А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


Download 1.19 Mb.
bet18/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

2.3.3-жадвал
Ўзбекистонда ишсизлар сони ва ишсизлик даражаси
тенденциялари2

Йиллар

Ишсизлар сони, минг киши

Ишсизлик даражаси

Жами

Шу жумладан:

Жами

Шу жумладан:

Аёллар

Эркаклар

Аёллар

Эркаклар

2009

601.4

323.2

278.2

5.0

5.9

4.3

2010

658.2

353.4

304.8

5.4

6.3

4.6

2011

622.4

274.7

347.7

5.0

4.8

5.1

2012

626.3

275.4

350.9

4.9

4.7

5.0

2013

639.7

281.1

358.6

4.9

4.7

5.0

2014

687.0

301.5

385.5

5.1

4.9

5.2

2015

709.4

311.2

398.2

5.2

5.0

5.3

2016

724.0

317.5

406.5

5.2

5.0

5.3

2017

837,0

367,1

469,9

5,8

5,6

6,0

2018

1368,6

722,2

646,4

9,3

11,6

7,7

2019

1335,3

825,3

510,0

9,0

12,8

6,0

2020

1561,1

899,2

661,9

10,5

14,1

7,9

2021

1441,9

856,6

585,3

9,6

13,3

6,9

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ишсизликнинг ҳиссаси 2007-2021 йилларда қишлоқ жойларда 73,6% дан 47,6% гача пасайган ҳолда 2013-2021 йилларда эса 70,7% дан 71,3% гача ошди. Жумладан, 2021 йилда Андижон (81.4%), Бухоро (74.5%), Қашқадарё (92.6%), Наманган (81.6%), Сирдарё (77%), Фарғона (78.1%), Хоразм (82.1%) вилоятларида қишлоқ жойлардаги ишсизлик ҳиссаси ўртача республика кўрсаткичидан юқори бўлди3.


Таҳлиллар кўрсатишича, айрим ҳудудларда қайд қилинган ишсизлик даражаси умумреспублика ўртача даражасига нисбатан юқорилигича қолмоқда. Ушбу ҳудудларга Самарқанд (5.7%), Андижон (5.6%), Сурхондарё (5.5%), Бухоро (5.5%), Қашқадарё (5.5%), Фарғона (5.4%) каби вилоятлар киради. Республика бўйича аксарият инвестициялар йўналтирилаётган ҳудудларда ишсизлик даражаси пастлиги кузатилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 2009 й.да ишсизлик даражаси 6.9% дан 2021 йилда 10,5% гача пасайиб, ўртача кўрсаткич даражасида бўлган. Аксинча, Бухоро (4.9% дан 10,6% гача), Жиззах (4.5% дан 11,0% гача), Қашқадарё (5.1% дан 11,1% гача), Самарқанд (5.4% дан 11,0% гача), Сурхондарё (5.0% дан 11,1% га), Сирдарё (4.4% дан 11,0% га) ва Тошкент шаҳрида (3.4 % дан 8,0% га) ишсизлик даражасининг ўсиши кузатилмоқда (2.3.14-илова).
Юқорида қайд этилган чора-тадбирларга қарамасдан, республика бандлик соҳасида қуйидаги салбий тенденциялар кузатилмоқда: расман рўйхатга олинган умумий ишсизлик даражаси 9,6 % лигича қолмоқда; меҳнат бозорида паст малакали, кам ҳақ тўланадиган вакансиялар салмоқли улушининг мавжудлиги; боқимандалик кайфиятлари; яширин иқтисодиёт; алоқа ва таниш-билиш орқали ишга жойлашиш имконияти ва б. Шу сабабли экспертларнинг фикрича, қабул қилинаётган тизимли чора-тадбирларни ҳудудларнинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштиришни узлуксиз давом эттириш лозим.
III БОБ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА МЕХНАТ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МУАССАСАЛАР БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


3.1 Мехнат бозорини инновацион бошқаришнинг устувор йўналишлари

ХХI аср жаҳон иқтисодиётида ахборот инқилоби асосида рақамлаштириш жараёнининг фаол амалга ошириши билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда иқтисодиётга глобал рақобатбардош рақамли технологияларни жорий этиш давом этмоқда, жумладан, илғор ишлаб чиқариш, ахборот, телекоммуникация, шунингдек, сунъий интеллект тизимлари, виртуал ҳақиқат ва шунга мувофиқ равишда иқтисодиётни рақамли форматга ўтказиш ёки, бошқача қилиб айтганда, рақамли иқтисодиётни шакллантириш жараёни юз бермоқда. Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича фаол ишлар бошланди. Жумладан, 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида ушбу йўналишда муҳим ишлар амалга оширилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, "Рақамли иқтисодиётни, электрон ҳукуматни, шунингдек, давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармонлари имзоланди, "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-3832-сонли қарори қабул қилинди, "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури ишлаб чиқилди.


Шу билан бирга, иқтисодиётни рақамлаштиришда муваффақиятга эришишнинг асосий омиллари - бу юқори малакали кадрларнинг етарли миқдорда бўлиши, шунингдек, рақамли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича маълум малака ва кўникмага эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш тизимидир. Рақамли иқтисодиётга ўтиш меҳнат бозорини тубдан ўзгартиради: ҳаётнинг барча соҳаларига ахборот технологияларининг кириб бориши билан бир қаторда, иш берувчилар нуқтаи назаридан рақамли кўникмалар жуда муҳим аҳамият касб этади. Яқин келажакда рақамли технологияларни жорий қилиш таъсир этмаган кўплаб операциялар автоматлаштирилиши мумкинлиги сабабли, кадрлар малакасига қўйилувчи талабларнинг ўзгариши юз бериши мумкин.
Рақамли иқтисодиёт шароитида компанияларнинг рақобат устунликларини белгилайдиган асосий омил катта ҳажмдаги ахборотларни таҳлил эта олиш кўникмасига эга кадрлардир. Катта ҳажмдаги тизимли ва тизимга солинмаган ахборот билан ишлай олиш компанияларга талабнинг сифатини ошириш, турли жараёнларни мақбуллаштириш имкониятини яратади.
Рақамли технологияларни жорий этиш кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни жиддий равишда ўзгартиради, жумладан:
- такрорланиб турувчи, расмийлаштирилган операцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган касбларга талабнинг камайиши;
- технологияларнинг тез ўзгариши билан боғлиқ ҳолда касблар ҳаётийлик циклининг қисқариши;
- иш олиб бориш воситаларининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда баъзи касб эгаларининг (риск-таҳлилчилари, НR-менежерлари, маркетолог-таҳлилчилар) малакаларига бўлган талабнинг ўзгариши;
- янги касбларнинг вужудга келиши;
- кадрларнинг янги шароитга тез мослашувчан ва ўз устида ишловчи бўлишига янги талабларнинг шаклланиши;
- фаолият натижаларини яхшилаш мақсадида янги технологиялардан фойдаланишни ўрганиш қобилияти ва истаги бўлган кадрларга талабнинг ортиши ҳолатлари юз беради.
Шу ўринда рақамли технологияларнинг меҳнат бозорига таъсири бўйича баъзи маълумотларни келтириш ўринлидир. Жумладан, технологиялар ривожланишининг ҳозирги даражасида турли касбларнинг 30% вазифалари автоматлаштирилиши мумкин1. Иш жойларини рақамли технологияларни қўллаш асосида автоматлаштириш натижасида жаҳон ЯИМ 2030 йилга келиб 9 трлн. долларга ортиши кутилмоқда ва бундай технологияларни қўллаш натижасида жаҳон ишчи кучининг 14% и ўз касбини ўзгартиришга мажбур бўлади. Бу даврга келиб, банк операционисти, аудитор, кредит мутахассиси каби касблар деярли тўлиқ автоматлаштирилиши мумкин.
Жаҳоннинг энг машҳур компаниялари тажрибасидан шуни кўриш мумкинки, иш ўринларининг автоматлаштирилиши ёки роботлаштирилиши уларнинг қисқаришига эмас, кўпроқ янгиланишига сабаб бўлади. Кўп ҳолларда технологияларнинг кириб келишида инфратузилма, иқтисодий, тартибга солиш ва маънавий тўсиқлар ҳам мавжуд бўлиши мумкинлиги ҳисобга олинмайди. Жумладан, рақамли технологиялар тасвирни таниш, овозни ва бошқа биометрик маълумотларни ажратиш, банкротлик эҳтимолини баҳолаш, техниканинг ишлаши жараёнида носозликларни аниқлаш каби тор доирадаги вазифаларни бажармоқда. Рақамли тизимлар ҳозирги пайтда “қайтар алоқа”ни амалга ошириш қобилиятига эга эмас, яъни фойладанувчиларга у ёки бу қарорнинг мантиғини тушунтириб бера олмайди, бу эса соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ каби соҳаларда инсоннинг ўрнини боса олмайди. Шу сабабли ҳам рақамли тизимлар тўлиқ инсоннинг ўрнини эгаллаб олиши тўғрисидаги фикрлар асосли эмас.
Шу билан бирга, технология ривожланиши билан таржимон, колл-марказ оператори, экскурсоводлар, нотариус, иш юритувчи, ҳуқуқий маслаҳатчи, маъмурий бинолар қўриқчиси каби касбларнинг қисқариб боришига олиб келмоқда. Уларнинг ўрнига рақамли технологиялар соҳасида қатор янги касблар вужудга келиб, таълим тизимини мана шу касб вакилларини тайёрлашга йўналтирилиши зарур.
Технологияларнинг ривожланиши, компанияларнинг рақамли ўзгариши, иш жойлари учун рақобатнинг ўсиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши ходимларни ҳаёт давомида ўз касбий фаолиятини бир неча бор ўзгартириши, янги малака ва кўникмаларга эга бўлиши заруриятини келтириб чиқаради. Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиш учун инсон янги билимларни аввалгига нисбатан тезроқ эгаллаши керак. Ўқитиш услублари қайта кўриб чиқилиши, таълим моделлари ўзгартирилиши зарур. Бугунги кунда таълим олдида турган асосий муаммоларга динамик равишда ўзгарувчан меҳнат бозори ва инсон эҳтиёжлари талабларига жавоб берадиган таълим моделини яратиш, шунингдек, технологияларни қўллаш орқали харажатларни камайтириш киради1.
Рақамли иқтисодиёт шароитида касб тушунчаси ўзгариб боради, чунки маълум бир касб ёки мутахассислик бўйича ўқитилган ходим эгаллаши керак бўлган ваколатлар тўплами барқарор, статик бўлишни тўхтатади; малака хусусиятлари ўзгарувчан бўлиб, улар технологик ва ташкилий ўзгаришлар изидан трансформациялашиб, "динамик портфеллар" га айланади.
Бундай вазиятда компаниянинг кадрлар сонини прогноз қилишда сифатли ёндашувнинг роли, айниқса, ошади. Компаниялар ишчиларга эмас, балки ташкилий "кўникмалар заҳираси" га эътибор қаратишлари керак, яъни ҳар хил ишларда зарур бўлган аниқ вазифалар ва лойиҳалар бўйича турли хил кўникмаларга эга жамоани шакллантиришга имкон берадиган турли касб эгалари бўлган ходимларнинг "малака портфелига" йўналиши керак.
Рақамли иқтисодиёт шароитида рақамли кўникмаларга эга бўлиш (янги ИТ-воситалар ва дастурлаш кўникмаларини тезда ўзлаштириш қобилияти), масалан, маркетологлар (реклама бошқарувини оптималлаштириш ва фойдаланувчиларнинг рекламага бўлган ҳиссий муносабатини башорат қилиш), ҳуқуқшунослар (материаллар таҳлилини автоматлаштириш, суд жараёнига тайёргарлик кўриш ва ҳ.к.), геологлар (мураккаб фойдали қазилма конлари харитасини тузиш, сейсмик маълумотларни таҳлил қилиш учун) ва бошқа кўплаб мутахассислар учун долзарб бўлиб қолади. Муҳандислар учун рақамли кўникмалар, айниқса, дастурлаш иш берувчи томонидан талаб қилинадиган кўникмалар тўпламининг ажралмас қисмидир. Рақамли кўникмалар таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳаларида касбий маҳоратнинг ажралмас қисмига айланиши зарур.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида давлат ўзидаги мавжуд бўлган меҳнат ресурсларини иш билан таьминлаш, ишсизликни бартараф этиш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича фаол ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб боради. Иқтисодиёт соҳасидаги ўтиш даври муаммоларини ҳал қилиш ўзимизда мавжуд барча ресурслардан, айниқса, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни тақозо этади. Бозор иқтисодиётига ўтиш, инсоннинг янада фаол ва ташаббускор бўлишини тақозо этади. Унинг турмуш даражасининг яхшиланиши бир қанча омилларга боғлиқ бўлади. Одамнинг жисмоний имкониятлари, маълумоти, дунёқараши ва маънавияти, шулар жумласидандир. Зарур жисмоний ва маънавий имкониятлар табиийки одамнинг ёшига боғлиқ бўлади. Инсоннинг ёши ўзига хос мезон бўлиб аҳоли орасидан меҳнатга яроқли меҳнат ресурсларини ажратиб беради. Меҳнат ресурсларини ҳисоблаш чоғида иш билан банд бўлган аҳолининг барча тоифаларини ҳисобга олиш жуда муҳимдир. Шунга кўра, меҳнат ресурслари меҳнатга қобилиятли, меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролардан, яъни мамлакат иқтисодиётида ишлаётган ёшлар (ишловчи ўсмирлар), ўрта ҳамда меҳнатга ўта қобилиятли (ишловчи пенсионерлар) ёшдаги кишилардан иборат бўлади.
Бугунги кунда, айниқса, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида мамлакатимиз ҳудудларида ҳам аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик ва кичик бизнесни, оилавий тадбиркорликни ва ўзини ўзи банд қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали янги иш ўринларини яратиш асосида аҳоли бандлигини ошириш, шулар жумласидандир.
Меҳнат бозори инфратузилмаси меҳнат бозорининг амал қилишини таъминловчи институтлар, ташкилотлар ва муассасалар тизимида мужассамлашади, унсурлар ўзига хос мажмуи ва таркибини ўз ичига олувчи бошқарув воситаси сифатида қаралиши мумкин. Меҳнат бозори инфратузилмаси унинг субъектлари манфаатларидан келиб чиқиб, фуқароларга меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришда, иш берувчилар ва ишловчиларнинг ўзаро таъсирида, ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф номутаносиблигини бартараф қилишда, аҳолини касбга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштиришда ёрдамни ташкил қилишда, ишчи кучини бандлик соҳалари бўйича қайта тақсимлашда ёрдам беради. Замонавий меҳнат бозори инфратузилмаси давлат ва хусусий ташкилотлар, аҳоли бандлигига кўмаклашувчи хизматлар, ташкилотлар HR-бўлимлари, иш ва ходимлар излаш учун ихтисослашган сайтларда мужассамлашган интернет-ресурслар негизидаги онлайн-рекрутментда мужассамлашган.
Ишга жойлаштириш муаммосини ҳал қилиш иш берувчи томонидан шакллантириладиган ишчи кучига бўлган талаб ва ёлланадиган томонда мужассамлашган таклиф ўртасида самарали ўзаро алоқани таъминлайдиган механизмларни яратишдан иборат. Бунда иш берувчи ўз эҳтиёжлари, шароитлар, ишчи кучига талаблар бўлиб, улар биринчи навбатда, бўш иш ўринлари мавжудлиги, ишчиларнинг касб-малака даражаси, уларнинг шахсий сифатлари (маънавий-руҳий)дан келиб чиқади. У ёки бу иш ўрнига даъво қилувчи ишчи меҳнат шароитлари, иш ўрнининг ишчи касб-корига мослиги, унинг мутахассислиги ва иш ҳақи, таклиф қилинаётган меҳнат фаолияти жозибадорлиги чоралари, иш, маънавий-руҳий иқлим, келажак раҳбарият билан алоқа даражасидан келиб чиқадилар.
Талаб ва таклифни келиштириш томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, меҳнат шароитлари, уларнинг ўзаро таъсири натижаларини белгиловчи ёллаш шартномасини тузиш йўли билан иш берувчи ва ёлланма ишчи келишуви орқали меҳнат бозорида юз беради1. Агар талаб ва таклиф йўналишлари асосий таркиблари бўйича мос келса, ёллаш бўйича шартнома тузиш учун замин яратилади2.
Ҳозирги шароитда меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасида, шу жумладан, ИТ-мутахассислар меҳнат бозорида ҳам катта номутаносиблик кузатилади. Меҳнат бозоридаги номутаносиблик сабаби сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин:

  1. таклиф касбий таркибининг иш берувчи талабларига мос келмай қолиши;

  2. ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг миқдорий номувофиқлиги;

  3. тармоқ, минтақа, иқтисодий фаолият турлари ва бошқа жиҳатлардан талаб ва таклиф кўрсаткичларининг сифат жиҳатидан (кўникмалар) номувофиқлиги;

  4. иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган меҳнат шароитларининг ишчилар учун қабул қилинаётган меҳнат шароитларига номувофиқлиги;

  5. ахборотлар етишмаслиги туфайли меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг номувофиқлиги3.

Шу сабабли ҳам меҳнат бозорининг мазмунини аниқлашда ва ушбу объектда кечаётган жараёнларни таҳлил қилишда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни келиштириш муаммосининг тадқиқотига урғу берилиши лозим4. Шу билан боғлиқ равишда, ишда меҳнат бозори инсон ресурсларига бўлган талаб ва таклифнинг касб-малака, миқдор ва сифат жиҳатидан ривожланаётган иқтисодиёт талаблари билан келишувчанлигини қўллаб-қувватлаш вазифасини бажарувчи бозор иқтисодиётининг таркибий унсури сифатида талқин қилинади.
Ахборотлаштириш ва глобаллашув жараёнлари кишилар ҳаётий фаолияти иқтисодий асосларининг ўзгаришини белгилади, интернет-технологияларнинг ривожланиши ва тарқалишига, юқори даражада индустрлашган иқтисодиёт доирасида масофавий иқтисодиётнинг шаклланишига, интернет тармоғи электрон муҳитига ижтимоий-иқтисодий фаолият ҳар хил турларининг ўтказилишига олиб келди.
Ахборотлашган жамиятнинг ривожланиши ва ахборотлашган иқтисодиётга ўтиш билан барча турдаги бозорлар, шу жумладан, меҳнат бозори ҳам трансформациялашади. Ахборотлаштиришнинг ҳозирги босқичида меҳнат бозори қатор ўзгаришларга учраб, глобал ишчи кучи бозорининг шаклланиши, меҳнат жараёнининг ўзига ҳам, ижтимоий-меҳнат муносабатларига ҳам ахборот-коммуникацион технологияларнинг ўзига хос таъсири, мазмуни ахборот ва билимлар билан юқори таъминланганлиги билан тавсифланадиган касблар аҳамиятининг ўсиши улар орасида энг аҳамиятлилари ҳисобланади1. Шунингдек, меҳнат бозори субъектлари АКТ ёрдамида ўзаро ажралган ҳолда, яъни масофавий таъсирлашишлари мумкин. Анъанавий ижтимоий-меҳнат муносабатларидан масофавийга ўтиш амалга оширилмоқда, жараённинг ўзи эса масофалаштириш номини олган. Инновацияларни ярата оладиган мутахассисларга бўлган талаб ошмоқда, бу эса ишчи муносабатлари янги моделларининг ва ходимлар янги турларининг вужудга келишига олиб келади2.
Меҳнат бозори ривожланишининг ҳозирги босқичи унинг инсон капитали бозори шаклига трансформациялашуви тенденциялари шаклини олиши билан боғлиқ, яъни инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида инсон омилига ва ҳар қандай ташкилот мақсадларига эришишдаги унинг ролини англашга устуворлик берилади1. “Инсон капитали” тушунчаси замонавий талқинида ҳар бир кишида жисмоний, интеллектуал, шахсий, маданий ва бошқа сифатлар мажмуи кўринишида интеграциялашган мавжуд билимлар, кўникмалар, рағбатларни кўзда тутади. Мутахассисга асосий талаблар сифатида унинг сифат тавсифларини биринчи ўринга қўйиш маълум сифатдаги инсон капиталига бўлган талаб ва унинг меҳнат бозоридаги таклифини бошқариш вазифасини ҳал қилишга янги ёндашувларнинг ишлаб чиқилишини кўзда тутади.
Халқаро тажрибадагидек инсон капиталини бошқариш жараёнини модернизациялашда етакчи инновациялардан бирини қўювчи ҳамда меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозори ўртасидаги келишмовчиликни камайтириш механизми ва концепциясини ишлаб чиқиш имкониятини берадиган компетенцияли ёндашув мутахассис инсон капиталини агрегирловчи восита сифатида чиқади. Ушбу технология ўлчанадиган мезонларга асосланган таълим дастури ва баҳоси мазмунини, иш берувчиларнинг талаблари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминлайди2
Илмий адабиётларда жамиятнинг ахборотлаштирилиши натижасида меҳнат муносабатларида юз берган асосий ўзгаришлар ажратилган3. Шунингдек, АКТ нинг кундалик ҳаётга жорий этилиши қуйидагиларга олиб келади:

  • тубдан янги макон-вақт муносабатларини яратиш ва дақиқали коммуникациялар воситасида чегараларнинг йўқолишига;

  • ишчилардан тубдан янги қобилиятларни талаб қиладиган янги касбларнинг пайдо бўлишига;

  • ташкилотнинг анъанавий пирамидали таркибининг аста-секин йўқолиши ва унинг ишчи бошлиғига эмас, балки ўзининг горизонтал теварак-атрофига тобе бўлиб қоладиган, раҳбарларнинг асосий вазифаси эса коммуникацияларни ташкил қилиш, маблағлар ва йўлларни оқилона танлашдан иборат бўлган тармоғига алмаштиришга;

  • танлаш ва меҳнат фаолияти жараёнида ишчи шахсий фазилатлари аҳамиятининг ортишига;

  • мослашувчанлик, ўқиш, ривожланиш лаёқати каби қобилиятларга бўлган талабнинг ортишига.

3.1.1-жадвал маълумотлари кўрсатишича, Ўзбекистон ҳудудларида АКТ секторида банд ходимлар сони 2017-2021 йилларда 54,6% га ошиб, 58700 кишини ташкил этди. Айниқса, Тошкент шаҳри (69,6%), Тошкент (4,2%), Фарғона (5,0%), Самарқанд (4,9%), Бухоро (2,6%), Андижон (4,3%) вилоятларида юқори кўрсаткич кузатилмоқда. “Ахборот ва алоқа” соҳаси ходимларининг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи республика бўйича 7200,6 минг сўмни ташкил этгани ҳолда, ҳудудлар бўйича бу кўрсаткич нисбати ишловчилар сонидан фарқ қилади, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (5512,0 минг с.), Жиззах вилоятида (2812,3 минг с.), Бухоро (2594,7 минг с.), Навоий (2538,8 минг с.), Қашқадарё (2529,8 минг с.), Фарғона (2472,2 минг с.) вилоятларида кузатилади1.
3.1.1-жадвал
АКТ секторида ишловчи ходимлар сони (киши)2




2017

2018

2019

2020

2021

Ўзбекистон Республикаси

37958

40248

47697

50157

58700

Қорақалпоғистон Республикаси

1134

1031

1233

1302

2108,1

Вилоятлар:
















Андижон

1413

1397

1560

1702

2528,6

Бухоро

1428

1506

1693

1770

1554,6

Жиззах

636

731

1012

1113

1101,4

Қашқадарё

887

927

1152

1052

2405,2

Навоий

1112

1219

1175

1328

1641,6

Наманган

1086

1234

1303

1491

4419,2

Самарқанд

1364

1503

1603

1871

2882,6

Сурхондарё

855

855

1063

1031

2003,8

Сирдарё

624

211

721

776

1002,3

Тошкент

1746

1865

1933

2713

2444,2

Фарғона

1959

2341

2442

2661

2966,6

Хоразм

1015

1039

1133

1205

1452,8

Тошкент ш.

22699

24389

29674

30142

40833,2

Ушбу ҳолат IT-мутахассислар меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасида номутаносибликлар мавжудлиги билан боғлиқдир.


Меҳнат бозорини бошқариш жараёни тизимли таҳлил ва унинг ҳолатини идентификациялашни кўзда тутиб, унинг натижалари бўйича талаб ва таклиф номутаносиблик даражаси ва турини аниқлаш, уларни мувозанатлаштириш стратегиясини танлаш бўйича қарорлар қабул қилиш мумкин бўлади. Бошқача айтганда, меҳнат бозори ҳақиқий ҳолатини идентификациялаш натижасида бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича ахборот асоси тайёрланиб, аниқ ҳаракатлар унинг натижаси ҳисобланади. Шундай қилиб, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий унсури сифатида меҳнат бозорининг роли ривожланиб бораётган иқтисодиёт талабларига мувофиқ, турли жиҳатлардан инсон ресурсларига бўлган талаб ва таклиф мувозанатини қўллаб-қувватлашдан иборат. Таҳлил, идентификациялаш, келиштириш, прогнозлаш меҳнат бозорида талаб ва таклифни бошқаришнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Меҳнат бозорининг таҳлили IT- мутахассислар меҳнат бозорида талаб ва таклиф ҳақидаги ихтиёрида мавжуд ахборотлар (расмий ва норасмий) ни йиғиш, тизимга солиш, умумлаштириш ва баҳолашни кўзда тутади. Меҳнат бозори ҳолатини идентификациялаш таҳлил асосида олинган маълумотлардан фойдаланиб, талаб ва таклиф номутаносиблик даражаси ва турини, талаб ва таклиф нисбатини аниқлашга олиб келади. Талаб ва таклифни келиштириш (мувозанатлаштириш) меҳнат бозорида талаб ва таклиф номутаносиблигини қисқартириш бўйича асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш воситаларини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Меҳнат бозори ҳолатини ҳақиқатда таҳлил қилиш ва идентификациялаш меҳнат бозори IT-сегментидаги жорий талаб ва таклифни мувозанатлаштириш бўйича тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун ахборот асоси бўлиб хизмат қилади. Меҳнат бозорини прогнозлаштириш кўплаб омиллар таъсирида бозор ҳолатининг мумкин бўлган ўзгаришларидан келиб чиқиб, истиқболли талаб ва таклифни олдиндан аниқлаш учун воситаларни ишлаб чиқишни кўзда тутади.
Меҳнат бозори IT-сегментини бошқаришнинг мазмунини ўрганиш ривожланаётган иқтисодиёт талабларига мувофиқ, турли кесимларда IT-мутахассисларга бўлган талаб ва таклифни мослаштиришни қўллаб-қувватлаш воситаларини ишлаб чиқишга қаратилган экан, ушбу муаммони ўрганишга бўлган турли ёндашувларни кўриб чиқамиз.
Рақамли технологияларнинг ривожланиши меҳнат фаолияти учун янги масофавий макон очди, трансмиллий корпорацияларнинг пайдо бўлишини, замонавий интернет-иқтисодиётнинг (e-economy), унга мос электрон бозорларнинг (e-markets, virtualmarkets, digitalmarkets), электрон бизнес (e- business, e-commerce) ҳамда ер юзининг турли қисмларида жисмонан жойлашган бирлашмалар, ягона муаммо устида ишловчи илмий жамоаларнинг шаклланишини рағбатлантирди1.
Масофавий бозор субъектларининг ўзаро таъсири мутлақ АКТ лардан фойдаланиб амалга оширилса, масофавий меҳнат бозори шароитида иш бажарувчилар иш жойини ўзгартирмаган ҳолда, иш жойидан ажралган ҳолда иш бажаришни кўзда тутадиган янги сифатларга эга инсон ресурслари талаб қилиниши мумкин. Масофавий меҳнат бозори субъектлари сифатида бир томондан, ҳақиқий ва потенциал ишчилар, ахборот хизматлари кўрсатишга буюртмаларни изловчи ва топувчилар, бошқа томондан эса, ахборот хизматларининг ижрочилари заруратини сезаётган иш берувчилар чиқадилар.
Рақамли меҳнат бозори субъектларининг ўзаро таъсири турли онлайн-платформалар орқали юз бериб, улар иш берувчилар ва ишловчилар учун учрашув жойи ҳамда кўрсатилган хизматларга мукофотларни келиштириш жойи ҳисобланади. Ишларни бажаришнинг мураккаблик даражаси ҳамда кўрсатилган меҳнат хизматларининг бетакрорлиги мукофот белгилашнинг асоси ҳисобланади. Масофавий меҳнат бозорида интеллектуал меҳнат кўпроқ талаб қилинган, бу кўрсатилган хизматларнинг ўзига хослиги билан боғлиқдир. Шунингдек, ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш, ишлов бериш, тадқиқ этиш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш масофавий меҳнат бозоридаги меҳнат фаолиятининг асосий шакллари ҳисобланади. Кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш электрон тўлов тизимлари ёрдамида, кўпинча электрон пуллардан фойдаланиб, амалга оширилади.
Янги турдаги ўзини ўзи банд қилишнинг вужудга келиши яна бир хусусияти бўлиб, бунда меҳнат фаолияти Интернет тармоғи орқали идорадан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ўзини ўзи банд қилишнинг ушбу тури корхона штатида турмайдиган, балки мустақил хизмат етказиб берувчилар сифатида бозорга чиқадиган электрон фрилансерларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу фаолият тури хорижда ажралган иш тури (remotework) ёки телеиш (telework) номини олган.
Анъанавийга ўхшаш меҳнат бозорининг ушбу сегментида ҳам иқтисодий, ижтимоий ва рағбатлантирувчи вазифалар ажратилади. Масофавий маконда ижтимоий вазифа яшаш жойидан қатъий назар, потенциал ишчиларнинг иш берувчилар энг яхши таклифларидан тенг фойдаланишларини таъминлашдан иборат.
Масофавий меҳнат бозорининг иқтисодий вазифаси уларни жисмоний жойлаштирмаган ҳолда меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштиришга олиб келади, бу эса иш берувчиларга ходимларни сақлаш харажатларини қисқартириш, ишчиларга эса вақт ва ишга қатнаш учун йўл харажатларини қисқартириш имконини беради. Масофавий меҳнат бозори ишчиларнинг ўз ўзини ривожлантиришлари, ўз касбий сифатларини такомиллаштириш, ўзини ўзи ўқитиш орқали ривожланишга рағбатлантиради. Иш берувчилар эса бутун дунёда энг яхши инсон ресурслари учун ўзаро рақобатлашиб, ахборот технологиялари туфайли улардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling