А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
2.2.3- жадвал
Ўзбекистон Республикасида иш билан бандлик таркибининг тақсимоти, (фоиз ҳисобида1 )
Биринчидан, иқтисодиётнинг расмий секторида иш топа олмаган меҳнат ресурсларини иш билан ва натижада даромад олишларини таъминлаб, ишсизликни камайтиради (ночор қолганлар учун ҳақиқий ижтимоий ҳимоя воситаси), қашшоқликнинг олдини олади ҳамда ўз даромадларини расмий секторда сарфлаб, ички талабнинг ошиши ва ЯИМнинг ўсишига туртки бўлади. Иккинчидан, норасмийлик кўп ҳолларда бизнес бошлашнинг бир усули сифатида расмий секторга ўтишга бўлган бир қадам ҳисобланади. Норасмий бандлик бутун дунёда кенг тус олган ҳодиса бўлиб, унинг кўламини камайтириш давлатнинг бу соҳада тизимли комплекс сиёсат олиб боришини талаб қилади. Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботига кўра, дунёда 10 та ишчидан 6 таси (иш билан бандларнинг 61%) ва 5 та корхонадан 4 таси яширин иқтисодиётда норасмий фаолият юритади. Норасмий бандликнинг юқори даражаси мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишида турли хавфларга сабаб бўлиши туфайли уни иқтисодий хавфсизлик тизими мезонларига киритиш муҳимлиги илмий асосланди. Унинг юқори даражаси мамлакат тараққиёти, ижтимоий зиддият, тенг рақобат муҳити, тенгсизлик, табақаланишнинг кучайиши, аҳолининг расмий ижтимоий тизимида тўлиқ қамраб олинмаслиги, жамиятда ҳуқуқ тартиботга амал қилмаслик, молиявий йўқотишлар ва бошқа ижтимоий–иқтисодий оқибатларга олиб келади (2.2.6-илова). Ўзбекистонда 2021 йилда норасмий бандлик даражаси 2001 йилга нисбатан 52,6 фоизга ошган, иқтисодиётнинг расмий секторида бандлик 3,3 фоизга камайган. Ҳисобот даврида республикадан чет элда ишлаш учун кетганлар сони 8 мартага, ишсизлик даражаси 42 мартага, иқтисодий фаол аҳоли эса 62 фоизга ошган. Иқтисодий фаол аҳолининг жами меҳнат ресурсларига нисбати 2001 йилда 71,6 фоиз ва 2020 йилда 77,3 фоизни ташкил қилган (2.2.3–жадвал). Норасмий бандлик даражасига иқтисодий, ҳуқуқий омиллар билан бир қаторда, ижтимоий-демографик омиллар ҳам таъсир қилади. Аксарият ҳолларда меҳнат бозорида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги бўлмаган, ўрта ва ўрта махсус маълумотли, ўз касби ва малакаси бўйича иқтисодиётнинг расмий секторида иш топа олмаган гуруҳлари норасмий меҳнат муносабатларига киришадилар. Ўзбекистонда норасмий бандлар ижтимоий-демографик ҳолатининг таҳлили кўрсатишича, уларнинг 32,1 фоизи – умумий ўрта, 61,1 фоизи – ўрта–махсус ва 6,8 фоизини – олий маълумотли шахслар ташкил қилиши аҳолининг маълумот ва малака даражаси қанчалик юқори бўлса, меҳнат бозорида норасмий бандлик даражаси мос ҳолда кам бўлишини кўрсатмоқда. Таъкидлаш лозимки, норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва уни бартараф этишга қаратилган ечимларни ҳал этиш давлатнинг бандлик сиёсатида муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги замонда аҳоли бандлигини таъминлашда бандликнинг ностандарт шакллари, жумладан, ўзини ўзи банд қилишнинг ўсиши меҳнат бозори мослашувчанлигининг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Иқтисодий инқирозлар, айниқса, COVID-19 пандемияси даврида ва ундан сўнг барқарор бўлмаган иш билан банд ходимларга кўпроқ таъсир қилиши ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида бандликнинг ностандарт шаклларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Аҳолининг норасмий бандлигини камайтиришнинг муҳим воситаларидан бири сифатида ностандарт иш билан бандлик шаклларидан кенг фойдаланиш (масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ишлаш, ўзини ўзи банд қилиш, фриланс, аутсорсинг, вақтинчалик, мавсумий бандлик, уйда бандлик) ва хусусан, ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида махсус мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлаш орқали уларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланган. Ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун 68 та фаолият (ишлар, хизматлар) турлари тасдиқланган бўлиб, уларни янада кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Натижада, 2021 йил 1 июль ҳолатига 852,4 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. Шундан 310,1 минг нафарини 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ташкил этади. Ўзбекистонда 2021 йилда ўзини ўзи банд қилган шахслар орасида 36% ини 30 ёшгача бўлганлар, 48% ини аёллар, 34% ини 30 ёшгача бўлган аёллар ташкил этди (2.2.7-илова). 2022 йил 1 январь ҳолатига “Soliq” модил иловаси орқали 1210849 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилганлар сифатида рўйхатдан ўтган (2.2.7-илова). 2021 йилда рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 693265 нафарни ташкил этади. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларнинг ҳудудий таркибида энг юқори улуш Тошкент шаҳри (11,3%) ва Фарғона (10,5%), Андижон (9,2%), Самарқанд (8,7%), Тошкент (8,1%) вилоятларига тўғри келса, энг паст улуш Сирдарё (2,3%) вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси (3,3%), Навоий (4,6%) вилоятларида кузатилади1. ХМТ маълумотларига кўра, дунёда жами иш билан бандликда ўзини ўзи банд қилганлар улуши 42,5 фоизни ташкил қилади. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШда ўзини ўзи банд қилганлар аҳолига кенг хизмат турларини, 400 дан ортиқ фаолият (тадбиркорлик, ижтимоий, риэлтор, воситачилик, консультатив хизматлар, реклама, чакана савдо ва бошқалар) кўрсатадилар ва Ўзбекистонда ушбу фаолият турларида ўзини ўзи банд қилишнинг имкониятлари ҳали анча кенгдир. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling