А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


-расм. Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш асослари


Download 1.19 Mb.
bet20/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

3.2.1-расм. Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш асослари

Сўнгги йилларда давлат томонидан қулай бизнес юритиш муҳитини яратиш, солиқ юкини камайтириш ва Ўзбекистоннинг "Doing business” рейтингини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, иш берувчилар учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш ҳамда жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқни бекор қилиш, шахсий даромадларга солиқ солишнинг прогрессив ўлчовидан ягона солиқ ставкасига ўтилди. Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга рўйхатдан ўтишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди ва 68 турдаги меҳнат фаолиятини юритувчи тоифалари учун даромад солиғидан озод қилиниши каби чоралар норасмий меҳнат муносабатларини расмийлаштиришда катта аҳамиятга эга.


Меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг жадал ўсиб бориши яқин истиқболда меҳнат бозорида ишчи кучи таклифининг кескин ўсишини ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини мамлакат олдида турган энг долзарб муаммога айлантиради. Республикамизда 2021 йилда иш билан банд аҳоли сони 13,5 млн. кишини ва шундан иқтисодиётнинг расмий секторида 5,7 миллион киши (43,3%) ташкил қилади.
Таҳлил натижаларига кўра, республикада 2030 йилга келиб, аҳоли сони 2021 йилга нисбатан 20,5% ёки 7017,9 минг кишига, меҳнат ресурслари 21,9% ёки 4192,1 минг кишига, иш билан банд аҳоли 16% ёки 2125,5 кишига ошиши ва норасмий меҳнат бил бандлар улуши 20%гача тушиши кутилмоқда. Бу кўрсаткичлар истиқболлаштириш даврида банд аҳолининг йилига ўртача 1,15%дан ошиши ва кенг қамровли комплекс тадбирларни амалга ошириш натижасида норасмий бандлар сонининг йилига ўртача 5%га камайиши натижасида рўй беради (3.2.1-илова).
Меҳнат бозоридаги ҳолат турли омилларга боғлиқ ва авваламбор, доим миллий иқтисодиёт ва инсон ресурсларининг рақобатбардош бўлишлигини, хусусий мулкнинг дахлсизлигини ҳимоя қиладиган, таркибий ўзгаришларни қатъий қўллаб–қувватлайдиган, сифатли таълим, солиқ ва ижтимоий таъминотнинг самарали тизимини таклиф қилувчи институционал муҳитни яратишни тақозо этади.
Давлатнинг макроиқтисодий сиёсати иш ўринларини ва қулай бизнес муҳитини яратиш, солиқ ва пенсия тизимининг рағбатлантирувчи, жозибадор шаклини яратиш, ялпи талабни, самарали инвестицияларни ва таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, эркин рақобат ва меҳнат бозорида бандлик сиёсатининг фаол тадбирлар тури ва кўламини кенгайтиришга қаратилиши лозим.
Тадқиқот натижалари норасмий меҳнат билан бандликни бутунлай бартараф этиб бўлмаслигини, балки уни иқтисодий хавфсизлик даражасида ушлаб туриш муҳимлиги ҳамда ушбу соҳада давлатнинг самарали механизмларини қўллаш лозимлигини кўрсатмоқда (3.2.2–илова).
Юқоридагилар асосида хулоса қилиш мумкинки, рақамли иқтисодиётга ўтиш нафақат давлат бошқарувида, балки янги укладли иқтисодиётнинг шаклланишида, ахборотлашган жамиятнинг пайдо бўлишида ва яширин иқтисодиёт ва аҳолининг норасмий бандлигини камайтиришда муҳим роль ўйнайди.
Жаҳон иқтисодиётида рақамли иқтисодиёт моделига ўтиш давлат даражасида ҳам, бизнес тузилмалари даражасида ҳам ижтимоий-иқтисодий муносабатлардаги тубдан янги, сифат жиҳатидан ўзгаришлар билан бирга содир бўлмоқда. Иқтисодий бирликларни рўйхатга олиш ва норасмий бандликни расмийлаштириш муносиб ва самарали иш билан бандликни таъминлашга хизмат қилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling