А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


Мехнат бозорини тартибга солувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари


Download 1.19 Mb.
bet19/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

3.2. Мехнат бозорини тартибга солувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини ошириш кўрсаткичларини истиқболлаштириш бўйича бир қатор мураккаб ва кўп қиррали вазифаларни қўяди.


Давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятини истиқболлаштириш республикамиз меҳнатбозори инфратузилмасини самарали ривожланишини белгилаш ва унинг аниқ параметрларини ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Юртимизда йилига 15 млн. одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлсада, 2021 йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммолариниҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ1. Шунга кўра, мамлакатимизда “янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблиги ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш2 долзарб масала ҳисобланади.
Республикамиз ёки унинг танлаб олинган ҳудудидаги меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари самарадорлиги унинг истиқбол кўрсаткичлари ёрдамида аҳоли иш билан бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастурлари, концепциялари ва амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг аниқ йўналишлари белгиланади. Шунинг учун белгиланадиган истиқбол кўрсаткичлари аниқлик, ҳисоб-китоблилик, асосланганлилик, текширилганлик ва кўп омиллилик каби хусусиятларга эга бўлиши керак.
Иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида аҳолининг оқилона иш билан бандлигини таъминлаш учун самарали иқтисодий ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Замонавий бошқарув тизими эса иқтисодий жараён ва ҳодисаларнинг келгусидаги ҳолати ҳамда кўламини аниқлашда ишончли усул ва воситалардан фойдаланишни тақозо этади. Меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишининг эконометрик таҳлили иқтисодий-математик усуллар воситасида мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларнинг боғлиқлик кучини тадқиқ этиш, уларнинг қонуниятларини аниқлаш ва тажриба орқали кузатиш имконини берди. Бу эса келгусида мазкур бозор инфратузилмасини истиқболлаштириш асосида уни ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг стратегик концепциясини аниқлаш учун шарт-шароит яратди.
Таъкидлаш лозимки, норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва уни бартараф этишга қаратилган ечимларни ҳал этиш давлатнинг бандлик сиёсатида муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги замонда аҳоли бандлигини таъминлашда бандликнинг ностандарт шакллари, жумладан, ўзини ўзи банд қилишнинг ўсиши меҳнат бозори мослашувчанлигининг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Иқтисодий инқирозлар, айниқса, COVID-19 пандемияси даврида ва ундан сўнг барқарор бўлмаган иш билан банд ходимларга кўпроқ таъсир қилиши ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида бандликнинг ностандарт шаклларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Аҳолининг норасмий бандлигини камайтиришнинг муҳим воситаларидан бири сифатида ностандарт иш билан бандлик шаклларидан кенг фойдаланиш (масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ишлаш, ўзини ўзи банд қилиш, фриланс, аутсорсинг, вақтинчалик, мавсумий бандлик, уйда бандлик) ва хусусан, ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Масалан, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида махсус мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлаш орқали уларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланган.
Ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун 68 та фаолият (ишлар, хизматлар) турлари тасдиқланган бўлиб, уларни янада кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Натижада, 2021 йил 1 июль ҳолатига 852,4 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. Шундан 310,1 минг нафарини 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ташкил этади.
ХМТ маълумотларига кўра, дунёда жами иш билан бандликда ўзини ўзи банд қилганлар улуши 42,5 фоизни ташкил қилади. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШда ўзини ўзи банд қилганлар аҳолига кенг хизмат турларини, 400 дан ортиқ фаолият (тадбиркорлик, ижтимоий, риэлтор, воситачилик, консультатив хизматлар, реклама, чакана савдо ва бошқалар) кўрсатадилар ва Ўзбекистонда ушбу фаолият турларида ўзини ўзи банд қилишнинг имкониятлари ҳали анча кенгдир.
Бизнинг фикримизча, ўзини ўзи банд қилишни инсон ресурсларини бошқариш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш лозим. Ўзини ўзи банд қилишнинг ёлланма ходимга нисбатан афзалликларини қуйидагиларда кўриш мумкин:
– ўзига раҳбар бўлиш ва ўз иш фаолиятини тўлиқ назорат қилиш ҳамда якуний маҳсулот учун ўз овозига эга бўлиш;
– кўпроқ даромад олиш имкониятига эга бўлиш, фрилансерлар ёлланиб ишлайдиганларга нисбатан кўпроқ пул топадилар ва йўл харажатларини тежаган ҳолда уйда ўтириб, бола парвариши билан ҳам шуғулланиш имконияти пайдо бўлиши;
– ишнинг турли-туманлиги билан баҳраманд бўлиш, доимий ишга мослашиш, ўз маҳоратини ошириш ва янгилаш, ҳар бир янги мижоз билан янги чақириқ, даъват туфайли ижодкор бўлиши ва ўз бизнесини очиши;
– ўзи учун кун тартибини ўрнатиш, белгиланган иш жадвалининг мавжуд эмаслиги ва иш соатларининг мослашувчанлиги;
– ўз мижозларини танлаши ва кимга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тўлиқ эгалик қилиши.
Меҳнат бозорида инклюзивликни таъминлаш, ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш мақсадида улар учун алоҳида дастур ва чора-дастурлар қабул қилиниши натижасида аҳолининг ушбу гуруҳларини меҳнат фаолиятига фаол жалб этишга эришилмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига 33,3 млрд.долл. хорижий инвестициялар, шу жумладан, 22,7 млрд.долл тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши натижасида мамлакатимизда барқарор янги иш ўринларининг яратилиши ва ўсиши кузатилмоқда. Натижада 2016 йил 339,4 минг, 2017 йил 389,3 минг, 2018 йил 372,1 минг, 2019 йил 388,5 минг, 2020 йил 427,8 минг янги иш ўринлари яратилган.
Шунингдек, мамлакатимизда меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар иш билан бандлиги масаласининг ўта долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, 2021 йил бошидан қишлоқ хўжалиги учун 1 гектардан ер ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш йўлга қўйилди.
COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамай, иқтисодиётнинг барқарор фаолият юритиши, аҳолининг даромад манбаи бўлган иш билан бандлигини сақлаб туриш, оммавий ишдан бўшатилишларнинг олдини олиш, ходимларни масофавий иш усулида бандлигини таъминлаш ва бошқа кенг чора-тадбирлар асосида ишсизлик даражасининг ошиб кетмаслигига эришилди.
XXI асрда иқтисодий тараққиёт учун инсон капитали муҳим омил бўлиб, уни ривожлантириш, олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш ҳар қандай мамлакат олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади. Барча етакчи, илғор давлатлар тажрибаси фақат инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш орқали иқтисодий ривожланишга эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабли, 2020 йилда меҳнат бозорини юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш, профессионал стандартлар, тармоқ малакалар рамкалари ва малака талабларининг ишлаб чиқилиши ҳамда янгилаб борилиши, малака ва билимларни баҳолаш миллий тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.
Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг уч босқичли тизими:
1) банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи ҳудудий «Ишга марҳамат» мономарказлари;
2) мамлакатнинг барча ҳудудларида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасарруфида туман ва шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
3) маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди.
Меҳнат бозори, бандлик, демография, меҳнат миграцияси, малака тизими ва касбий стандартларни такомиллаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида илмий-амалий ишлар, тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда эришилган илмий натижаларни амалиётга кенг жорий этиш ва соҳада илмий салоҳиятни ошириш мақсадида Республика бандлик ва меҳнат муҳофазаси илмий маркази Меҳнат бозори тадқиқотлари институти этиб қайта ташкил этилди.
Жаҳондаги глобаллашув, мамлакатларнинг ўзаро интеграциялашуви меҳнат бозорида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши ва уларнинг ўз меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш имкониятини яратди. 2000 йилдан бошлаб, Ўзбекистондан чет элга меҳнат фаолияти юритиш учун чиқиш доимий хусусиятга айланди ва бу жараёнга анча вақт етарли эътибор қаратилмади.
Мамлакатимизда ишчи кучининг профицити меҳнат бозоридаги вазиятни юмшатиш, иқтисодий ривожланишнинг дастлабки даврида ташқи меҳнат миграциясининг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва ушбу жараёнларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлда “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3839-сон ва 2020 йил 15 сентябрда “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сон қарорлари қабул қилинди.
Натижада, хорижда ишлаётган мамлакатимиз фуқароларига нисбатан муносабат тубдан ўзгарди, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди. 2020 йилда COVID-19 пандемиясига қарамай, меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистонга 6 млрд. АҚШ доллардан ортиқ пул жўнатмалари ўтказилди ва шундан 4,3 млрд. АҚШ доллар Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келди.
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси, Корея Республикаси ва Европа мамлакатларида меҳнат фаолиятларини амалга ошириб, уларни мамлакатимиз иқтисодиёти учун потенциал инвестор, малакали мутахассис, янги иш жойлари яратувчи тадбиркор сифатида қабул қилиш лозим. Сўровларга кўра, меҳнат мигрантларининг 20 фоизи чет элга ишга кетиш сабаби деб, ўз бизнесини очишга, тадбиркорлик учун дастлабки сармояни жамғариш, деб маълум қилган.
Ўзбекистон 2020 йилда WorldSkills International – халқаро нотижорат ассоциациясига аъзо бўлди, ушбу стандартлар асосида ишчи касбларни оммалаштириш ва касб - малакаларини баҳолаш, касбга тайёрлаш ҳамда жаҳон меҳнат бозорига малакали, профессионал стандартларни олган рақобатбардош ишчи кучини экспорт қилиш имкониятини ва Россия ташқи меҳнат миграциясидан келадиган тушумнинг икки баравардан кўпроқ бўлиши (10 млрд. АҚШ доллари) имконини беради.
Инсон ресурсларининг мамлакат ичида самарали меҳнат мобиллигини ошириш аҳоли иш билан бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мамлакатимизда вилоятлараро ички меҳнат миграциясининг кўлами иқтисодий фаол аҳолининг 14,1 фоизини (2 млн. киши) ташкил этиб, уларнинг расмий бандлиги, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-маъмурий механизмларини яратишни талаб қилади.
Аҳолининг муносиб ва расмий иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2030 йилларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш стратегияси” ишлаб чиқилди. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида эришиладиган мақсадли кўрсаткич ва индикаторлар 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни, самарали ва муносиб иш билан бандликни ошириш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга хизмат қилади.
Рақамли иқтисодиётнинг жамият ҳаётига кенг кириб келиши барча соҳаларда меҳнат фаолиятида АКТдан фойдаланиш натижасида “ҳақиқий” ва “виртуал” дунё билан узвий боғланиш шароитида бўлишни тақозо этмоқда. Кенг қамровли уланиш туфайли ҳатто масофа ҳам иш билан бандликни таъминлашда муаммо бўлмай қолди. Рақамли иқтисодиёт нафақат билимга асосланган иқтисодиётни шакллантириш, меҳнат бозорида интеллектуал, юқори малакали, билимли кадрларга бўлган талабнинг ортиши, балки меҳнат муносабатларини расмийлаштиришдаги аҳамияти ва асосларини Ўзбекистонда қабул қилинган қуйидаги ҳужжатларда кўриш мумкин (3.2.1-расм).
Янгиланаётган Ўзбекистоннинг истиқболини белгилаб берувчи ҳужжатларда рақамли ва билимга асосланган иқтисодиётни шакллантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, касбий малака ва билимларнинг мослашувчан, изчил ва узлуксиз ривожланишини ҳамда аҳолининг самарали иш билан бандлигини, аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги муносабатларни, жумладан, меҳнат муносабатларини рақамли электрон платформалар ёрдамида амалга оширишни назарда тутади.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling