А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


Download 1.19 Mb.
bet12/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

I Боб бўйича хулосалар

  1. “Меҳнат бозори” тушунчасини таърифлашга муаллифларнинг нуқтаи назарларини умумлаштирган ҳолда, унинг мазмуни қуйидагича ифодаланганлигини кўрсатиш лозим, яъни меҳнат бозори:

  • мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади;

  • ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажмуи бўлиб, унинг доирасида келишувга келинади;

  • ишга жойлаштириш соҳаси, турли ижтимоий ва иқтисодий манфаатлар ва вазифаларнинг кесишуви ҳисобланади;

  • ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар соҳасидир.




  1. Иш билан бандлик сиёсатини такомиллаштиришда ҳар бир мамлакатнинг меҳнат бозорида мавжуд бўлган беҳисоб шарт-шароитлар ҳисобга олиниши зарур. Бунда меҳнат бозорини шунчаки: очиқ ёки ёпиқ, расмий ёки норасмий, айрим касб-ҳунар гуруҳлари меҳнат бозори ва ҳоказолар бўйича тасниф қилишнинг ўзи етарли эмас. Халқаро Меҳнат Ташкилоти мутахассисларининг фикрича, у ёки бу меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қуйидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади:

  • иш билан бандлар, иш билан банд бўлмаганлар, ишсизларнинг жинсий ва ёш таркиби;

  • ишчи кучи сафига қўшилаётганларнинг ўртача ёши ва бунинг меҳнаткашлар малака даражасига таъсири;

  • оила даромадида ёлланиб ишлашдан олинадиган иш ҳақи, давлат нафақалари, мустақил иш билан бандликдан, ижарадан, кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар улуши;

  • урбанизация даражаси ҳамда шаҳарлардаги расмий ва норасмий иш билан бандлик кўламлари, қишлоқ хўжалигида ва қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган соҳаларда иш билан бандликнинг даражаси;

  • корхоналарни уларнинг кўлами ва мулкчилик шаклига қараб таснифлаш;

  • иқтисодиётнинг халқаро рақобат учун очиқлиги, шу жумладан, миллий даромадда савдонинг улуши ва хорижий инвестицияларнинг аҳамияти;

  • меҳнат институтлари, шу жумладан, иш берувчилар ҳамда меҳнаткашлар ташкилотларининг ривожланганлиги ва самарадорлиги;

  • меҳнат қонунчилигининг кўлами, қамраб олиш даражаси, бу қонунчиликнинг ижро этилиши, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши ва ижтимоий суғурта.

  1. Мавжуд қоидаларни умумлаштириш асосида, фикримизча, макроиқтисодий жиҳатдан меҳнат бозорини тартибга солиш механизми қуйидагича тадқиқ этилиши керак:

  • биринчидан, бозор иқтисодиёти динамик ҳодиса сифатида ҳамда унинг ривожланиш тенденциялари, иқтисодий тизим ривожланишининг муҳим қонуниятларини акс эттирган ҳолда;

  • иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг таркибий қисми сифатида, бунда унинг иқтисодий, ижтимоий, демографик ва илмий-техникавий муҳит таъсирига берилишини ҳам ҳисобга олиш лозим;

  • учинчидан, иш билан бандлик муносабатларини тартибга солишнинг энг муҳим объекти сифатида, бунда унинг иқтисодий ва ижтимоий таркибларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш зарур;

  • тўртинчидан, меҳнат бозорини тартибга солиш турли субъектларининг ўзаро боғлиқлиги сифатида, бунда тартибга солиш турли объектларга йўналтирилган бўлиши лозим;

  • бешинчидан, тартибга солишнинг бозор ва бозорга тааллуқли бўлмаган хусусиятлари асосида, бунда меҳнат бозори муносабатлари объектив хусусияти ҳамда унинг амал этиш жараёнларига субъектив таъсир кўрсатилиши ҳам ҳисобга олиниши лозим бўлади.




Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling