини, қишлоқ жойларда 75,5 минг кишини ташкил этди (2.2.4-илова). Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами 79,5%), Россия Федерацияси (16,4%), Қирғиз Республикаси (0,7%), Тожикистон Республикаси (0,5%), Туркманистон Республикаси (0,3%) ва бошқа мамлакатлар (2,6%) ҳиссасига тўғри келган. 2022 йилда республика бўйича доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар жами сони 214821 кишини, шу жумладан, республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 212499 кишини, хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар 2322 кишини ташкил этди. Доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони жами 221288 кишини, шу жумладан, республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 212498 кишини, хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар 8790 кишини ташкил этиб, миграция сальдоси минус 6467 кишини ташкил этди (2.2.5-илова). Доимий аҳолиси сони энг кўп Наманган шаҳрида 678,2 минг киши, Самарқанд шаҳрида 573,2 минг киши, Ургут туманида 545,7 минг киши, Андижон шаҳрида 468,1 минг киши ва Денов туманида эса 409,5 минг кишини ташкил этган. Доимий аҳоли сони энг кам Ғозғон шаҳрида 9,1 минг киши, Томди туманида 15,8 минг киши, Ширин шаҳрида 19,3 минг киши, Қоровулбозор туманида 19,5 минг киши ва Бўзатов туманида эса 21,9 минг кишини ташкил этган. Ҳудудлар бўйича туғилиш коэффициенти энг юқори Сурхондарё вилоятида 29,4 промилле, Қашқадарё вилоятида 28,5 промилле, Жиззах вилоятида 27,9 промилле, энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида 21,8 промилле, Бухоро вилоятида 22,6 промилле ва Хоразм вилоятида 23,1 промиллени ташкил этган. Туғилиш коэффициенти энг кам туман, шаҳарлардан Оҳангарон шаҳрида 10,9 промилле, Бўзатов туманида 16,1 промилле, Томди ва Боёвут туманларида 16,4 промилле ҳамда Бухоро туманида 17,1 промиллени ташкил этган. Ҳудудлар бўйича вафот этиш коэффициенти энг юқори Тошкент шаҳрида 5,7 промилле Сурхондарё вилоятида 5,0 промилле, Тошкент вилоятида 5,0 промилле, энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида 4,0 промилле, Наманган вилоятида 4,5 промилле ва Бухоро вилоятида 4,5 промиллени ташкил этган. Ўлим коэффициенти энг кам бўлган Ғозғон шаҳри 1,8 промилле, Оҳангарон шаҳри 2,1 промилле, Кўкдала тумани 2,2 промилле, Зарафшон шаҳри 2,7 промилле ва Янгиҳаёт тумани 3,0 промиллени ташкил этган. Ҳудудлар бўйича никоҳ коэффициенти энг юқори Сурхондарё вилоятида 9,6 промилле, Қашқадарё вилоятида 9,4 промилле, Жиззах вилоятида 8,7 промилле, энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида 7,6 промилле, Тошкент шаҳрида 7,7 промилле ва Тошкент вилоятида 7,8 промиллени ташкил этган. Никоҳ коэффициенти бўйича энг паст кўрсаткич Янги Наманган тумани (3,0 промилле), Мирзаобод тумани (3,3 промилле), Томди тумани (3,6 промилле), Оҳангарон шаҳри (3,6 промилле) ва Гулистон туманида (4,0 промилле) кузатилди. 2021 йил январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда аҳоли сони 34,6 млн. нафарни ташкил этиб, шундан 17,5 млн. нафари шаҳарларда ва 17,1 млн. нафари қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Аҳоли зичлиги эса республика бўйича 1 кв.км га 77 минг киши тўғри келади. Аммо, ҳудудлар бўйича аҳоли жойлашуви кескин фарқ қилади, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 1 кв.км га 11,5 минг киши тўғри келса, Андижонда 741,4 минг, Бухорода 48,4 минг, Жиззахда 66,5 минг, Қашқадарёда 116,7 минг, Навоийда 9,1 минг, Наманганда 385,4 минг, Самарқандда 235,4 минг, Сурхондарёда 133,4 минг, Сирдарёда 201,2 минг, Тошкентда 196,3 минг, Фарғонада 565,1 минг, Хоразмда 312,9 минг ва Тошкент шаҳрида эса 7874,1 минг кишини ташкил этади. Бу эса ижтимоий-иқтисодий ривожланиши турли даражада бўлган ҳудудлар бўйича ички меҳнат миграциясининг кучлилигини билдиради. Аҳолининг меҳнатда бандлик коэффициентини меҳнатда бандларни умумий аҳоли сонига бўлиш орқали (фоизларда) аниқлаш мумкин. Бу коэффициент иш билан бандликнинг демографик омилларга, яъни туғилиш, ўлим ва аҳоли ўсими коэффициентларига боғлиқлигини кўрсатади. 1991 йилда иш билан бандлик коэффициенти 40,1% га тенг бўлган эди. Демак, бандлик даражасининг 1,8% ли даражага камайиши юз берди. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда демографик босим 1 та иш билан бандга 2,4 кишини ташкил этмоқда. Бу туғилишнинг юқорилиги ва ўртача умр кўриш давомийлигининг ошиб бораётганлиги билан белгиланади. Ушбу кўрсаткич меҳнатга лаёқатли аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг ўзгаришидан келиб чиқадиган динамикаси билан узвий боғлиқ. У меҳнатда банд аҳоли сонининг бутун меҳнатга лаёқатли аҳоли сонига (меҳнат ресурслари) фоизли нисбати сифатида ҳисобланади. Маълумотлардан кўриниб турибдики, 2005 йилга қадар бу кўрсаткич 12,9% гача пасайиб, сўнгра ўса бошлаган. 2022 йилда меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражаси 66,7% га тенг бўлди ва 1991 йилга нисбатан 13,9% ли пунктга пасайди. Иш билан бандлик даражасининг пасайиб бораётганлиги меҳнат унумдорлигининг ўсиши билан бирга бормаса, самарали бандликни англатмайди. Бу иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва модернизациялаш жараёнлари ҳамда иқтисодий салоҳиятнинг меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятини бермаётганлиги билан белгиланмоқда (2.2.1-жадвал). 2.2.1-жадвал Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг меҳнатда бандлик кўрсаткичлари1(минг киши)
1990-2021 йилларда Ўзбекистонда аҳоли бандлигининг тармоқ таркибида ўзгаришлар рўй берди. Моддий ишлаб чиқаришда бандлик 1990 йилдаги 65,1% дан 2021 йилдаги 49,0% гача пасайди. Айни пайтда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 34,9% дан 51,0% га қадар ошди (2.2.2-жадвал). 2.2.2-жадвал Ўзбекистон Республикасида банд аҳолининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши1
Илк бор мамлакатимизда норасмий бандлик ва яширин иқтисодиёт муаммолари очиқ муҳокама қилина бошланди ва давлатимиз томонидан унинг кўламини камайтириш бўйича кенг чора-тадбирлар қабул қилинди. Аҳолининг норасмий бандлиги ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд бўлиб, у нафақат салбий, балки баъзи муҳим ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни бажаради. Республикада бандликнинг расмий ва норасмий шакллари бўйича таркибида ҳалигача норасмий бандликнинг ўсиш тенденцияси ошмоқда (2.2.3-жадвал). Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling