А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


Download 1.19 Mb.
bet21/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

III Боб бўйича хулосалар

  1. “Меҳнат бозори” тушунчасини таърифлашга бўлган турли ёндашувларни таҳлил қилиш асосида IT-мутахассисларга бўлган талаб ва таклифни мослаштириш механизмларини ишлаб чиқиш орқали меҳнат бозорининг IT-сегментида инсон ресурсларини бошқаришга нисбатан муаллифлик талқини ишлаб чиқилди. Меҳнат бозори ривожланаётган иқтисодиёт эҳтиёжларига мувофиқ, касб-малака, миқдор ва сифат жиҳатдан инсон ресурсларига бўлган талаб ва таклифни мослаштиришни қўллаб-қувватлаш вазифасини бажарадиган мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизимининг узвий унсури сифатида ўрганилган.

  2. Ахборотлашган жамият ва иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида меҳнат бозорининг ривожланиши унинг инсон капитали бозори шаклига трансформациялашуви тенденцияси билан боғланган. Инсон капитали янгича талқинида ҳар бир инсонда жисмоний, интеллектуал, шахсий ва бошқа сифатлар мажмуи сифатида интеграциялашган мавжуд билимлар, кўникмалар, рағбатлар заҳираси кўзда тутилади. Мутахассиснинг инсон капиталини агрегирловчи восита сифатида талаб ва таклифни бошқариш механизми ва янги концепциясини ишлаб чиқиш, меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозори ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилиш имконини берадиган лаёқатли ёндашув қабул қилинган.

IT-мутахассисларга бўлган талаб ва таклифни мослаштириш бўйича асосли бошқарув қарорларини қабул қилишни кўзда тутадиган IT-мутахассислар меҳнат бозорига бўлган талаб ва таклифни интеллектуал бошқариш тушунчаси киритилди.
3. Фикримизча, меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг стратегик концепцияси қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат бўлиши зарур:
1) Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятининг стратегиясини такомиллаштириш бўйича:
- иш билан бандлик хизмати органлари томонидан иш билан бандлик дастурини стратегик режалаштириш жараёнида келажакдаги потенциал ишчи кучи таклифи (корхоналардан озод этилаётганлар, ўқув юртлари битирувчилари, ҳарбий қисмдагилар, мактаб битирувчилари ва бошқалар) ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумотлар асосида баҳолаб борилиши зарур.
- малакали мутахассисларнинг резюме1 бўйича маълумотлар банкини яратиш ва уларнинг индивидуал сифат таркибининг турли хиллигини таъминлаш.
- корхоналарнинг буюртмасига кўра мақсадли касбга ўқитиш ва қайта ўқитишни ташкил этиш.
- корхона ва фирмаларда ходим иш жойининг иш ҳақи бўйича унинг қаноатлантирилганлиги даражасини ишлаб чиқиш.
- иш ҳақи ва бошқа қонуний даромадлар чегарасининг кун кечириш учун зарур бўлган миқдордан кам бўлмаслигини таъминлаш.
- ёшларни меҳнатга ўргатиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш, уларни ёппасига касбга йўналтириш сиёсатини ишлаб чиқиш.
- ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар яратиш.
2) Иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятининг йўналишларини такомиллаштириш бўйича:
- иш билан бандлик хизмати органлари ходимлари томонидан мижозларнинг қуйидаги гуруҳлари билан ишлашда табақалаштирилган тарзда ва индивидуал жиҳатдан ёндашиш: мактаб ўқувчилари; ҳарбий хизматдан озод этилган фуқаролар; ўқув юртлари битирувчилари ва бошқалар.
- иш билан бандлик хизмати органлари ишини иш билан банд бўлган фуқаролар, ҳақиқатда иш излаётганлар ва ишсизлар билан ишлашга ихтисослаштириш.
- иш берувчилар билан ишлашда корхонада иш билан бандлик масалаларига тегишли турли хил жараёнларни истиқболлаштиришдан тортиб, корхонани модернизациялаш, ривожлантиришда махсус буюртмаларни бажариш учун ходимларни мақсадли тайёрлашгача бўлган жараёнлар бўйича самарали методикани ишлаб чиқиш.
- иш билан бандлик хизмати органларининг энг фаол йўналишлардаги фаолиятлари бўйича имкониятларини кенгайтириш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар, яъни ногиронлар ва пенсия олдидаги ёшда бўлганларни камайтириш орқали уларга сарфланадиган молиявий маблағларни тежаш.
- иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятининг асосий мақсади – фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, ишлашни хоҳлайдиган ва тезда унга киришмоқчи бўлганларга қаратилгандир. Юқорида келтирилган категориядаги фуқаролар, кам таъминланганларни моддий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш ижтимоий таъминот хизматига мувофиқ моддий қўллаб-қувватлаш объекти бўлиши зарур. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари меҳнатга лаёқатли фуқароларни иш билан бандлигига кўмаклашиш бўйича фаол иш билан бандлик сиёсати ўтказишга тақсимланиши зарур.
- иш билан бандлик хизмати органларининг мижозлар билан ишлаш доирасини кенгайтириш, масалан, нафақа тайинлашда кишини пухта текшириш ёки алдов йўллари билан нафақа олаётганларни мунтазам назорат қилиш.
3) Иш билан бандлик хизмати органлари фаолият самарадорликларининг кўрсаткичларига баҳо бериш бўйича:
- барча бўлимлар учун ахборотга эга бўлишни таъминлаш.
- бўлимлар ўртасида ҳамда туман меҳнат бўлимлари ўртасида тажриба алмашиш жараёнини ташкиллаштириш.
- туман меҳнат бўлимлари фаолиятларининг самарадорлигини баҳолаш ва мунтазам назорат этиш.
4) Меҳнат бозори ҳолатига баҳо беришда унинг мезонлари ва кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича:
- иш жойларининг сони ва ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш зарур. Иқтисодиёт тармоқларида юзага келаётган таркибий ўзгаришлар натижасида корхоналардаги мавжуд иш жойларининг ҳаммаси ҳам шароити ва иш ҳақи тўлови бўйича мақбул ҳисобланмайди.
- ишчининг меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича унинг иш жойи характерига мувофиқлигини аниқлаш учун методика ишлаб чиқиш.
- корхоналарда кадрлар қўнимсизлигини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
5) Давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятларининг самарадорлигини ошириш бўйича:
- давлат иш билан бандлик хизмати органлари ва кадрлар агентликлари ўртасида тажриба алмашишни ташкил этиш.
- давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизмати органлари ўртасида ягона бўш иш ўринлари маълумотлар базасини вужудга келтириш ҳамда ахборотлар алмашишни йўлга қўйиш.
- юқори малакали (эксклюзив) кадрлар бўйича икки томонлама маълумотлар банкини тузиш.
- иш билан бандликка кўмаклашиш соҳасида фаол иш билан бандлик сиёсатини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
- аҳолини иш билан таъминлашда тармоқлардаги касбий малака бўйича ихтисослашиш.
4. Иш билан бандлик хизмати тизимида янгича стратегия ишлаб чиқиш зарур, шундай экан, янги масалаларни бажаришни таъминлашда янги иш билан бандлик хизматининг ташкилий тузилмасини яратишга эҳтиёж сезилади. Шунинг учун бугунги иқтисодий ўзгаришлар қатъий равишда зарур бўлган энг муҳим ислоҳотларни ўтказиш кераклигини ва иш билан бандлик хизматининг тез суръатлар билан ривожланишини талаб этмоқда.
5. Норасмий бандлик даражасини тартибга солиш ва уни иқтисодий хавфсизлик даражасида ушлаб туриш учун уни келтириб чиқарувчи ва сабаб бўлувчи институционал тузилмани такомиллаштириш бўйича қуйидаги йўналишдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:0
- ижтимоий-демографик омилларни мувофиқлаштириш: аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш ва соғлом, юқори малака ва билимли авлодни вояга етказиш мақсадида демографик вазиятни барқарорлаштириш; аёлларнинг меҳнат бозорида гендер тенглигини таъминлаш, уларнинг олий таълим билан қамровини кескин ошириш; инсон капиталини ривожлантириш.
- норасмий бандлик даражасини камайтиришнинг иқтисодий-молиявий асосларини такомиллаштириш: давлатнинг макроиқтисодий сиёсати иш ўринларини ва қулай бизнес муҳитини яратиш; солиқ сиёсатида бизнес субъектларини, айниқса, товар ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантирувчи тамойилга асосланган эгилувчан тизимини яратиш; ялпи талабни, самарали инвестицияларни ва таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш; эркин рақобат ва меҳнат бозорида бандлик сиёсатининг фаол тадбирлар тури ва кўламини кенгайтириш; тадбиркорлик субъектларига кредит ресурсларини тақдим этиш жараёнини соддалаштириш; пенсия тизимини ислоҳ қилиш ва унинг жозибадорлигини таъминлаш; миллий малака тизимини жорий қилиш ва олий таълим билан қамраб олиниш даражасини ошириш.
- қонунчилик-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш: бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини либераллаштириш; иш берувчининг ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш имкониятларини кенгайтириш; яширин иқтисодиёт улушини қисқартиш доирасида норасмий меҳнат билан бандларни легаллаштиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш; “норасмийликка” ўтишга ундовчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.
- маъмурий-ташкилий: қонунчилик инфорсментини таъминлаш; “норасмий”дан кўра, “расмий” бандликнинг фойдали бўлган шарт-шароитларини яратиш; меҳнат бозори субъектларини норасмий схемалар бўйича ёллаш, норасмий меҳнатни иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлишини бартараф этиш; норасмий меҳнатни ташкил қилган иш берувчиларга нисбатан прогрессив жарималарни қўллаш.
- ҳуқуқий-ахборот: аҳоли орасида коррупция, яширин иқтисодиёт ва норасмий бандлик ҳақида салбий имижни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш; норасмий фаолиятга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


Хулоса
Меҳнат бозори конъюнктурасини талаб ва таклиф асосида таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ва тартибга солиш юзасидан олиб борган тадқиқотимиз жараёнида қуйидаги хулосалар олинди:

  1. “Меҳнат бозори” тушунчасини таърифлашга муаллифларнинг нуқтаи назарларини умумлаштирган ҳолда, унинг мазмуни қуйидагича ифодаланганлигини кўрсатиш лозим, яъни меҳнат бозори:

  • мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади;

  • ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажмуи бўлиб, унинг доирасида келишувга келинади;

  • ишга жойлаштириш соҳаси, турли ижтимоий ва иқтисодий манфаатлар ва вазифаларнинг кесишуви ҳисобланади;

  • ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар соҳасидир.

  1. Иш билан бандлик сиёсатини такомиллаштиришда ҳар бир мамлакатнинг меҳнат бозорида мавжуд бўлган беҳисоб шарт-шароитлар ҳисобга олиниши зарур. Бунда меҳнат бозорини шунчаки: очиқ ёки ёпиқ, расмий ёки норасмий, айрим касб-ҳунар гуруҳлари меҳнат бозори ва ҳоказолар бўйича тасниф қилишнинг ўзи етарли эмас.

  2. Халқаро Меҳнат Ташкилоти мутахассисларининг фикрича, у ёки бу меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қуйидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади:

  • иш билан бандлар, иш билан банд бўлмаганлар, ишсизларнинг жинсий ва ёш таркиби;

  • ишчи кучи сафига қўшилаётганларнинг ўртача ёши ва бунинг меҳнаткашлар малака даражасига таъсири;

  • оила даромадида ёлланиб ишлашдан олинадиган иш ҳақи, давлат нафақалари, мустақил иш билан бандликдан, ижарадан, кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар улуши;

  • урбанизация даражаси ҳамда шаҳарлардаги расмий ва норасмий иш билан бандлик кўламлари, қишлоқ хўжалигида ва қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган соҳаларда иш билан бандликнинг даражаси;

  • корхоналарни уларнинг кўлами ва мулкчилик шаклига қараб таснифлаш;

  • иқтисодиётнинг халқаро рақобат учун очиқлиги, шу жумладан, миллий даромадда савдонинг улуши ва хорижий инвестицияларнинг аҳамияти;

  • меҳнат институтлари, шу жумладан, иш берувчилар ҳамда меҳнаткашлар ташкилотларининг ривожланганлиги ва самарадорлиги;

  • меҳнат қонунчилигининг кўлами, қамраб олиш даражаси, бу қонунчиликнинг ижро этилиши, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши ва ижтимоий суғурта.

  1. Мавжуд қоидаларни умумлаштириш асосида, фикримизча, макроиқтисодий жиҳатдан меҳнат бозорини тартибга солиш механизми қуйидагича тадқиқ этилиши керак:

  • биринчидан, бозор иқтисодиёти динамик ҳодиса сифатида ҳамда унинг ривожланиш тенденциялари, иқтисодий тизим ривожланишининг муҳим қонуниятларини акс эттирган ҳолда;

  • иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг таркибий қисми сифатида, бунда унинг иқтисодий, ижтимоий, демографик ва илмий-техникавий муҳит таъсирига берилишини ҳам ҳисобга олиш лозим;

  • учинчидан, иш билан бандлик муносабатларини тартибга солишнинг энг муҳим объекти сифатида, бунда унинг иқтисодий ва ижтимоий таркибларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш зарур;

  • тўртинчидан, меҳнат бозорини тартибга солиш турли субъектларининг ўзаро боғлиқлиги сифатида, бунда тартибга солиш турли объектларга йўналтирилган бўлиши лозим;

  • бешинчидан, тартибга солишнинг бозор ва бозорга тааллуқли бўлмаган хусусиятлари асосида, бунда меҳнат бозори муносабатлари объектив хусусияти ҳамда унинг амал этиш жараёнларига субъектив таъсир кўрсатилиши ҳам ҳисобга олиниши лозим бўлади.

  1. “Меҳнат бозори” тушунчасини таърифлашга бўлган турли ёндашувларни таҳлил қилиш асосида IT-мутахассисларга бўлган талаб ва таклифни мослаштириш механизмларини ишлаб чиқиш орқали меҳнат бозорининг IT-сегментида инсон ресурсларини бошқаришга нисбатан муаллифлик талқини ишлаб чиқилди. Меҳнат бозори ривожланаётган иқтисодиёт эҳтиёжларига мувофиқ, касб-малака, миқдор ва сифат жиҳатдан инсон ресурсларига бўлган талаб ва таклифни мослаштиришни қўллаб-қувватлаш вазифасини бажарадиган мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизимининг узвий унсури сифатида ўрганилган.

  2. Ахборотлашган жамият ва иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида меҳнат бозорининг ривожланиши унинг инсон капитали бозори шаклига трансформациялашуви тенденцияси билан боғланган. Инсон капитали янгича талқинида ҳар бир инсонда жисмоний, интеллектуал, шахсий ва бошқа сифатлар мажмуи сифатида интеграциялашган мавжуд билимлар, кўникмалар, рағбатлар заҳираси кўзда тутилади. Мутахассиснинг инсон капиталини агрегирловчи восита сифатида талаб ва таклифни бошқариш механизми ва янги концепциясини ишлаб чиқиш, меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозори ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилиш имконини берадиган лаёқатли ёндашув қабул қилинган.

IT-мутахассисларга бўлган талаб ва таклифни мослаштириш бўйича асосли бошқарув қарорларини қабул қилишни кўзда тутадиган IT-мутахассислар меҳнат бозорига бўлган талаб ва таклифни интеллектуал бошқариш тушунчаси киритилди.
7. Фикримизча, меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг стратегик концепцияси қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат бўлиши зарур:
1) Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятининг стратегиясини такомиллаштириш бўйича:
- иш билан бандлик хизмати органлари томонидан иш билан бандлик дастурини стратегик режалаштириш жараёнида келажакдаги потенциал ишчи кучи таклифи (корхоналардан озод этилаётганлар, ўқув юртлари битирувчилари, ҳарбий қисмдагилар, мактаб битирувчилари ва бошқалар) ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумотлар асосида баҳолаб борилиши зарур.
- малакали мутахассисларнинг резюме1 бўйича маълумотлар банкини яратиш ва уларнинг индивидуал сифат таркибининг турли хиллигини таъминлаш.
- корхоналарнинг буюртмасига кўра мақсадли касбга ўқитиш ва қайта ўқитишни ташкил этиш.
- корхона ва фирмаларда ходим иш жойининг иш ҳақи бўйича унинг қаноатлантирилганлиги даражасини ишлаб чиқиш.
- иш ҳақи ва бошқа қонуний даромадлар чегарасининг кун кечириш учун зарур бўлган миқдордан кам бўлмаслигини таъминлаш.
- ёшларни меҳнатга ўргатиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш, уларни ёппасига касбга йўналтириш сиёсатини ишлаб чиқиш.
- ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар яратиш.
2) Иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятининг йўналишларини такомиллаштириш бўйича:
- иш билан бандлик хизмати органлари ходимлари томонидан мижозларнинг қуйидаги гуруҳлари билан ишлашда табақалаштирилган тарзда ва индивидуал жиҳатдан ёндашиш: мактаб ўқувчилари; ҳарбий хизматдан озод этилган фуқаролар; ўқув юртлари битирувчилари ва бошқалар.
- иш билан бандлик хизмати органлари ишини иш билан банд бўлган фуқаролар, ҳақиқатда иш излаётганлар ва ишсизлар билан ишлашга ихтисослаштириш.
- иш берувчилар билан ишлашда корхонада иш билан бандлик масалаларига тегишли турли хил жараёнларни истиқболлаштиришдан тортиб, корхонани модернизациялаш, ривожлантиришда махсус буюртмаларни бажариш учун ходимларни мақсадли тайёрлашгача бўлган жараёнлар бўйича самарали методикани ишлаб чиқиш.
- иш билан бандлик хизмати органларининг энг фаол йўналишлардаги фаолиятлари бўйича имкониятларини кенгайтириш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар, яъни ногиронлар ва пенсия олдидаги ёшда бўлганларни камайтириш орқали уларга сарфланадиган молиявий маблағларни тежаш.
- иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятининг асосий мақсади – фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, ишлашни хоҳлайдиган ва тезда унга киришмоқчи бўлганларга қаратилгандир. Юқорида келтирилган категориядаги фуқаролар, кам таъминланганларни моддий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш ижтимоий таъминот хизматига мувофиқ моддий қўллаб-қувватлаш объекти бўлиши зарур. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари меҳнатга лаёқатли фуқароларни иш билан бандлигига кўмаклашиш бўйича фаол иш билан бандлик сиёсати ўтказишга тақсимланиши зарур.
- иш билан бандлик хизмати органларининг мижозлар билан ишлаш доирасини кенгайтириш, масалан, нафақа тайинлашда кишини пухта текшириш ёки алдов йўллари билан нафақа олаётганларни мунтазам назорат қилиш.
3) Иш билан бандлик хизмати органлари фаолият самарадорликларининг кўрсаткичларига баҳо бериш бўйича:
- барча бўлимлар учун ахборотга эга бўлишни таъминлаш.
- бўлимлар ўртасида ҳамда туман меҳнат бўлимлари ўртасида тажриба алмашиш жараёнини ташкиллаштириш.
- туман меҳнат бўлимлари фаолиятларининг самарадорлигини баҳолаш ва мунтазам назорат этиш.
4) Меҳнат бозори ҳолатига баҳо беришда унинг мезонлари ва кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича:
- иш жойларининг сони ва ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш зарур. Иқтисодиёт тармоқларида юзага келаётган таркибий ўзгаришлар натижасида корхоналардаги мавжуд иш жойларининг ҳаммаси ҳам шароити ва иш ҳақи тўлови бўйича мақбул ҳисобланмайди.
- ишчининг меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича унинг иш жойи характерига мувофиқлигини аниқлаш учун методика ишлаб чиқиш.
- корхоналарда кадрлар қўнимсизлигини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
5) Давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизмати органлари фаолиятларининг самарадорлигини ошириш бўйича:
- давлат иш билан бандлик хизмати органлари ва кадрлар агентликлари ўртасида тажриба алмашишни ташкил этиш.
- давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизмати органлари ўртасида ягона бўш иш ўринлари маълумотлар базасини вужудга келтириш ҳамда ахборотлар алмашишни йўлга қўйиш.
- юқори малакали (эксклюзив) кадрлар бўйича икки томонлама маълумотлар банкини тузиш.
- иш билан бандликка кўмаклашиш соҳасида фаол иш билан бандлик сиёсатини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
- аҳолини иш билан таъминлашда тармоқлардаги касбий малака бўйича ихтисослашиш.
8. Иш билан бандлик хизмати тизимида янгича стратегия ишлаб чиқиш зарур, шундай экан, янги масалаларни бажаришни таъминлашда янги иш билан бандлик хизматининг ташкилий тузилмасини яратишга эҳтиёж сезилади. Шунинг учун бугунги иқтисодий ўзгаришлар қатъий равишда зарур бўлган энг муҳим ислоҳотларни ўтказиш кераклигини ва иш билан бандлик хизматининг тез суръатлар билан ривожланишини талаб этмоқда.
9. Норасмий бандлик даражасини тартибга солиш ва уни иқтисодий хавфсизлик даражасида ушлаб туриш учун уни келтириб чиқарувчи ва сабаб бўлувчи институционал тузилмани такомиллаштириш бўйича қуйидаги йўналишдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:0
- ижтимоий-демографик омилларни мувофиқлаштириш: аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш ва соғлом, юқори малака ва билимли авлодни вояга етказиш мақсадида демографик вазиятни барқарорлаштириш; аёлларнинг меҳнат бозорида гендер тенглигини таъминлаш, уларнинг олий таълим билан қамровини кескин ошириш; инсон капиталини ривожлантириш.
- норасмий бандлик даражасини камайтиришнинг иқтисодий-молиявий асосларини такомиллаштириш: давлатнинг макроиқтисодий сиёсати иш ўринларини ва қулай бизнес муҳитини яратиш; солиқ сиёсатида бизнес субъектларини, айниқса, товар ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантирувчи тамойилга асосланган эгилувчан тизимини яратиш; ялпи талабни, самарали инвестицияларни ва таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш; эркин рақобат ва меҳнат бозорида бандлик сиёсатининг фаол тадбирлар тури ва кўламини кенгайтириш; тадбиркорлик субъектларига кредит ресурсларини тақдим этиш жараёнини соддалаштириш; пенсия тизимини ислоҳ қилиш ва унинг жозибадорлигини таъминлаш; миллий малака тизимини жорий қилиш ва олий таълим билан қамраб олиниш даражасини ошириш.
- қонунчилик-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш: бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини либераллаштириш; иш берувчининг ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш имкониятларини кенгайтириш; яширин иқтисодиёт улушини қисқартиш доирасида норасмий меҳнат билан бандларни легаллаштиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш; “норасмийликка” ўтишга ундовчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.
- маъмурий-ташкилий: қонунчилик инфорсментини таъминлаш; “норасмий”дан кўра, “расмий” бандликнинг фойдали бўлган шарт-шароитларини яратиш; меҳнат бозори субъектларини норасмий схемалар бўйича ёллаш, норасмий меҳнатни иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлишини бартараф этиш; норасмий меҳнатни ташкил қилган иш берувчиларга нисбатан прогрессив жарималарни қўллаш.
- ҳуқуқий-ахборот: аҳоли орасида коррупция, яширин иқтисодиёт ва норасмий бандлик ҳақида салбий имижни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш; норасмий фаолиятга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling